NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
"Тараққиёт стратегияси" маркази қорайтирилган ойнак учун тўловлар ўта қимматлигини билдирди 20:12 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Пуллик рухсат бериш тизими мавжуд бўлган мамлакатлардан қўшни Қирғизистонда транспорт воситаси орқа ва ён орқа ойналарини тусини ўзгартиришга рухсат олиш учун тўлов бир йилга 200 АҚШ долларига тенг миқдорда ҳамда Тожикистонда бир йилга 310 АҚШ долларига тенг миқдорда ундирилиши белгиланган. Бу эса Ўзбекистонда таклиф этилаётган тўлов миқдори билан таққослаганда Қирғизистондан деярли 20 бараварга, Тожикистондан қарийб 7 бараварга қиммат дегани.
Батафсил
Наманганда техник-амалий спорт турлари ривожланмоқда 19:47 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Учқўрғон тумани картадромида Ўзбекистон мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши ташаббуси билан ўтказилган картинг бўйича вилоят очиқ биринчилиги ғолиб-совриндорлари аниқланди.
Батафсил
"Yoshlar-kelajagimiz" давлат дастури ижросига киришилди 19:25 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, ёшлар тадбиркорлиги ва уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича барча қулайликларни яратиб бериш лозим. Бунга кўра, 5 кунлик амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлар тингланди ва йўл қўйилган хато-камчиликлар кўриб чиқилиб, жойларда ҳал этилмаган масалалар юзасидан манзилли режалар ишлаб чиқилди.
 
Батафсил
Билдирги ва эълонномалар 19:04 17/07/2018
Батафсил
АДҲАМЖОН ЭРГАШЕВ – ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ! 17:02 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}

Эътироф этиш жоиз, Адҳамжон ўз вақтида ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионатида олтин медалга ва ўтган йили катталар иштирокидаги жаҳон чемпионатида бронза медали соҳибига айланган эди. Қолаверса, у Хитойнинг Нанкин шаҳри мезбонлик қилган II ўсмирлар Олимпиадаси совриндори ҳам ҳисобланади.

Батафсил

Шуҳрат Отабоев: 2018 йилда Марказий банк пул-кредит сиёсати инструментларини тубдан қайта кўриб чиқилади, такомиллаштирилади!

Январь 14
23:59 2018

Шу кунларда кенг муҳокама қилинаётган 2018 йил Давлат дастури лойиҳасининг Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш бўлими Ҳаракатлар стратегиясининг учинчи муҳим йўналиши таркибида бўлиб, мазкур бўғин макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ҳамда юқори иқтисодий ўсиш суратларинини сақлаб қолиш, миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, кичик бизнес ва хусусий  тадбиркорликни ривожлантириш каби масалаларни ўз ичига олади.

Кеча ўтказилган йиғилишда соҳанинг муҳим тармоғи саналган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ҳудудлар, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ҳолда ижтимоий-иқтисодий тараққий эттириш, инвестициявий муҳитни яхшилаш, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш каби масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Ушбу йўналишда аҳолидан юртимиздаги банклар фаолиятини тартибга солиш, уларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш, мижозга хизмат кўрсатиш тизимини соддалаштириш, имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича аниқ тушунчалар бериш юзасидан кўплаб таклиф ва мурожаатлар келиб тушган. Бунда  “мижозлар банк учун эмас, банк мижозлар учун ишлаши лозим” шиорини кенг жорий қилиш назарда тутилган.

- Мижозларнинг талабларини қондириш учун банкларимиз барқарор, уларнинг ликвидлик даражаси мустаҳкам бўлмоғи лозим. Шундан келиб чиққан ҳолда, 2018 йилда банкларнинг капиталини камида 20 фоизга, фуқароларнинг омонатларини эса 20-25 фоизга ошириш режалаштирилган. 2017 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб Марказий банк тижорат банкларига уч ойгача бўлган даврда ликвидлигини таъминлаш учун кредитлар амалиётини жорий қилди. Тажрибалар шуни кўрсатмоқдаки, ҳозирча бу етарли эмас.

2018 йилда Марказий банк пул-кредит сиёсати инструментларини тубдан қайта кўриб чиқилади, такомиллаштирилади. Унинг иқтисодиётга бўлган таъсирини  оширишни кўзда тутувчи механизмлар  яратилади, - дея таъкидлади  Марказий банк раиси ўринбосари  Шуҳрат Отабаев.

Шунингдек, Шухрат Атабаев ОАВ вакиллари саволларига жавоб берар экан, "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" Давлат дастури доирасида 2018 йилда тадбиркорлар фаолиятини текшириш кескин камайтирилиши ҳамда текшириш тизимини шаффофлаштириш мақсадида текширишлар ўтказишга рухсат беришнинг махсус электрон ахборот тизимини жорий этилиши ҳақида айтиб ўтди.

Анвар Икрамов,

namnews.uz ахборот-таҳлилий портали раҳбари

 

 

Мавзуга оид

  1. Пётр Порошенко: Ислом Каримов атоқли сиёсий арбоб, қайта туғилган Ўзбекистоннинг ёрқин етакчиси ваУкраинанинг садоқатли дўсти эди

    Украина президенти Пётр Порошенко Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда «Жаҳон» хабар бермоқда.

    2016-09-04 03:40:28752
  1. Шуҳрат ва ҳурмат – икки ҳисса масъулият

    Наманган давлат университети қошидаги 3-академик лицей ёш авлодга замонавий таълим-тарбия беришда юқори самараларга эришаётган намунали ўқув масканларидан. 2008 йилда ташкил этилган таълим муассасаси битирувчилари уч йилдан буён олий ўқув юртига ўқишга кириш бўйича вилоятдаги ўнта академик лицей орасида биринчи, мамлакатимиздаги 128 академик лицей орасида дастлабки ўнталик қаторида бўлиб келаётгани ҳам бу ерда ўқитиш самарали йўлга қўйилганидан далолат беради.

    2016-09-29 17:25:051644
  1. Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари хонадонма-хонадон ўрганилади, муаммолар аниқланиб чоралар ишлаб чиқилади

    Президент Шавкат Мирзиёев Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидаги чиқишида Бош вазир ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Норбоевага кечиктириб бўлмайдиган бир қатор вазифаларни амалга оширишни топширди.

    2017-01-16 14:14:57938
  1. Ислом Каримов номи берилган халқаро аэропорт тубдан яхшиланади

    Тошкент халқаро аэропортида замонавий талабларга мувофиқ йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати тубдан яхшиланади.

    2017-05-04 16:10:58775
  1. Ёшларга оид давлат сиёсати жамият ривожининг муҳим омили

    Ҳар бир давлатнинг ўз миллий байрамлари, муҳим саналари бўлади. Бироқ, улар ичида мустақиллик санасининг ўрни ўзгача.

    2016-08-24 15:32:551503

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz