NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманган вилояти ҳокимлиги Оила кодексига ўзгартиш киритиш бўйича таклиф киритди 18:45 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Келин ва куёв ўртасида никоҳ шартномаси тузилмаган ҳолатда уларнинг никоҳи ФҲДЁ органида қайд этилишига йўл қўйилмайди.
Батафсил
Маррани баланд олиб: Бош вазир бўлиш орзусидаги йигит 17:55 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Президентимизнинг ёшларга билдираётган юксак ишончларини доимий фаоллигимиз билан оқлаш биз учун катта фахр ва шарафдир.
Батафсил
Билдиришлар қатори 19:40 16/02/2019
Батафсил
Халқаро журналист Наманган вилояти газетасига муҳаррир бўлди 17:15 16/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятининг расмий ижтимоий-сиёсий газетасида янги раҳбар кадр тайинлови амалга оширилди.
Батафсил
Президент фармони амалда: "Наманган" эркин иқтисодий зонаси ўз фаолиятини бошлади 16:02 16/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
"Наманган" эркин иқтисодий зонасининг асосий вазифаси ташқи бозорларда талаб этилаётган ва импорт ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш.
Батафсил

Шу куннинг саволи: КУТУБХОНАЛАР ЭҲТИЁЖНИ ҚОНДИРА ОЛЯПТИМИ?

Апрель 30
13:12 2018

Наманган шаҳридаги “Нуронийлар маскани” кутубхонасида вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси томонидан “Ахборот-ресурс марказларининг аҳволи, хусусан ёшларнинг китобга бўлган эҳтиёжларини қондиришдаги ўрни: муаммо ва ечимлар” мавзуига бағашланган семинар ўтказилди.

Семинарда маънавият тарғиботчилари, меҳнат фахрийлари, ахборот-ресурс марказлари масъул ходимлари, шоир-ёзувчилар, филолог-олимлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда қайд этилганидек, китоб инсонларни яхшиликка, эзгу амалларга, маънавият ва маърифатли бўлишга даъват этади. Чунончи, мамлакатимизда халқимизни, хусусан ёш авлодни китоб ўқишга қизиқтириш, китоб мутолаасини тарғибот қилишга давлат сиёсати даражасида қаратилаётган эътибордан ҳам айни шу мақсад мужассам. Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, айни вақтда ахборот-коммуникация соҳасидаги ютуқларни ўзлаштириш билан бирга, ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини оширишга, уларни китоб билан дўст бўлишига, аҳолининг китобхонлик савиясини янада оширишга алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлади.

Бу борада давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши ҳамда 2017 йилнинг 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори муҳим аҳамият касб этади.

Хўш, бугунги кунда вилоятимизда аҳолининг китобга қизиқиши қандай, муштарийларнинг китоб мутолаа қилишлари учун яратилган мавжуд шарт-шароитлар талаб даражасидами, китобхонлик маданиятини ошириш борасида қандай ишларни амалга ошириш даркор?

Мулоқотда сўзга чиққан вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи Зиёвиддин Мансуров, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Икромхон Нажмиддинов, Нодира номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази директори Мавлудахон Жўрабоева, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Боқий Мирзо ва бошқалар айни шу долзарб саволлар юзасидан ўз фикр-мулоҳаза, таклифларини билдирдилар.

- Вилоятимизда китобни севган, уни чин юракдан ардоқлаб тарғибот қиладиган фидойи инсонларимиз бор, Масалан, намуна сифатида меҳнат фахрийси Хорунхон Аюбхоновни эътироф этсак арзийди. У киши олаётган пенсия пулларининг деярли ярмини китоб харид қилиш ва уни совға қилишга сарфлайди, - деди Зиёвиддин Мансуров. – Биз ўтганлар хотирасини ёд этиб ўтказадиган эҳсон маросимлари ҳамда туғилган кун муносабати билан ташкиллайдиган базм дастурхонига анча-мунча маблағни сарфлаб юборамиз. Келинглар, шунинг ўрнига китоблар сотиб олиб,уларни маросимларга келадиган меҳмонларга тарқатайлик. Бу ҳам маънавият, ҳам маърифатнинг чинакам тарғиботи бўлади.

- Китоб мутолааси ва китобхонлик тарғиботида биринчи навбатда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда ташкилотлари барчага ибрат намунасини кўрсатмоғи керак. Шу нуқтаи назардан, вилоят, шаҳар, туман ҳокимликларида ва меҳнат жамоаларида бўлиб ўтадиган маънавият соатларида китоб ўқишни йўлга қўйиш, бадиий асарлар бўйича муҳокамасини жорий этиш лозим, - деб таъкидлади Икромхон Нажмиддинов.

- Бугунги кунда Наманган вилоятидаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ҳамда умумтаълим мактабларида 776 та кутубхона фаолият кўрсатиб келмоқда. Уларда ишлаб келаётган аксарият ходимларнинг мутахассислиги афсуски, соҳа йўналишига мос эмас. Демак, замонавий тил билан айтганда ахборот-ресурс марказлари, яъни кутубхоналар ўз эгаларини топиши зарур, - дея қайд этди Мавлудахон Жўрабоева.

- Китобхонлик тарғиботини маҳаллалардан бошлашимиз мақсадга мувофиқ, дея мулоҳазаларини билдираркан адиб Боқий Мирзо: - Бир пайтлар кўчаларимизда кезиб одамларни китоб ўқишга қизиқтира олган кўчма китоб кўргазмаларини яна қайта ташкил этилса. Чунки одамларимиз бугун шиддаткор даврдан ортда қолиб кетмаслик, билим ва тафаккурини бойитиши учун китобга ошно бўлишлари зарур. Китобхонлик тарғиботидан асосий мақсад халқимиз маънавиятини юксалтириш, яхши яшашга ўргатиш.

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори буйруғи билан тасдиқланган режа-жадвал асосидаги мазкур семинар иккинчи босқич бўлиб, бундан аввал унинг дебочаси сифатида “Энг намунали китоб дўкони” кўрик-танлови ўтказлиб, унда маърифатпарвар тадбиркор Маъруфхон Мўминов раҳбарлигидаги “Наманган китоб олами” масъулияти чекланган жамияти ғолибликни қўлга киритган эди.

Оқилхон ДАДАБОЕВ,

namnews.uz ахборот-таҳлилий портали Бош муҳаррири.

Ҳамдам МАМАДАЛИЕВ олган сурат.

Мавзуга оид

  1. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов билан видолашув

    Мамлакатимиз, бутун халқимиз оғир жудоликка учради. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов 2016 йил 2 сентябрь куни вафот этди. Шу муносабат билан 2016 йил 3 сентябрдан мамлакатимизда уч кунлик мотам эълон қилинди. Мамлакатимизда ва хорижий давлатлардаги Ўзбекистон Республикаси элчихоналарида Ўзбекистоннинг давлат байроқлари туширилди. 

    2016-09-04 03:27:481952
  1. Шу куннинг саволи: пенсияга чиқиш ёши ўзгаргани ростми?
    Пенсияга чиқиш ёши борасидаги турли миш-мишларнинг келиб чиқишига республика Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ишлаб чиққан “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ этиш концепцияси” лойиҳасининг ижтимоий тармоқлардаги муҳокамаси сабаб бўлди. 
    2018-07-05 20:59:051219
  1. Партия одамлар ишончини қозона оляптими?

    Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Наманган вилоятидаги ташкилотлари партия қабулхоналари ҳамда жойларда ўтказаётган сайёр қабулларда одамлар дардини тинглаш, оғирини енгил қилиш, фуқароларнинг ҳар бир мурожаатини ижобий ҳал этишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

    2018-05-02 18:26:25523

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz