NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил
Дима Қаюмдан халқнинг жиддий дарди: Уйимизга газ беринг! 17:32 10/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Қинғир йӯлга кирмасдан,
Дуч келганни урмасдан,
Хитойларга бермасдан,
Ўзимизга газ беринг!
Батафсил

ШЕРЗОДБЕК:ЎЗГАРМАЙМАН, ЎЗГАРИШДАН ҚЎРҚАМАН

Август 19
16:31 2016

“Ниҳол” давлат мукофоти совриндори Шерзодбек билан бўлган эксклюзив интервьюни ниҳоят кўп сонли мухлислар эътиборига ҳавола этиш фурсати етди. Хонанда билан бўлган суҳбатимиз айрим муштарийларнинг дилидаги саволларга жавоб топса, ажаб эмас.

- Шерзодбек, ҳаётда кўп нарса кайфият билан боғлиқ бўлади, айниқса, хонандаларда. Шундай эмасми?

-Бу албатта, жуда муҳим. Инсон кайфиятининг яхши бўлиши биринчи навбатда унинг саломатлигига таъсир кўрсатади. Аксинча бўладиган бўлса, турли касалликларнинг келиб чиқишига ҳам сабаб бўлиши мумкин. Айнан ижодкор учун эса доимо кайфият яхши бўлиши лозим. Чунки кайфиятингиз яхши бўлса, яхши ижод қиласиз, қўшиқ яратади. Бекорга айтишмайди, кимдир писсимист, яна кимдир аптимист бўлади,- деб. Шахсан мен ва гуруҳимиз аъзолари аптимист бўлишга ҳаракат қиламиз.

- Яқинда интернет сайтларида «Ёр-ёр» қўшиғингизга суратга олинган  клип омма эътиборига ҳавола этилди. Айнан шу клип ижодингиздаги навбатдаги  муваффақиятингизга туртки бўла оладими?

- Санъаткорнинг ҳеч қачон ижодидан кўнгли тўлмайди. Ижоднинг охири кўринмайди. Изланган сарингиз янги ғоялар туғилаверади. Мен бир нарсадан доим мамнун бўламан, «содиқ» мухлисларим борлигидан хурсандман. Баъзан қулоққа чалиниб туради. «Мухлислар бевафо бўлади», дейишади. Шахсан мен бу фикрга қўшилмайман. Садоқатли, ҳақиқий мухлислар ҳам бор экан. Ижодимда бироз катта танаффус бўлди. Шу вақт оралиғида ҳам садоқатли мухлисларим мени ёлғиз қолдиришмади. Энди “Ёр-ёр” таронасига тўхталадиган бўлсам, юқорида таъкидлаб ўтган садоқатли мухлисларим қисқа муддат ичида бу ижод маҳсулини тан олишди ва ижтимоий тармоқлар орқали ўзларининг илиқ фикрларини билдиришди. Уларнинг юксак эътирофи, ижодимга бўлган қизиқишлари менинг зиммамда турган масъулиятни янада оширади.

- Сиз юқорида садоқат тушунчаси хусусида тўхталиб ўтдингиз. Санъаткорларнинг ўзи қанчалик мухлисларга нисбатан садоқатли деб ўйлайсиз?

- Жамиятда инсонларни бир-бирига боғловчи ришта бу “садоқат”дир. Айнан шу хусусият бор экан, инсонийлик, одамийлик туйғулари авлоддан-авлодга ўтиб, сингиб бораверади. Ҳаммага бирдек ёқолмайсиз. Ўзингизга, ўзлигингизга хиёнат қилмасангиз, мухлисларга хиёнат қилмаган бўласиз. Шахсан мен ўзимга хиёнат қилмасликка ҳаракат қиламан.

- Сир эмаски, маълум бир вақт оралиғида бироз ижоддан чекингандай бўлдингиз. Бундай катта танаффус қилишингизга бирон бир сабаб бормиди? Орадаги йўқотишларни нима билан тўлдиряпсиз?

- Тан оламан, бу дегани чекиндим дегани эмас, озми-кўпми ижод қилдим. Ўтган йили «Қаро-қаро» қўшиғимни омма эътиборига ҳавола этдим. Бироқ кўнглим тўлмади. Лекин тингловчилар яхши қабул қилишди. Ижобий фикрлар эшитдим. Қўшиқнинг яхши чиқишига бирозгина кайфият, руҳият етишмади.  «Ёр-ёр» қўшиғини  бошқаларга нисбатан ўзим кутдим. Буни яратганимга уч йил бўлди. Уч йил танаффусдан сўнг клип суратга олинди. Юрагимдан жой олган қўшиқ бўлгани боис ҳам беэътибор ўтиб кетолмадим. Кўп бора клип суратга олишга ҳаракат қилганмиз, нимадир тўсиқ пайдо бўларди. Бу йилга келиб насиб қилган экан, суратга олдик ва мен бундан қониқдим. Бу қўшиқ ижодимда ўзига хос ўрин тутишига ишончим комил.

-  Яқинда ҳарбий хизматда бўлдингиз. Таассуротларингиз қандай?

- Ҳарбий хизматга боргач мен бир нарсага амин бўлдимки, Ватанга, халқимга бўлган садоқатни бошқача ҳис эта бошладим. Хизматдан қайтгач бироз муддат ўша хизмат давримни қўмсай бошладим. Ҳарбий хизмат йигит кишининг руҳини янада мустаҳкамлаб, ўзига бўлган ишончни оширишига яна бир карра амин бўлдим.

- Ўзингиз учун қандай режалар, мақсадларни қўймоқдасиз?

-  Мен таваккал қилишни ўргандим. Энг муҳим орадаги бўшлиқни тўлдириш учун янги қўшиқлар яратдим, кетма-кет мухлисларга ҳавола этмоқчиман.

- Салбий, ижобий фикрлар кўпроқ  санъаткорлар атрофида юради. Бу каби миш-мишлар сизга қандай таъсир ўтказади?

- Бизнинг халқимиз камтарликни яхши кўради. Озгина манманликка йўл қўсангиз, халқни ўзи чиройли тўғирлаб қўяди. Сизни эсламаганларидан кўра йўқлаганларининг ўзи яхши(кулиб). Қандай миш-миш бўлишидан қатъий назар мени тилга олганликларидан хурсанд бўламан.  

- Оддий инсонларга нисбатан машҳур кишилар атрофида дўстлар, яқин кишилар кўп бўлади. Кимлар дўст, кимлар эса…

- Жуда кўп дўстларни кўрдим. Идеал инсоннинг ўзи йўқ. Менинг ҳам ўзимга яраша камчиликларим бор. Авваллари бировдан тез хафа бўлардим. Кераксиз нарса экан. Хафа бўлиш ноўринлигини билдим.  Сизга кимдир вақтини фидо қилишга мажбур эмас, кимдир сизга фидо қиляптими, сиз ҳам шунга муносиб бўлинг. Ўзини дўст деб кўрсатганлар аслида дўст бўлмай чиқаркан. Баъзан садоқатли деб билган инсонингиз аксинча бўлиб чиқаркан. Ойбек Алиев деган устозим бор. Минг раҳмат! У киши нафақат ижодда, балки ҳаётдаги энг яқин маслакдошим. Ҳар битта бўлган вазиятда бир хикмат бор. Ортимдан яхши гап юрадими ёки аксинчами, мен бундан хурсандман. Менда аламзадалик йўқ, мен ўзимга ҳаёт тарзимни танлаб олганман. Мен ўзгармайман, ўзгаришдан қўрқаман.

Санжарбек Ҳамидов, Нозимжон Ҳожиев тасвирчи.

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz