NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Она Туркистон фарзандлари Самарқандда жам бўлди (фото-лавҳа) 12:50 21/11/2018
{$info.title|escape:'html'}

Шу йилнинг 14-16 ноябрь кунлари рўйи замин сайқали – Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги республика ижодкор ёшлар уюшмаси ташаббуси билан "Самарқанд шеър оқшомлари" туркий тилли ёшлар анжумани ўтиказилди.

Батафсил
Отамдан қолган тошойна қани: Жанубий Корея – Ўзбекистон 4:0 18:08 20/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўйланиб қоласиз: наҳотки миллат футболининг юзи саналган терма жамоа шундай мазмунсиз тўп тепса... сабаби, яқин орада йигитларнинг бу даражада “саёз” ўйнаганига гувоҳ бўлмаган эдик.
Батафсил
"E-IJRO AUKSION": қулай, шаффоф, адолатли савдо майдони 12:38 20/11/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ҳозирда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 1976 та бўш ер участкалари 19 млрд. 110 млн. сўм миқдордаги аукцион савдоларига чиқарилди. Жумладан, электрон онлайн-аукцион савдоларига бугунги кунда Наманган вилояти давлат рақобат бошқармаси томонидан 15 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 154 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 4 млрд. 850 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилганлиги маълум бўлди.

Батафсил
Наманганда ҳам автомобиллар ишлаб чиқарилади: "Хёндэ" автозаводига тамал тоши қўйилди! 22:31 19/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 17 ноябрь. Бу кун Наманган ва наманганликлар ҳаётида зарҳал ҳарфлар билан битиладиган унутилмас кун сифатида сақланиб қолди. Боиси, Наманган вилояти ҳокимлигида “Hyundai” тижорат автомобиллари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича инвестицион шартномани имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Батафсил
Билдиргилар тахтаси 17:25 19/11/2018
Батафсил

Шерзод Шерматов Ўзбекистон Халқ таълими вазири бўлди

Июнь 20
22:18 2018
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов ўз вазифасидан озод этилди. Унинг ўрнига, ҳозирги пайтга қадар республика Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Шерзод Ҳотамович Шерматов тайинланди.
Қайд этиш жоиз, вазир Улуғбек Иноятов билан биргаликда унинг уч нафар муовинлари - биринчи ўринбосар Қодирбой Бектурдиев, ўринбосарлар Жаҳонгир Сиддиқов ва Дилшод Кенжаев ҳам ишдан олинган. “Эски команда”дан эса фақатгина вазир ўринбосари Алишер Саъдуллаев ўз лавозимида қолдирилди.
Янги вазирга, Инҳа университети ректори Сарвар Бобохўжаев биринчи ўринбосар, республика Инновацион ривожланиш вазири ўринбосарлари Отабек Назиров ва Алишер Умаров эса ўринбосар вазифасини бажарувчилар этиб тайинланган.
 
 

Мавзуга оид

  1. Шерзод Тошматов Осиё бокс федерацияси вице-президенти этиб тайинланди

    Шерзод Тошматов Осиё бокс конфедерацияси Ижроия қўмитаси таркибига кирди.

    2016-12-20 09:00:26561
  1. Россия халқ артисти Алексей Жарков вафот этди

    Таниқли санъаткор, Россия халқ артисти Алексей Жарков 68 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда РФ Кинематографчилар иттифоқи хабар тарқатди, деб ёзмоқда«Вести.ru».

    2016-06-07 12:29:291110
  1. Президент топшириғи билан 23 ёшли Алишер Саъдуллаев Халқ таълими вазирига ўринбосар бўлди!

    Алишер Саъдуллаев Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (собиқ “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати)нинг IV Қурултойида сўз олиб, ёшларга тил ўргатиш истиқболлари ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга ўз таклифларини етказган эди. Президент тажриба тариқасида мажлиснинг ўзида Алишер Саъдуллаевни Халқ таълими вазирининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинлаган.

    2017-07-02 17:54:292464
  1. Ўзбекистон бош вазири Тожикистон ҳукуматига Роғун ГЭСи борасида эътироз мактуби йўллади

    2016 йилнинг 19 июль куни Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги, жумладан, Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода номига Ўзбекистон Республикаси бош вазири Ш. Мирзиёев номидан расмий мактуб йўлланди.

    2016-07-20 11:00:33952

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz