NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
ИСЛОМ ДИНИ – ТИНЧЛИК ДИНИДИР! 19:21 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Исломнинг маъноларидан бири – тинчлик. Исломда тинчлик инсон қалбидан бошланади. Сўнг қалбдаги бу тинчлик оилага кўчади.
Батафсил
Таниқли сўз устаси Обид Асомов вафот этди 18:53 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Халқимизнинг ардоқли фарзанди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, қизиқчи ва актёр Обид Асомов 55 ёшида ўткир юрак инфаркти сабабли вафот этди.
Батафсил
Билдиргилар ва эълонлар 18:38 13/12/2018
Батафсил
Президент фармони: Ишлайдиган фахрийларга пенсия тўлиқ берилади 12:02 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Батафсил
Президент қарори: Парашют спорти бўйича секциялар очилади 11:21 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Батафсил

Шавкат Мирзиёев  "Наманган гулчилар ассоциацияси"нинг тақдимоти билан танишди

Июль 08
12:58 2017

Ташриф давомида Шавкат Мирзиёев  “Наманган гулчилар ассоциацияси”нинг тақдимоти билан танишди.  Давлатимиз раҳбари  Наманган шаҳридаги жуда кўп йиллардан буён гулчилик билан шуғулланаётган гулчилар  билан самимий суҳбатлашди.

Янги ташкил этилаётган ассоциацияга Наманган шаҳридан 20,0 гектар ҳамда ҳар бир тумандан 5 гектардан ер ажратилиши белгиланган. Ушбу тузилма аъзолари маҳаллий шароитда ноёб гулларимизни кўпайтиради. Хориждан келтирилган гулларни иқлимга мослаштириб, парваришини амалга оширади.

Ажратилган ерларда етиштирилган гуллар келгусида дунёнинг кўплаб давлатларига, жумладан Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистон давлатларига экспорт қилиниши режалаштирилган.

Муҳтарам Президентимизнинг  эътироф ва тавсиялари  Наманганда 1960 йилдан буён ўтказиб келинаётган “Гул байрами”ни янада сайқаллантиришга асос бўлди. “Наманган гулчилар ассоциацияси” ҳам айнан шу ташаббуслар асносида тиашкил этилди.

  2016 йилнинг 2 ноябрь куни Давлатимиз раҳбари  Шавкат Мирзиёев  наманганлик сайловчилар вакиллари билан сайловолди учрашувидаги  нутқида  шундай таъкидлаган эдилар:

-Мен қачонки, гўзал ва бетакрор Наманган заминига келсам, бу ердаги кўча ва хиёбонлар, майдонларда яшнаб турган гул –чечакларни, сўлим ва ораста манзилларни кўриб, очиғи, баҳри дилим очилиб кетади.

Пок ниятли, нозик дидли, хушмуомала, меҳмондўст Наманган элининг табиатига, Сизларнинг ўзига хос ширин шевангизга ҳар қандай одам, албатта ҳавас қилади.

Наманган аҳлининг ана шундай хусусиятидан келиб чиқиб,  Сизлар бир ташаббус билан чиқсангизлар, деган таклифни ўртага ташламоқчиман. Яъни давлат ва жамоат ташкилотлари, айниқса, ёшлар, нуронийлар, гўзал аёлларимиз, қизларимиз кучни бир ерга тўплаб, вилоятнинг ҳар бир шаҳар, туманида республикага намуна бўладиган, мамлакатимизнинг ҳамма еридан одамлар бу ерга келиб завқ оладиган, энг замонавий шаклда “Гуллар боғлари”ни яратсак, Наманганга ярашадиган иш бўлур эди...

Бу даъваткор сўзлардан сўнг вилоятда “Гул байрами”ни  ўтказиш бўйича астойдил бош қотирилди. Бу гал байрамни  ўз мазмун-тароватига мос 27 майдан 1 июнгача муддатда ўтказилиши белгиландики, бу кунлар айни гул мавсумига тўғри келиши билан ҳам аҳамиятли бўлди.

Анвар Икрамов

Мавзуга оид

  1. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди

    Бугун Ўзбекистон Президенти вазифасини вақтинча бажарувчиси тайинланиши эълон қилинган эди, деб хабар беради «Sputnik».

    2016-09-08 17:06:051426
  1. Шавкат Мирзиёев Тошкентда янги йўл ўтказгич қурилиши билан танишди

    Кўприкнинг икки томонида пиёдалар учун умумий узунлиги 131,6 метр бўлган иккита ер усти ўтиш йўлаги ҳам барпо этилмоқда. 

    2017-02-03 17:06:56875
  1. «ЮРТ КЕЛАЖАГИ»НИНГ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

    Аввал хабар берганимиздек Наманган ёшлар марказида  «Юрт келажаги-2016» республика  иқтидорли ёшлар танловининг Наманган вилят босқичи бўлиб ўтди. 

    2016-05-28 16:51:151043
  1. «Наманган китоб олами» мажмуаси фойдаланишга топширилди

    Тантанали маросимда вилоят фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотларининг масъул ходимлари, пойтахтдан келган таниқли ёзувчи ва шоирлар, олимлар, ноширлар, санъаткорлар, вилоят адабий жамоатчилиги, фахрийлар, ёшлар иштирок этди.
    Тадбирда вилоят ҳокими Х.Бозаров иштирок этиб, китоб инсон тафаккур оламининг чироғи эканлигини, айниқса ёш авлод тарбиясида унинг ўрни беқиёслигини таъкидлаб ўтди

    2016-05-28 16:31:401800

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz