NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Она Туркистон фарзандлари Самарқандда жам бўлди (фото-лавҳа) 12:50 21/11/2018
{$info.title|escape:'html'}

Шу йилнинг 14-16 ноябрь кунлари рўйи замин сайқали – Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги республика ижодкор ёшлар уюшмаси ташаббуси билан "Самарқанд шеър оқшомлари" туркий тилли ёшлар анжумани ўтиказилди.

Батафсил
Отамдан қолган тошойна қани: Жанубий Корея – Ўзбекистон 4:0 18:08 20/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўйланиб қоласиз: наҳотки миллат футболининг юзи саналган терма жамоа шундай мазмунсиз тўп тепса... сабаби, яқин орада йигитларнинг бу даражада “саёз” ўйнаганига гувоҳ бўлмаган эдик.
Батафсил
"E-IJRO AUKSION": қулай, шаффоф, адолатли савдо майдони 12:38 20/11/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ҳозирда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 1976 та бўш ер участкалари 19 млрд. 110 млн. сўм миқдордаги аукцион савдоларига чиқарилди. Жумладан, электрон онлайн-аукцион савдоларига бугунги кунда Наманган вилояти давлат рақобат бошқармаси томонидан 15 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 154 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 4 млрд. 850 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилганлиги маълум бўлди.

Батафсил
Наманганда ҳам автомобиллар ишлаб чиқарилади: "Хёндэ" автозаводига тамал тоши қўйилди! 22:31 19/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 17 ноябрь. Бу кун Наманган ва наманганликлар ҳаётида зарҳал ҳарфлар билан битиладиган унутилмас кун сифатида сақланиб қолди. Боиси, Наманган вилояти ҳокимлигида “Hyundai” тижорат автомобиллари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича инвестицион шартномани имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Батафсил
Билдиргилар тахтаси 17:25 19/11/2018
Батафсил

Шу куннинг саволи: пенсияга чиқиш ёши ўзгаргани ростми?

Июль 05
20:59 2018
Шу кунларда халқимиз ва кенг жамоатчилик орасида пенсия ёши эркаклар учун 63, аёллар учун 57 ёшга ўзгартирилганлиги билан боғлиқ миш-мишлар кенг, қизғин муҳокама қилинмоқда. Аслида-чи, шундай бўлдими? Бу каби саволларга интернет расмий тармоқларида берилган хабарлар атрофида жавоб беришга жазм қилдик.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Телеграм мессенжеридаги “Ҳуқуқий ахборот” каналининг хабар беришича, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, эркаклар 60 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда ҳамда аёллар 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўладилар. Шунга кўра, пенсия тайинлаш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган шахсларга ёшга доир пенсиялар бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланади (бунда камида 7 йил иш стажи мавжуд бўлиши керак). 
Пенсияга чиқиш ёши борасидаги турли миш-мишларнинг келиб чиқишига республика Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ишлаб чиққан “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ этиш концепцияси” лойиҳасининг ижтимоий тармоқлардаги муҳокамаси сабаб бўлди. 
Қайд этиш даркор, лойиҳалар ҳеч қандай юридик кучга эга эмас. Пенсия ёшига оид қонунчиликка ўзгартириш киритилганда бу хусусда албатта маълумот берилади.

Мавзуга оид

  1. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов билан видолашув

    Мамлакатимиз, бутун халқимиз оғир жудоликка учради. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов 2016 йил 2 сентябрь куни вафот этди. Шу муносабат билан 2016 йил 3 сентябрдан мамлакатимизда уч кунлик мотам эълон қилинди. Мамлакатимизда ва хорижий давлатлардаги Ўзбекистон Республикаси элчихоналарида Ўзбекистоннинг давлат байроқлари туширилди. 

    2016-09-04 03:27:481749
  1. Вали Келдиев: "Норин" олдига олий лигага чиқиш вазифаси қўйилган"

    Бугун "Навбаҳор" ва "Норин" ўртасидаги олий лигага ўтиш ўйини бўлиб ўтади.

    2016-11-28 09:52:07782
  1. Шу куннинг саволи: КУТУБХОНАЛАР ЭҲТИЁЖНИ ҚОНДИРА ОЛЯПТИМИ?

    Бугунги кунда Наманган вилоятидаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ҳамда умумтаълим мактабларида 776 та кутубхона фаолият кўрсатиб келмоқда. Уларда ишлаб келаётган аксарият ходимларнинг мутахассислиги афсуски, соҳа йўналишига мос эмас. Демак, замонавий тил билан айтганда ахборот-ресурс марказлари, яъни кутубхоналар ўз эгаларини топиши зарур.

    2018-04-30 13:12:44835
  1. ХИВАКИ ТАРИХДА ҚОЛГАНИ РОСТМИ ёхуд хом-хатала ашула билан халқ ҳузурига чиқаётганлар аслида кимлар?

    Энди тўйларда ҳар турли «ярим яланғоч» қўшиқларни куйлайдиган, ҳар нарсани қўшиқ, деб айтаверадиган «санъаткорлар» ҳам борки, уларни эшитадиган одамларнинг даражаси шу ашулани айтиб турган санъаткорники билан тенг. Қўшиқни тинглаб, тушуниш ҳам бир санъат аслида.

    2018-01-15 00:46:582368

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz