NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
"КАТТАҚЎРҒОН ФОЖИАСИ"ГА МУНОСАБАТ 11:09 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўв миршаб, ўв бола, ўв миллат касри,
Бошингга чиқибди белингдан пасти.
Билмасмидинг, юз йил аввал ҳам асли
Сени деб қора қон қусган Кумушлар.
Батафсил
Наманган вилояти адлия бошқармаси бошлиғи ўзгарди 09:18 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ўтказилган кенгайтирилган ҳайъат мажлисида кадрлар тизимида бир қатор тайинловлар амалга оширилди.
Батафсил
УЧҚЎРҒОНДА МУТАСАДДИЛАР ҚАЧОН "УЙҒОНАДИ"? 18:29 15/07/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бугун “одамларни рози қилинг­лар, қишлоқларимиз обод ва кўркам бўлсин”, деб баралла айтиб турилган бир вақтда тумандаги раҳбарларимиз йўл тутаётган тутумдан ажабланмасдан иложимиз йўқ. Негаки, уйнинг том қисмини таъмирлаш ишларини амалга ошириш ҳар бир хонадонга 8 миллион сўмдан тўғри келар экан. Бунинг учун банкдан кредит олишимиз айтилмоқда. Майли, биз бунга қарши эмасмиз. Аммо мавжуд 32 та хонадонда яшовчиларнинг аксарияти эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бор кишилар эканлигини эътиборга олиш, кредит пулини камайтириш ҳақида ҳам ўйлаш лозим-ку?!

Батафсил
Навбатдаги ғалаба муборак, Муроджон! 17:36 15/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Эътироф этиш жоиз, бокс оламида “Кака” номи билан меҳр қозонган 24 ёшли спортчимиз Муроджон Аҳмадалиев мазкур жангни қўшиб ҳисоблаганда учинчи ғалабани қўлга киритди. Бундан олдинги икки жангда эса у  аргентиналик Давид Паза ва америкалик Жорж Руизни муддатидан аввал, яъни нокаут эвазига таслим этишга муваффақ бўлган.
Батафсил
Наманганда Агентлик сайёр қабули: таҳририятлар почтадан пулини қачон олади? 16:13 15/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Давлат мулкини хусусийлаштириш “баҳона”сида кўплаб туман ва шаҳар ҳокимликларининг газеталари таҳририятлари биноларидан маҳрум бўлиб, уларда турли хил ноқулайликлар юзага келган. Шунингдек, газета таҳририятлари почта, матбуот тарқатувчи идораларидан обуна пулини олишда муаммоларга дуч келмоқда. Оқибатда босмахонадан қарздорлик кўпаймоқда, ишчи-ходимларнинг ойлик иш ҳақларини беришда узилишлар пайдо бўляпти.
Батафсил

Сиёсий партиялар учун семинар

Май 28
20:34 2016

Наманганда сиёсий партияларнинг дастурий мақсадлари ва уларнинг доимий электорати манфаатлари ҳамда ҳудудларни ривожлантириш дастуридан келиб чиқиб, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш масалаларига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди. 

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Наманган вилояти ҳудудий бўлими, вилоят ҳокимлиги ва Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари вилоят, шаҳар, туман Кенгашларидаги сиёсий партиялар депутатлик гуруҳи раҳбарлари, сиёсий партиялар вилоят, шаҳар, туман кенгашларининг раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. 

Президентимиз раҳнамолигида давлат бошқарувини янада демократлаштириш ва мамлакатни модернизация қилиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани таъкидланди. Бу жараёнда сиёсий партияларнинг ролини кучайтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

– Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, бундай эътибор ва саъй-ҳаракатлар сиёсий партияларнинг, жумладан, уларнинг маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари фаолияти самарадорлигини оширмоқда, – дейди Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгаши раиси Одилжон Мамадалиев. – Буни ўтган йил ва жорий йилнинг биринчи чорагида партиянинг вилоят кенгашидаги депутатлик гуруҳи томонидан электорат манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган 100 га яқин депутатлик сўрови ҳамда қонун ва ҳукумат қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан 7 депутатлик назорати амалга оширилганида ҳам кўриш мумкин. 

Тадбирда жойларда қонун ва бошқа қонуности ҳужжатларининг ижроси юзасидан парламент ва депутатлик назоратини ҳамкорликда ташкил этиш, бу борада маҳаллий кенгашларнинг мувофиқлаштирувчи ролини кучайтириш, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларида тегишли қарорлар қабул қилиш орқали партия дастурида кўзда тутилган иқтисодий ва ижтимоий масалалар ечими хусусида фикр алмашилди. 

Акрамжон Сатторов, ЎзА  

Мавзуга оид

  1. Журналистлар учун видеоконференция

    Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун видеоконференция ўтказилди. Унда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан журналистлар иштирок этди. 

    2016-05-28 20:43:35704
  1. Пётр Порошенко: Ислом Каримов атоқли сиёсий арбоб, қайта туғилган Ўзбекистоннинг ёрқин етакчиси ваУкраинанинг садоқатли дўсти эди

    Украина президенти Пётр Порошенко Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда «Жаҳон» хабар бермоқда.

    2016-09-04 03:40:28751

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz