NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика Ишчи гуруҳи Наманган туманида: Муҳайё туғма юрак нуқсонидан ҳоли бўлди 17:54 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“- Қизимни соғайтириш учун узоқ вақт ҳаракат қилдик. Олиб бормаган шифохонамиз қолмади. Ҳайрият, ниятимизга етадиган кун ҳам бор экан. Таниқли мутахассислар, олим шифокорлар туманимизга келиб, фарзандимни дарддан халос этишди. Халқ бахту саодати йўлидаги хайрли ишларнинг бошида турган Президентимизга минг раҳмат”, - дейди Асқарали Қурбонов.
Батафсил
Сенатор чилим ва электрон сигареталар чеклови ҳақида нима дейди? 17:25 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклашга қаратилган профилактик тадбирларни амалга оширишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, таълим масканлари ва бошқа ташкилотлар иштирок этишининг белгилаб қўйилгани бунда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил
Билдиргилар бўлими 19:07 21/09/2018
Батафсил
Халқимиз учун маҳаллий нашрлар қизиқ ва яқинми? 17:58 21/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Таҳлилларга кўра, туман (шаҳар) газеталарига ҳудудда аҳолининг ҳечқурса 4 фоизи обуна бўлиши кифоя экан. Яъни бир киши обуна бўлганда, шу газетани унинг оила аъзолари ҳам албатта ўқийди ва бу орқали қамров даражаси 20-25 фоизга етади. Аниқроғи, 100 минг аҳоли яшайдиган туман (шаҳар)даги газетанинг обунаси йўқ деганда 4 минг нусха бўлиши керак. Аммо ўрганишлар кўп туман (шаҳар)ларда мазкур рақам 1 фоиз ҳам эмаслигини кўрсатмоқда...”
Батафсил
Наманганда инвестиция муҳити кенгаяди: яқин 2 йилда 19 мингдан зиёд иш ўрни яратилади 19:27 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига кўра, 503 та лойиҳа шакллантирилиб, бу хайрли ишларга 5 триллион 400 миллион сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида 19 минг 200 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар иштирокида эса 16 та лойиҳа амалга оширилиб, бунга 110 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари йўналтирилади.
Батафсил

Шароф Рашидов ва Машраб кинотеатри

Ноябрь 15
20:07 2017

1966 йили ер қимирлаши Тошкент шаҳрига катта талофат келтирган. Бутун Иттифоқдан ёрдам берилиб бунинг натижасида шаҳар қиёфаси йилдан йилга чирой оча бошлади. 1977 йили Тошкент метрополитени ишга тушди. Бунга ўша пайтда Ўзбекистон Республикасини бошқарган Шароф Рашидовнинг хиссалари катта. У киши юртимизнинг турли худудлардаги ободонлаштириш ишларига, санъат ва маданиятни ривожланишига доимо алохида эътибор қаратганлар.

20 асрнинг 80-чи йилларининг бошида Наманган шаҳрида янги китоб дўкони очилиши режалаштирилган эди. Шахсан Шароф Рашидов келиб тантанали равишда ушбу савоб ишга бош қош бўладилар. Аммо у кишига бир сюрприз тайёрлаб қўйилган. Тошкентга қайтишларида у киши Навоий кўчадан ўтадилар ва албатта машиналарини тўхтатадилар. Аммо маршрут Ахунбабаев кўчасидан белгиланган. У кишини хавфсизликларини таъминловчи шахслар ана шу йўналишни маъқул деб топишган. Туман рахбарларидан бири ўша йилларда вилоят ички ишларни бошқараётган Абдуллахон ака Аббасовга телефон қиладилар. Ўз навбатида у киши хавфсизлик бошлиғи билан боғланиб муаммони тушинтирадилар. Таклифларига жавобан нима сабабдан йўналишни ўзгартириш зарурлигини асослаб бериш сўралади. ГАИ рахбарияти билан Абдулло ака боғланадилар. Хақиқаттан ҳам Ахунбабаев кўчасида мева - сабзавот дўкони рўпарасидаги йўлнинг бир қисми носоз эканлиги аниқланади. Йўналишни алмаштиришга рухсат берилади.

Тантанали равишда китоб дўконини лентасини Шароф ака Рашидов рамзий қирқиб барчани шаҳар марказидаги янги барпо этилган китоблар оламига таклиф этадилар. Кайфиятлари чоғ у ердан чиқиб машинага ўлтириб Навоий кўчасига йўл оладилар. Сардобадаги чоррахадан ўтаётиб йўл четида турган туман рахбарига ва ўнг тарафда тўпланган оқсоқоллар, пионерлар ва кўплаб шахар фуқаролари кенг майдонда гавжум тантанани очилишига тайёр   карнай ва сурнайчилар Шароф ака Рашидовни эътиборларига тушади. Машинани тўхтатишни буюрадилар. Ундан чиқиб туман рахбари билан сўрашиб нигохлари баланд ва чиройли бинога у ердаги каттакон МАШРАБ кинотеатри деган ёзувга суратлари ва унинг остига ёзилган икки қатор шерни ўқийдилар ва кўзларида ёш пайдо бўлади.

“Бўларкан-ку! Юртимизнинг улуғ зотларининг номларини хотирада мустахкамлаш учун уларни номларини шундай ажойиб обидаларга қўйилиши мақтовга сазовордир. Наманган халқидан ўрнак олса арзийди,”-деб Шароф ака Рашидов кинотеатрнинг қизил лентасини қайчида қирқиб барчани МАШРАБ кинотеатрининг ичкарисига таклиф этадилар.

Ахмедов Аъзам

НамМТИ “СИЧТЭваИ” кафедраси доценти,

иқтисод фанлари номзоди

 

Мавзуга оид

  1. Буюк  сиймо эди ёҳуд Шароф Рашидовнинг Қувасой мисолида юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигига қўшган ҳиссаси ҳақида

    Шароф ака айнан ўша йилдан Фарғона вилоятига, жумладан Қувасой шаҳрига тез-тез ташриф буюриб турардилар. Ўшанда Қувасойда фақатгина иккита цемент  комбинати ва ғишт заводи ишларди. Комбинатдан ҳар куни 180 тонна цемент чанги кўтарилиб уйларнинг томларига, ҳовлилар боғ-роғларга ёғилар, экологик ҳолат ниҳоятда ёмон эди. У киши аҳволни ўнглаш учун нима қилиш керак, деб сўрадилар.

    2017-07-09 01:45:214198
  1. Сардор Рашидов: “Фақат ғалаба, ғалаба ва яна ғалаба!”

    Бугунги Ўзбекистон - Сурия учрашуви олдидан терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов ўз фикрларини билдирди.

    2016-09-01 15:42:51797
  1. Наманганда янги Машраб хиёбонига унинг ҳайкали ўрнатилди

    Айни пайтда ушбу хиёбонда ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Унинг марказига оташнафас шоирнинг ўзи номи билан аталган истироҳат боғига ўрнатилган ҳайкали кўчириб келиб ўрнатилди. 

    2017-02-25 18:13:521114
  1. Ошкоралик ва очиқлик асосида

    Республикамиз миқёсида бўлиб ўтаётган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови Косонсой туманида ҳам юқори савияда ўтказилмоқда. Мазкур ижтимоий-сиёсий тадбир туман марказида жойлашган Маҳдуми Аъзам маҳалласида очиқ овоз бериш йўли билан ташкил этилди.

    2016-05-28 20:53:28939

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz