NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Самарқанд: Каттақўрғон ҳокими ва прокурори нима қилишмоқда? 00:57 22/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Каттақўрғон шаҳар прокурорининг қатор фармойишлари замирида шу ислоҳотлар билан боғлиқ муаммоларни кун ичида ҳал этиш одамларни эртанги кунга порлоқ келажагимизга ишонтириб, ислоҳотларни аввал ўзимиздан бошлашимиз лозимлигини тарғиб этиб келинмоқда.

Батафсил
Тадбиркорлар тажрибаси бойитилмоқда 13:28 21/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Наманган шаҳридаги «Замонавий келажак таълим» НТМда лойиҳа доирасида Европа Иттифоқи давлатларида малака оширишда иштирок этувчи тадбиркорлар учун тайёрлов тренинги ташкил этилди.

Батафсил
Наманганда профилактика инспекторларига хизмат уйи ва автомашина калити топширилди 09:42 21/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторлари ўзларига ишониб топширилган ҳудудда фуқаролар тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, қонуний манфаатларини ишончли ҳимоялашга тантанали қасамёд қилди. 
 

Батафсил
ТЕРМИЗ – МАРДЛАР ВАТАНИ 09:50 20/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Археологик топилмалар, араб ва юнон манбаларида қайд этилган маълумотлар Термизнинг қадимий эканлигини тасдиқлайди.

Батафсил
Хуршидлик ёшлар қачон замонавий спорт комплексига эга бўлишади ёҳуд Сўфиёндаги хуфёна гуруҳ 17:33 18/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Шу пайтгача 60-70 миллион сўмлик маблағимни сарфладим. Ҳамма ҳужжатлар қонуний, тегишли инстанцияларнинг баридан руҳсат олганман. Лекин билмайман, негадир шу ишга тўсиқ бўлгувчилар кўпми дейман гўё. Баъзида ўйлаб қоламан, Суфиёнда хуфиёна гуруҳ бору улар бу қишлоқнинг ривожланиши, замонавийлашишига тўсиқ қўйиб келади. Билмайман, ҳеч иш юрмаяпти.

Батафсил

ШАЙХИ НАМАНГОНИЙ ёки ҳазрати ҳожа Абдулмаъоний ким эдилар?!

Июнь 17
01:08 2017

Мустамлакачилик, ёлғончилик асоратида ўнлаб йиллар азоб чеккан  халқимиз   мустақиллик  даврига  келиб   ўз   қадр-қийматига  эга  бўлмоқда. Замондошларимизнинг    нафақат    ислом    оламига,    балким    бутун    дунё цивилизациясига, уйғонишга қанчалик катта ҳисса кўшганликларини энди англай бошламоқдамиз. Нисбатан кичик ҳудудга эга бўлган ҳозирги Ўзбекистоннинг муқаддас заминидан шунчалик кўп буюк алломалар етишиб  чиққанлигини     ва     бунақа     ҳодиса   тарихда камдан-кам содир бўлишини тўғриси ҳали тўлалигича англаб   етганимиз йўқ.

Буюкларимиз номларини ёдга олиш, уларнинг охиратгоҳлари бўлмиш қабристонларини зиёрат килиш, ота-она ва аждодларимизни эсга олиш  -бизга охиратдан дарак беради. Орқада нима қолдираётирмиз, қанақа амаллар қилганимиз ёки қилмаганимизни хаёлан сарҳисоб этамиз. Қабристонларда не-не фозилу зариф инсонлар, подшою гадолар, осмонга устун бўламан, деб даъво қилган кибру ҳаволару, дарвешона ҳаёт кечириб, дунёни илми ва камтаринлиги билан лол қолдирган алломаи замонлар тупроқ аро ётишибди.

Ўтмиш аждодларимиз  «Қабрларни зиёрат этинг ва табаррук билинг», - деб васият этиб кетишган. Зеро, буюклар ва ота-оналаримиз охират уйқусида ётишган қабристонлар зиёрати кишини ёмонлик қилиб қўйиш ваҳимасидан сақлайди. Номаи аъмолини яхшилик ёзувлари билан  тўлдиришга ундайди. Имонни бут сақлатади, бузургларнинг руҳини шод этади.  Ана шундай зариф ва машҳуру манзур инсонлардан бири хожа Абулмаъоний Намангоний бўлиб, қабрлари Ахсикат заминида жойлашган...

...Бир муддат олдин, водийлик дўстларимиз Нодирбек Абдулаҳатов (Фарғоний), Абдувоҳидхон Намангоний каби илм аҳллари биздан Абдулмонийхон Намангоний номли шахс тўғрисида маълумот сўрашган эдилар. Кейинчалик, ушбу зотнинг авлодларидан. асли андижонлик бўлган, ҳозирда  Тошкентда яшайдиган  Нуруллохон  қўнғироқ қилиб, бобокалонлари XVIII асрнинг ўрталари атрофида яшаганларини, мақбаралари Ахсикентда эканлигини, тарихлари эса мавҳумлигини айтдилар. Шундан сўнг манбалардан бул зот тўғрисида маълумотлар изладик.

Мақсуд ибн Носириддин Бухорийнинг "Равойиҳ ул-қудс" (Хушбуй ва муқаддас ҳидлар) номли асари кейинги ўрта асрларда фаолият кўрсатган машойихлар тўғрисидаги ишончли манба ҳисобланади. Бобом Каттахонхожа Даҳбедий шахсий кутубхонасидан мерос қолган ушбу "Равойиҳ ул-қудс" асари тўғрисида икки оғиз сўз! Кўлёзма китоб 1850 йиллар атрофида Ёркент (Хитой)да, "Ҳазрати кутбул-доираи ирфон Хожа Шоди ибн Ҳазрати Хожа Исҳоқи Вали ибн Ҳазрати Мавлоно Хожагий - Махдуми Аъзам Даҳбедий мақбараси ёнида" ёзиб тугатилган автограф илк ва ягона нусхадир.

Қўлёзма муаллифнинг ўз қўли билан ёзилган ва асосан Даҳбедий пирлар тарихига аталгани боис, илк нусхани Даҳбедийлар хонадонига туҳфа этган. Ўта зиёли, дунёқараши кенг олим бўлган муаллиф умрини сайру саёҳатларда ўтказган, кўплаб шарқу ғарб давлатларида бўлиб, у ерларда яшайдиган турли сўфийлик тариқатлари арбоблари билан учрашган, мулоқот қилган.

Унинг бобоси Боғибаландлик машҳур муршид Муҳаммад Амин - пири дастгир (қўл олувчи пир) бўлиб, Мўсохонхожа Даҳбедийнинг халифаларидан эди. Бу муршид Бухоро подшоҳи Амир Ҳайдарнинг пири бўлганлиги учун "Эшони пир" аталган.  Шул жиҳат унинг набираси бўлган китоб муаллифи қайси мамлакатга саёҳат қилса, ўша давлат подшохлари, олиму уламолари уни яхши қабул қилишар, давлат кутубхоналари эшигини унга очиб беришарди. Манбалардан кенг фойдаланганлиги туфайли асарда илм аҳлига номаълум кўплаб тарихий воқеалар, шахслар, мулоҳаза ва хулосалар келтирилганлиги билан аҳамияти катта.

Муаллиф этироф этганидек, унинг асари мутафаккир Абдураҳмон Жомийнинг "Нафаҳот ул-унс" китобининг давоми сифатида ёзилган. Зеро, мақомот ва маноқиб туридаги асарлар ичида илм аҳли учун манбага бой ҳисобланган Тазкират ул-авлиё, Нафоҳот ул-унс, Рашахоти айн ул-ҳаёт, Ламаҳот мин нафаҳотул-қудс асарларидан кейинги даражада ҳақли равишда "Равойиҳ; ул-қудс" туради, десак янглишмаймиз.

Тасаввуф тариқатларининг машҳур асарлари -"Рашаҳот" "рашҳа"га, "Нафоҳот" "нафҳа"га, "Ламаҳот" эса “ламҳа” аталган бобчаларга бўлингани каби, "Равойиҳ" ҳам ўз навбатида "равҳа"ларга бўлинган. Барча муаллифлар турли сўзларни "боб", "қисм" маъносида ишлатишган.

400 бобдан иборат китоб тасаввуф тарихидаги барча тариқатлар моҳияти, тарихи ҳамда юзлаб муршидлар фаолиятига доир бўлиб, кенг географик худудни қамраб олади . Шарққа Ҳиндистон, Покистон, Шарқий Туркистон (Хитой) ва Ҳинду-Хитойдан тортиб, шимолда Россия ва Европа, жанубда араб давлатлари ва ғарбда Шимолий Африка ва Мағрибу Андалусия (Испания)гача худудларда фаолият кўрсатган машойихлар тарихи, уларнинг тариқатлари қоидалари нақллар, мулоҳазалар асосида берилган. Унда замон ҳукмдорлари, уларнинг халқларга муносабатлари, номаълум тарихий шахслар ва номи ўчиб кетган географик, топонимик манзиллар, мутасаввифа аёллар тарихи берилганлиги китоб аҳамиятини кўтаради.

Китоб аввалидаги бўш варақларда "Мухаммаси Каттахонжаи-Музнибий бар ғазали Мир Ғиёсиддинхожа ибн Мираки Журмий" ("Музнибий" тахаллусли Каттахонхожа Даҳбедийнинг Мир Ғиёсиддинхожа ибн Мирак-Журмийнинг форсий ғазалига боғлаган муҳаммаси келтирилган). Китоб Нақшбандия тариқатининг охирги машҳур муршиди Каттахонхожа Даҳбедий (1868-1969)нинг шахсий кутубхонасида сақланган бўлиб, набираларига мерос қолган. Бу нодир китоб тўғрисидаги илк маълумотларни  ушбу сатрлар муаллифи 1995-96 йилларда "Зарафшон" ва “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газеталарида эълон қилган эди.

Фалсафа фанлари доктори, профессор Ф.Салиева ва ушбу сатрлар муаллифи ҳамкорлигида чоп этилган "Проблеми духовности и развитие гуманистических идей в свете известньх и неизвестньх источников суфизма, произведенип исламских мыслителей и современная их интерпретация в светской литературе" номли китобимизда "Равойиҳ ул-қудс" қўлёзмаси тўғрисида кенг маълумотлар берилган. Китобимиз 1996 йилда ёзилган ва Ўзекистон Фанлар Академияси Самарқанд бўлими томонидан Саудия Арабистонининг "Имом ал-Бухорий авлодларига Абдул Азиз ал-Баптин мукофоти" номли халқаро конкурсига тақдим этиш учун тайёрланган эди.  2007 йилга келиб Самарқанднинг 2750 йиллигига бағишланган халқаро анжуманга олдидан  чоп этилди.

Ҳозирга кадар, ўзга юрт хазиналарида "Равойиҳ ул-қудс" асарининг бошқа нусхалари учратилмади.

Қўлёзма китобнинг 318 саҳифасидаги "Хожа Абулмаъоний Намангоний" бобида ушбулар ёзилган:

Таржимаси:

"Хожа Абулмаъонй Намангоний, қабрини Оллоҳ пурнур қилсин, асли Наманганлик бўлиб, ўша диёр сайидларидан эди; тариқатда олам қутби Ҳазрати Мусохонхожа Даҳбедий суҳбатига эришиб шогирд тушган ва сулукга машгулият одобини ўрганган; иршод ҳуқуқини ва тариқат кулоҳини эса (Мусохонхожанинг вафотидан сўнг унинг халифаси) Муҳаммад Амин-Пири дастгири Даҳбедийдан кийган ва ўрганган; бағоят узоқ умр кўриб, соҳиби файз ва ҳолати ҳаддан ташқари эди; ушбу китобни эгаси (яъни, "Равойиҳ ул-кудс" асари муаллифи Мақсуд ибн Носириддин Бухорий) эшитган эдимки, қачонким касаллик туфайли Ахсикент шаҳрида вафот этаётганда, фарзандларига шундай васият қилган: "Агар Ахсикентда вафот этсам - шу ерда дафн этинг, агар Наманганда вафот этсам ўша диёрда дафн этингиз ". Ахсикентда вафот этган, ўша ерга кўмишади.

Қачонким, Наманган аҳли ул зотнинг вафоти ва дафни хабарини эшитишгач, жасадини Наманганга яширинча олиб келиб кўмишмоқчи бўлишади; сўнг кечаси Ахсикентга бориб қабрни ковлашаётган пайтда чунонам қаттиқ зилзила бўладики, қўрққанларидан Наманганга қараб қочишади; гап шундаки, ул зотнинг ҳаёт пайтларидаёқ бу воқеаларни рўй беришини каромат қилган эканлар; негаким, жасадни ковлаб кўчириш каби ҳолатлар ўша диёрнинг баъзи кимсаларига одат тусига кирган".

Демак, ёзма манбадан кўринадики, ҳазрати хожанинг ҳақиқий номлари Абулмаъоний бўлиб, кейинчалик халк ва авлодлари  орасида  Абдулмонихон куняси – таҳаллуси билан  атала бошланган. Ёшликларида Ҳазрати Мусохонхожа Даҳбедий ( вафоти1776 йил) суҳбатларига етишиб шогирд тушишлари ва сўнгра Мўсохонхожа вафот этгач, ул зотнинг халифалари Абулбаракот Муҳаммад Амин - пири дастгири Даҳбедийга ( вафоти 1812 йил) қўл бериб иродат келтиришларини ҳамда узоқ умр кўрганларини ҳисобга олсак, XVIII асрнинг иккинчи ярмида туғилиб, XIX асрнинг иккинчи ярмида вафот этган бўлиб чиқади.

Манбадан кўринаётирки, ул зот ўша даврда Марказий Осиеда устувор бўлган Аълия-Нақшбандия тариқатининг водийдаги буюк муршидларидан бири экан. Зеро, Накшбандия тариқатининг энг йирик силсила-сулуки Аълия-Накшбандия тарикатини Ҳиндистондан Мовароуннаҳрга қайта олиб келган Сайид Мусохонхожа Даҳбедийнинг барча халифа шогирдлари Мовароуннаҳр заминида асосий тариқатни бошкарганлар. Чунончи, биринчи халифа Муҳаммад Сиддиқ дорул-иршод Даҳбеддан туриб тариқатни бошқарган. Сўнгра халифа Абулбаракот Муҳаммад Амин (подшоҳ Амир Ҳайдарнинг пири) тариқатга бошчилик қилган. Пойтахт Бухорода эса халифа Хусайн (Амир Насруллонинг пири) тариқатни бошқарган ва ҳоказо. Худди шулар каби Хожа Абулмаъоний Намангоний ҳам водийда Аълия-Нақшбандия тариқати раҳбарларидан ва улуғ муршидларидан бўлган.

Хулосада шуларни айтиш жоизким, бу каби машҳуру манзур инсонларнинг номларини танитиш, тарихларини ёритиш, мақбараларини обод этиш ҳамда анжуманларини ўтказиш давр тақазоси бўлиб, биз учун ҳам қарз ва ҳам фарздир.

Комилхон КАТТАЕВ, тарихчи.

Самарқанд, 2017 йил, март.

Мавзуга оид

  1. Тошкентдаги Ҳазрати Имом мажмуаси ҳудудида Ислом тараққиёт марказини ташкил этилади

    Ушбу масканда ҳам Имом Бухорий халқаро маркази каби халқимиз, айниқса, ёш авлоднинг маънавий дунёсини бойитишга, буюк аждодларимиз ислом таълимотига беқиёс ҳисса қўшганини аниқ мисоллар билан кўрсатишга алоҳида эътибор қаратиш керак, деди давлатимиз раҳбари. 

    2017-04-15 09:45:41521
  1. Нодим Намангоний

    Нодим Намангоний (тахаллуси; асл исм-шарифи Сулаймонхўжа Улуғхўжа ўғли) (1844 — Наманган —1910) — шоир. 

    2017-02-27 09:51:401718
  1. Олимпиада машъаласини ким ёқади, Пелеми?

    Бразилиялик афсонавий футболчи Пеле Рио-2016 машъаласини мусобақанинг тантанали очилиш маросимида ёқиши мумкин.

    2016-07-25 13:55:15660
  1. Жуда иссиқ чой ёки қаҳва саратонни келтириб чиқариши аниқланди

    Жуда иссиқ ичимликларни истеъмол қилиш ошқозон ракини келтириб чиқариши мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таркибига кирувчи Халқаро саратонни ўрганиш тадқиқот агентлиги мутахассислари шундай хулосага келишди. 

    2016-06-17 10:06:53756

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 219 46 17;

                              +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz