NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Европа чемпионлар лигаси қуръаси: Нимчорак финалда кимлар ўйнайди? 20:42 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бугун (2018 йил, 17 декабрь куни) Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа чемпионлар лигасининг нимчоракфинал босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Батафсил
Оила – жамият таянчи, саодат қасридир! 19:46 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ислом дини ўз аёлига яхши муносабатда бўлган эркак кишини инсонларнинг энг яхшилари қаторига қўшади. Шу билан биргаликда оила раҳбари бўлмиш эр ўз аёлининг баъзи бир камчиликларига кўз юмишга буюриб, оилани бардавом бўлишини кўзлаб, уларга панду насиҳат қилишни тавсия қилади. 

 

 
Батафсил
Эълонлар ва билдиришномалар бўлими 19:24 17/12/2018
Батафсил
Тиббий маслаҳат: йилнинг совуқ пайтида қандай уйғониш мумкин? 17:56 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Етарли даражада ухланг: агар шу оддий қоидага амал қилмасангиз, нима қилишингизга қарамай, осонликча уйғона олмайсиз.
Батафсил
ИСЛОМ ДИНИ – ТИНЧЛИК ДИНИДИР! 19:21 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Исломнинг маъноларидан бири – тинчлик. Исломда тинчлик инсон қалбидан бошланади. Сўнг қалбдаги бу тинчлик оилага кўчади.
Батафсил

Шота Арвеладзе Намангандаги стадионни нега танқид қилди?

Сентябрь 18
12:25 2018
Ўзбекистон суперлигасининг 23-тури доирасида Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда ўтказилган “Навбаҳор” - “Пахтакор” (3:3) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида иштирок этган “Пахтакор” клуби бош мураббийси Шота Арвеладзе журналистларнинг саволларига жавоб қайтариш асносида стадиондаги мавжуд ҳолатни танқид қилди.
 
 
“- Ўзбекистондаги энг зўр мухлислар, энг яхши муҳит Наманганда эканлигига шубҳам йўқ. Лекин майдоннинг ҳолати жуда ачинарли аҳволда. Гапим кимларгадир оғир ботиши ёки кимнидир хафа қилган бўлиши табиий. Аммо бор ҳақиқатни айтяпман. Масалан, Азизбек Турғунбоев яхши сифатга эга бўлган майдонда ёмон ўйнайдими? “Навбаҳор” жамоаси ўз ўйини кучайтириши, умуман, ўзбек футболи ривожланиши учун аввало, майдонларни яхшилаш керак. Чунки футболни майдонда ўйналади”, - деди тошкентликларнинг грузиялик устози Шота Арваладзе.
 
Дарҳақиқат, нафақат Фарғона водийси, балки бутун республикамизга, қолаверса, Марказий Осиёга ҳам донғи кетган “Навбаҳор” номи билан халқимиз орасида оммалашган стадиондаги яшил майдоннинг бугунги кундаги ҳолати замон талабларига жавоб бермайди.
 
 
Эътироф этиш жоиз, мамлакатимиз ҳукуматининг футболни ривожлантиришга қаратилган қарорига мувофиқ қайтадан реконструкция қилиниб, кўркам қиёфа касб этган стадионда жаҳон стандартлари асосида инфратузилма шарт-шароитлари яратилди. Бунга стадионга ташриф буюрган меҳмонлар ҳам ҳайрату ҳавас билан боқмоқдалар. Лекин, Шота Арваледзенинг ўзи шу йилнинг ўзида қайта-қайта таъкидлаганидек, стадиондаги майдоннинг ҳолатини яхшилаш лозим. Бу борада клуб ва стадион маъмурияти, вилоят футбол ассоциацияси томонидан зарур чоралар кўрилмас экан, бу салбий манзара нафақат футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги, қолаверса ўйинлар сифатига таъсир ўтказишда давом этаверади.
 
Оқилхон Дадабоев,
“Namnews.uz” ахборот-таҳлилий портали бош муҳаррири.

Мавзуга оид

  1. Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлаши ҳақида эълон қилди

    Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси Америка Кубоги финалида Чилига мағлуб бўлингач, миллий терма жамоа сафида бундан буён ўйнамаслиги ҳақида маълум қилди.

     

    2016-06-27 16:51:481098
  1. Таҳлил ва танқид

    Наманган шаҳрида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти Кенгаши томонидан “Аёллар қаноти фаолиятини янада такомиллаштириш: 2016 йил якунлари, эришилган натижа, ютуқлар ва камчиликлар” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

    2017-02-01 15:29:51621

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz