NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Учқўрғонда аҳоли чуқур тиббий кўрикдан ўтмоқда 19:36 20/05/2018
{$info.title|escape:'html'}

Айни кунларда Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги тиббиёт муассасалари томонидан Учқўрғон туманидаги маҳаллаларда чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказилмоқда.

Батафсил
Пора билан қўлга тушган ўқитувчига жазо тайинланди 18:53 20/05/2018
{$info.title|escape:'html'}

Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди томонидан “Атангангузар” маҳалла фуқаролар йиғини биносида сайёр суд мажлиси ўтказилди. Унда фирибгарлик йўли орқали 2 минг АҚШ долларини олаётган пайтда ушланган Наманган санъат коллежи ўқитувчиси Оқил Маҳкамовнинг жиноят иши кўриб чиқилди.

Батафсил
Янгиқўрғонда тадбиркор спорт мажмуаси қурди 18:07 20/05/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманидаги 30 мингдан зиёд аҳоли яшайдиган “Бирлашган” қишлоғида тадбиркор Юсуфжон Назаров ўз маблағи ҳисобидан спорт мажмуасини барпо этди.

Батафсил
Наманган-Челябинск: ҳамкорлик давом этади! 17:46 20/05/2018
{$info.title|escape:'html'}

Икки томон ўртасида инвестиция, экспорт, туризм, фан ва таълим соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорлик тўғрисида шартномалари имзоланган мазкур ташриф Наманган ва Челябинск вилоятлари ўртасида ўрнатилган ҳамкорлик алоқаларини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқади.

Батафсил
"Умид ниҳоллари" ғолибларига "Дамас" топширилди 16:58 19/05/2018
{$info.title|escape:'html'}
Батафсил

ШҲТ етакчилари саммит якунида Тошкент декларациясини қабул қилишди

Июнь 24
16:52 2016

Шанхай Ҳамкорлиги ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Ўзбекистонда бўлиб ўтган саммит якунида ШҲТнинг 15 йиллиги Тошкент декларациясини қабул қилишди.

Декларация саммитнинг асосий якуний ҳужжати бўлиб, ушбу ҳужжатда ташкилот аъзоларининг бирлашмани ривожлантириш борасидаги қарашлари ўз ифодасини топган. 

Тошкент саммити якунида ташкилотнинг 2016-2020 йиллардаги фаолияти дастури ҳамда ШҲТнинг 2025 йилгача Ривожланиш стратегияси қабул қилинди.

Шунингдек, ШҲТ Ҳудудий аксилтеррор тизими (ҲАТТ) кенгашининг 2015 йилдаги фаолияти ҳақидаги доклади тасдиқланиб, унинг 2016 йилги фаолияти бўйича маърузаси қабул қилинди.

ШҲТ раҳбарлари ташкилотнинг навбатдаги саммитини қаерда ва қачон ўтказиш бўйича ҳам келишиб олишган.

Тошкент саммити мезбони, Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ШҲТ давлат раҳбарларининг навбатдаги мажлиси 2017 йилнинг 7-8июнида Остонада бўлиб ўтишини маълум қилган.

Саммитда ШҲТ давлатлари туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантириши бўйича дастур имзоланган.

Манба:kun.uz

Мавзуга оид

  1. Ўзбек олимлари ярани битказувчи восита ихтиро қилишди

    Янги ихтиро Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академик О.С.Содиқов номидаги Биоорганик кимё институти олимларига тегишли.

    2016-06-07 12:58:311154
  1. Сенаторлар “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонунни қабул қилишди

    2016 йил 24 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси очилди.

    2016-08-25 07:44:19822
  1. ШҲТ бош қароргоҳида байроқлар туширилди

    ШҲТ бош қароргоҳида Ўзбекистон халқига ҳамдардлик белгиси сифатида ташкилотга аъзо давлатлар байроқлари туширилди.

    2016-09-03 10:12:01534
  1. KOICA "Тошкент-4" янги аэропорт лойиҳасини ҳукуматга тақдим этди
    2016 йилнинг 29 апрелида давлат дастурларини амалга оширишда беминнат ёрдам берувчи Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги    (KOICA) ва  "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Тошкент шаҳри аэропортида янги халқаро йўловчи терминали қурилиши учун техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш лойиҳаси доирасида оралиқ семинар ўтказишди, деб хабар қилади kun.uz.
    2016-05-28 20:26:37943
  1. Норинда ёшлар таклифи асосида республикада илк бор инновацион саммит ўтказилди

    Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши ва республика Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан тумандаги 40-умумтаълим мактабида ўтказилган “Инновацион саммит” ёшларга янада кўтаринкилик бағишлаб, ўз лойиҳалари, таклиф ва ташаббусларини намоён этиш учун кенг имконият яратди.

    2018-05-14 22:44:43198

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz