NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
"Тараққиёт стратегияси" маркази қорайтирилган ойнак учун тўловлар ўта қимматлигини билдирди 20:12 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Пуллик рухсат бериш тизими мавжуд бўлган мамлакатлардан қўшни Қирғизистонда транспорт воситаси орқа ва ён орқа ойналарини тусини ўзгартиришга рухсат олиш учун тўлов бир йилга 200 АҚШ долларига тенг миқдорда ҳамда Тожикистонда бир йилга 310 АҚШ долларига тенг миқдорда ундирилиши белгиланган. Бу эса Ўзбекистонда таклиф этилаётган тўлов миқдори билан таққослаганда Қирғизистондан деярли 20 бараварга, Тожикистондан қарийб 7 бараварга қиммат дегани.
Батафсил
Наманганда техник-амалий спорт турлари ривожланмоқда 19:47 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Учқўрғон тумани картадромида Ўзбекистон мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши ташаббуси билан ўтказилган картинг бўйича вилоят очиқ биринчилиги ғолиб-совриндорлари аниқланди.
Батафсил
"Yoshlar-kelajagimiz" давлат дастури ижросига киришилди 19:25 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, ёшлар тадбиркорлиги ва уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича барча қулайликларни яратиб бериш лозим. Бунга кўра, 5 кунлик амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлар тингланди ва йўл қўйилган хато-камчиликлар кўриб чиқилиб, жойларда ҳал этилмаган масалалар юзасидан манзилли режалар ишлаб чиқилди.
 
Батафсил
Билдирги ва эълонномалар 19:04 17/07/2018
Батафсил
АДҲАМЖОН ЭРГАШЕВ – ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ! 17:02 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}

Эътироф этиш жоиз, Адҳамжон ўз вақтида ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионатида олтин медалга ва ўтган йили катталар иштирокидаги жаҳон чемпионатида бронза медали соҳибига айланган эди. Қолаверса, у Хитойнинг Нанкин шаҳри мезбонлик қилган II ўсмирлар Олимпиадаси совриндори ҳам ҳисобланади.

Батафсил

Шавкат Мирзиёев Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти мажлисида иштирок этади

Июнь 08
08:55 2018
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9-10 июнь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари кенгашининг ўн саккизинчи мажлисида иштирок этади.
Мамлакатимиз етакчиси 8 июнь куни кечқурун Хитойнинг Циндао шаҳрига етиб боради. Бу ҳақда Президентнинг матбуот котиби Комил Алламжонов Циндаода журналистлар учун ташкил этилган брифингда хабар берди.
“ Давлатимиз раҳбари 9 июнь куни Хитой Халқ республикаси раҳбари Си Жинпинг, Россия Федерацияси президенти Владимир Путин, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан икки томонлама учрашувлар ўтказади. 
ШҲТ саммитининг асосий тадбирлари 10 июнь кунига белгиланган. Бу йилги саммитнинг ўзига хос томони шундаки, у бу сафар илк бор “саккизлик” форматида ўтказилади.
Циндаода ташкилотга аъзо мамлакатлар давлат раҳбарлари аввал тор доирада, кейин кузатувчи мақомидаги давлатлар етакчилари билан биргаликда кенг доирада музокаралар ўтказади. Ушбу учрашувларда сиёсат, хавфсизлик, савдо, иқтисодиёт, инвестиция ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади. Музокаралар якунида қатор кўп томонлама ҳужжатлар имзоланади.
Жумладан, Циндао декларацияси қабул қилиниши, Терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича 2019-2021 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури, Узоқ муддатли яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома қоидаларини амалга ошириш бўйича 2018-2022 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар режаси, Ёшларга мурожаат ва бошқа ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
2018-2019 йилларда ташкилотга раислик қиладиган давлат тўғрисида қарор қабул қилиш, кейинги уч йиллик даврга ШҲТ бош котиби ва Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори лавозимларига номзодларни тасдиқлаш кўзда тутилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев шу куни Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайн ҳамда БМТ раҳбарияти билан учрашув ўтказиши ҳам режалаштирилган. 
Халқаро анжуманлардаги тажрибадан келиб чиқиб, яна қўшимча учрашувлар бўлиши мумкинлигини ҳам истисно қилмаймиз. Давлатимиз раҳбари иштирокида ўтадиган учрашув ва тадбирлар ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали хабар бериб борамиз”, деди Комил Алламжонов.
 

Мавзуга оид

  1. Дўстлик ва ҳамкорлик тараннуми

    “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида 23 июнь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг Тошкент саммити иштирокчилари учун концерт намойиш қилинди. 

    2016-06-24 11:36:46866
  1. Леонардо Ди Каприо Румийни, Роберт Дауни унинг устози ролини ижро этади

    «Гладиатор» фильми сценарий муаллифи Дэвид Францони айни дамда шоир ва сўфий Жалолиддин Румийнинг шахсий ҳаёти ва ижод йўллари ҳақида ҳикоя қилувчи фильм сценарийсини ёзишга киришган

    2016-06-15 10:10:13882
  1. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити бошланди

    Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарларининг тор доирадаги учрашуви билан бошланди. 

    2016-06-24 11:42:10887
  1. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди

    Бугун Ўзбекистон Президенти вазифасини вақтинча бажарувчиси тайинланиши эълон қилинган эди, деб хабар беради «Sputnik».

    2016-09-08 17:06:051247
  1. Мирзиёев Ар Риёд саммитида иштирок этди. Дональд Трамп ва яна беш давлат раҳбари билан учрашди
    Саммит доирасида Президентимиз Шавкат Мирзиёев бир қатор давлат раҳбарлари билан мулоқотда бўлди. Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп давлатимиз раҳбари билан учрашувда Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнини юқори баҳолади.
    2017-05-22 23:37:202323

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz