NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Навбатдаги таъмагирлик: Наманганда божхоначини зиёфат баҳона порага ундаган шахс ушланди 18:28 17/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Оммавий ахборот воситалари орқали коррупция ва таъмагирликнинг олдини олиш, пора олмаслик ва давлат хизмати ходимларига пора беришни таклиф қилмаслик, ушбу жиноят учун жавобгарликнинг муқаррар эканлиги тарғиб қилинаётган бўлишига қарамасдан, айрим кимсалар ўз ғараз мақсадлари йўлида давлат хизмати ходимларига пора беришга уринаётганликлари ачинарли ғоят ачинарлидир.
Батафсил
Наманганлик Муҳаммадқодир Ўсмирлар Олимпиадасида совриндор бўлди! 18:02 17/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
- Ўсмирлар Олимпиадасига жиддий тайёргарлик кўргандик. Арманистон ва Мисрдан ташриф буюрган рақибларим кучли ҳисобланарди. Атиги 1 килограмм фарқ билан мағлуб бўлганим бироз аламли бўлди. Аммо Олимпиада кумуш медаль олганимдан хурсандман. Олдинда кўплаб мусобақалар бор. Мен ўз устимда ишлаб, янада маҳоратимни тоблашим керак, - деди Муҳаммадқодир Тоштемиров.
Батафсил
Наманганда "Энг маърифатли имом" танловининг вилоят босқичи ўтказилди 17:08 17/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган шаҳрида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидлар имом-хатиб ва имом-ноиблари ўртасидаги “Энг маърифатли имом” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Батафсил
Билдириш бўлими 14:57 16/10/2018
Батафсил
ЎЗБЕКИСТОН-РОССИЯ: Ўзаро ҳамкорлик олий таълим соҳасида яхши самара бермоқда 19:32 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган муҳандислик-технология институтида жаҳоннинг нуфузли олий таълим муассасалари билан хамкорликда малакали кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Россия Федерациясининг Саратов Давлат техника университетининг Энгельс технология институти билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилгани бу борадаги яна бир амалий қадам бўлди.

Батафсил

Шавкат Мирзиёев: "Хусусий тиббиёт муассасасалари фаолиятига чеклов йўқ!" Президент ташаббуси билан Нодавлат тиббиёт муассасаларини ривожлантириш жамғармаси тузилади

Июль 06
21:44 2017

6 июль куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, соҳадаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. 

Республикамизда соғлиқни сақлаш тизимининг хусусий секторини ривожлантиришнинг мавжуд ҳолати йиғилшида атрофлича муҳокама қилинди. Бу борада давлатимиз раҳбарининг жорий йил 1 апрелда қабул қилинган қарорига биноан хусусий тиббиёт муассасасалари фаолиятига чекловлар бекор қилиниб, қатор имтиёзлар берилгани, улар учун барча турдаги юқори технологик операцияларни амалга оширишга рухсат этилгани таъкидланди. Лекин яратиб берилган катта имкониятларга қарамасдан, бу борада сусткашликка йўл қўйилаётгани танқидий нуқтаи назардан чуқур таҳлил қилинди. Бу масалада, айниқса, Сирдарё, Жиззах, Навоий, Қашқадарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида жиддий камчиликлар мавжудлиги кўрсатиб ўтилди.

Маҳаллий ҳокимликлар хусусий тиббиёт соҳасига сармоя жалб қилиш масаласига, янги муассаса ташкил этмоқчи бўлган тадбиркорларга етарли даражада эътибор бермаётгани билан боғлиқ камчиликлар танқид қилиниб, соғлиқни сақлаш тизимида хусусий секторни ривожлантириш юзасидан тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Жумладан, шу борада “Асакабанк” қошида Нодавлат тиббиёт муассасаларини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш мақсадга мувофиқ, деб топилди ва давлатимиз раҳбарининг кўрсатмасига биноан қўшимча молиявий манбалар ҳисобидан ушбу жамғармага 14 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилди.

Йиғилишда соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларни изчил давом эттириш, айниқса, хусусий тиббиёт тармоғини кенгайтириш бўйича ишларнинг аҳволи учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари шахсан масъул экани ва ҳар чоракда Президентга ҳисобот бериши алоҳида таъкидланди. 

Мавзуга оид

  1. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди

    Бугун Ўзбекистон Президенти вазифасини вақтинча бажарувчиси тайинланиши эълон қилинган эди, деб хабар беради «Sputnik».

    2016-09-08 17:06:051347
  1. Ноқонуний текширишларнинг олдини олиш, тадбиркорлик фаолиятига асоссиз аралашиш: бу борада қандай ишлар амалга оширилмоқда?

    Тадбиркорлик субъектлари фаолиятига асоссиз аралашиш, ноқонуний текширишларнинг олдини олиш, турли хилдаги аралашувларни янада қисқартириш, тадбиркорларнинг ҳуқуқларини мустаҳкамлаш мақсадида қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари билан текширишларни тартибга солиш, улар сонини қисқартиришга йўналтирилган меьёрлар доимий равишда такомиллаштириб борилмоқда.

    2017-06-11 01:54:441138
  1. Ўзбекистон ва Туркия ўртасида стратегик шериклик олий кенгаши тузилади

    Ўзбекистон ва Туркия ўртасида стратегик шериклик олий кенгаши тузилади. Бу ҳақда Президентимиз Шавкат Мирзиёев оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ўтган брифингда маълум қилди, дея хабар берди Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.

    2018-04-30 21:49:472338
  1. Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилмоқда

    Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимини модернизациялаш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар инсон саломатлигини асраш, аҳолининг соғлом ва узоқ умр кўришида муҳим омил бўлмоқда. 

    2016-09-14 15:17:131000

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz