NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманганда инвестиция муҳити кенгаяди: яқин 2 йилда 19 мингдан зиёд иш ўрни яратилади 19:27 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига кўра, 503 та лойиҳа шакллантирилиб, бу хайрли ишларга 5 триллион 400 миллион сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида 19 минг 200 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар иштирокида эса 16 та лойиҳа амалга оширилиб, бунга 110 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари йўналтирилади.
Батафсил
Наманган вилояти ҳокимлиги "Очиқлик индекси"да етакчи бўлди 15:36 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Очиқлик индекси” рейтингида ҳокимиятлар миқёсида Наманган вилояти ҳокимлиги умумий ҳисобда Тошкент шаҳри ҳокимлигидан (72,07 балл) сўнг иккинчи, вилоятлар ўртасида эса 65,82 балл билан фахрли 1-ўринни эгаллади.
 
Батафсил
Шота Арвеладзе Намангандаги стадионни нега танқид қилди? 12:25 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
- “Навбаҳор” жамоаси ўз ўйини кучайтириши, умуман, ўзбек футболи ривожланиши учун аввало, майдонларни яхшилаш керак. Чунки футболни майдонда ўйналади, - деди "Пахтакор" клуби бош мураббийси Шота Арваладзе.
Батафсил
"Миллий тикланиш" партияси Чортоқнинг олис ҳудудида аҳоли муаммоларини ҳал этмоқда 11:56 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Партия томонидан аҳоли хонадонларида амалга оширилаётган “Уйма-уй” лойиҳасида ҳамда жойларда депутатлар иштирокида ўтказиб келинаётган “Сайёр қабул”лар давомида фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни ижобий ҳал этишга алоҳида эътибор берилмоқда.
Батафсил
Билдириш эълонлари 11:38 18/09/2018
Батафсил

Сифат, адолат, шаффофлик:  Лола академик лицейининг оламшумул муваффақияти

Июнь 26
12:04 2018
Наманган давлат университети академик лицейи, халқ тили билан айтганда Лола академик лицейи ҳар жиҳатдан намунали ҳисобланади. Бу муболаға ёки ортиқча мақтов эмас. Буни фактлар исботлаб турибди.
Бу йил лицейни 644 нафар ўқувчи битирди. 20 нафари республика фан олимпиадасида иштирок этиб, уларнинг 6 таси фахрли ўринларни эгаллаган ҳолда олийгоҳларга имтихонсиз кириш имтиёзини қўлга киритди. Шунингдек, 160 нафар битирувчи хорижнинг етакчи олийгоҳларида ўқиш имкониятини берувчи имтиёзга эга бўлди. Ҳали юртимизда олийгоҳларга ҳужжат топшириш жараёнлари давом этаётган пайтда бу натижага эришилгани алоҳида эътирофга сазовордир.
  • Ўтган йили  (2016/2017)лицейни битирган 611 нафар  ўқувчидан 365 таси олий таълимда таҳсилни давом эттирмоқда. Уларнинг 86 таси хорижда билим олишаётир. Юқоридаги статистика шуни кўрсатмоқдаки, 2017/2018 йилги натижадан 200 фоизга ўсишга эришдик.  Абитуриентларимиз ҳам натижаларини икки баробарга яхшилайдилар, - дейди лицей директори Толибжон Эргашев, - Таълим жараёнларида сифатга, шаффофликка эътибор қаратмоқдамиз. Ҳар бир инсон ўз олдига мақсад қўяди, менинг мақсадим шуки лицейни икки йил ичида Ўзбекистонда биринчи ўринга олиб чиқиш, беш йил ичида дунёга танитишдир.
Шу ўринда бир нарсани баралла айта оламизки, Лола академик лицейи Ўзбекистонда етакчи ўринга чиқиб бўлди. Энди фақат бу маррани узоқ ва давомли ушлаб туриш лозим. Бу лицей қандай қилиб, республикада етакчиликка  даъвогарлик қилиш мумкин деган савол туғилиши мумкин сизда. Бунга ҳам жавоб тайин. Айнан шу лицейнинг уч нафар битирувчиси оламшумул натижалар қайд этишди. 
Умиджон Хафизов  Самарқандда ўтказилган Мирзо Улуғбек номидаги физика ва астрономия фанларидан  халқаро олимпиада Олтин медал соҳиби бўлди. Акобир Камолов ҳам муваффақиятли иштирок этди.
  • Ҳар икки ўқувчимиз жуда тиришқоқлиги билан ажралиб туришади. Акобир республика фан олимпиадасида биринчи ўринни эгаллаганди Умиджон эса совриндор бўлганди. Шундан сўнг Юртимизнинг барча иқтидорлиўқувчилари қаторни ушбу ўқувчиларимиз ҳам Физика фанидан Португалияда ўтказиладиган жаҳон олимпиадаси саралаша мусобақаларида иштирок этдилар. Унинг якунига кўра, ҳар икки ўқувчимиз жаҳон олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди, - дейди ўқувчиларнинг устози, академик лицейнинг физика фани ўқитувчиси Дониёр Орипов.
Португалияда ўтказиладиган жаҳон олимпиадасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган тўрт ўқувчидан иккитаси айнан шу лицей тарбияланувчиси эканлигини бизни фахрлантирмай қўймайди.
 
Лицейнинг яна бир битирувчиси Шаҳноза Мамажанова эса “Мега Зиё” ўқув маркази, “Имтихон” газетаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ташкил этилган “Йил абитуриенти” республика танловида олий ўринни эгаллаб, “Матиз” автомашинаси соҳибасига айланди.
Академик лицейнинг дунё даражасига чиқишини узоқ кутмаймиз, ўқувчилар ва ўқитувчилар қувончига доимий шерик бўлиш тилагидамиз
 
Анвар Икромов,
namnews.uz ахборот-таҳлилий портали раҳбари

Мавзуга оид

  1. Лола Каримова-Тиллаева: Тошкентда қайта қурилаётган масжидга

    Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номи Тошкент шаҳрида қайта қурилаётган масжидлардан бирига қўйилади. Бу ҳақда марҳум президентнинг иккинчи қизи Лола Каримова-Тиллаева маълум қилган.

    2016-09-13 12:40:50976
  1. Наманганлик ёзувчига «академик» унвони берилди

    Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Темур Тўрабоев (Темур Бек)га академик унвони берилди. Ҳамюртимизни юксак унвон билан самимий табриклаймиз.

    2017-03-07 16:22:461419
  1. «Адолат» социал-демократик партияси Наманган вилоят Кенгашининг VI пленуми бўлиб ўтади

    Пленум қатнашчилари дастлаб  “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлашда Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгашининг иштироки тўғрисида”ги масалани кўриб чиқдилар. Сўнгра Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши ижроия қўмитасининг ҳамда  халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси депутатлик гурухининг  2016 йилдаги фаолиятлари юзасидан ҳисоботлари муҳокама қилинди.

    2017-04-26 09:48:39722

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz