NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманганда инвестиция муҳити кенгаяди: яқин 2 йилда 19 мингдан зиёд иш ўрни яратилади 19:27 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига кўра, 503 та лойиҳа шакллантирилиб, бу хайрли ишларга 5 триллион 400 миллион сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида 19 минг 200 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар иштирокида эса 16 та лойиҳа амалга оширилиб, бунга 110 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари йўналтирилади.
Батафсил
Наманган вилояти ҳокимлиги "Очиқлик индекси"да етакчи бўлди 15:36 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Очиқлик индекси” рейтингида ҳокимиятлар миқёсида Наманган вилояти ҳокимлиги умумий ҳисобда Тошкент шаҳри ҳокимлигидан (72,07 балл) сўнг иккинчи, вилоятлар ўртасида эса 65,82 балл билан фахрли 1-ўринни эгаллади.
 
Батафсил
Шота Арвеладзе Намангандаги стадионни нега танқид қилди? 12:25 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
- “Навбаҳор” жамоаси ўз ўйини кучайтириши, умуман, ўзбек футболи ривожланиши учун аввало, майдонларни яхшилаш керак. Чунки футболни майдонда ўйналади, - деди "Пахтакор" клуби бош мураббийси Шота Арваладзе.
Батафсил
"Миллий тикланиш" партияси Чортоқнинг олис ҳудудида аҳоли муаммоларини ҳал этмоқда 11:56 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Партия томонидан аҳоли хонадонларида амалга оширилаётган “Уйма-уй” лойиҳасида ҳамда жойларда депутатлар иштирокида ўтказиб келинаётган “Сайёр қабул”лар давомида фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни ижобий ҳал этишга алоҳида эътибор берилмоқда.
Батафсил
Билдириш эълонлари 11:38 18/09/2018
Батафсил

Шавкат Мирзиёев: "Ўқитувчини ҳурмат қилмаган раҳбарни мен ҳурмат қилмайман"

Июнь 21
20:46 2018
Бугун (21 июнь, пайшанба) куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов раислигида, кеча (20 июнда) республика Халқ таълими вазири этиб тайинланган Шерзод Шерматов бошчилигидаги янги раҳбарият иштирокида халқ таълими тизими муаммоларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда namnews.uz ахборот-таҳлилий порталига ушбу видеоселлектор йиғилишда иштирок этган манба хабар берди.
Абдулла Арипов давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан таълим тизими билан боғлиқ бир қатор вазифалар қўйиланини маълум қилган.
“ - Таълим тизимини тубдан ислоҳ қилишимиз керак. Кеча шундай топшириқ бўлди. Халқ таълими тизими кейинги 27 йил давомида барбод бўлиб борди. Ўқув дарсликлари умуман талабга жавоб бермайди. Мактаб болаларининг ўзи хатоларни топиб келяпти. Президентимиз жамиятда ўқитувчиларнинг обрўсини ошириш зарурлигини гапирди” – дея қайд этган Бош вазир.
Ҳукумат раҳбари йиғилишда “ - Аввал ўқитувчининг обрўси юқори бўлган, ҳамма ўқитувчи бўлишни истаган, бу касб билан фахрланган. Афсуски биз кейинги йилларда ўқитувчини хор қилдик. Натижада мактабларда ўқитувчи ўқувчидан пул оладиган аҳвол юзага келди. Нима қилсин бечора?
Президентимиз “Видеоселектор ўтказ, ҳаммага етиб борсин”,- дедилар. Президентимиз “Ўқитувчини ҳурмат қилмаган раҳбарни мен ҳурмат қилмайман”,- дедилар. Янги раҳбарият ва оммавий ахборот воситалари бу ишда бизга ёрдам бериши керак”, дея таъкидлаган ҳукумат раҳбари Абдулла Арипов.

Мавзуга оид

  1. Нурсултон Назарбоев Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди

    Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов замонамизнинг улуғ сиёсатчиси, узоқни кўра оладиган ва стратегик фикр юритадиган буюк шахс сифатида бутун дунёда юксак обрў-эътибор қозонган эди. Хорижий мамлакатларнинг давлат ва сиёсат арбоблари, фуқаролари у кишининг вафотини чуқур қайғу билан қабул қилди, халқимизга ҳамдард бўлди. 
     

    2016-09-13 08:11:47758
  1. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди

    Бугун Ўзбекистон Президенти вазифасини вақтинча бажарувчиси тайинланиши эълон қилинган эди, деб хабар беради «Sputnik».

    2016-09-08 17:06:051316

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz