NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика Ишчи гуруҳи Наманган туманида: Муҳайё туғма юрак нуқсонидан ҳоли бўлди 17:54 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“- Қизимни соғайтириш учун узоқ вақт ҳаракат қилдик. Олиб бормаган шифохонамиз қолмади. Ҳайрият, ниятимизга етадиган кун ҳам бор экан. Таниқли мутахассислар, олим шифокорлар туманимизга келиб, фарзандимни дарддан халос этишди. Халқ бахту саодати йўлидаги хайрли ишларнинг бошида турган Президентимизга минг раҳмат”, - дейди Асқарали Қурбонов.
Батафсил
Сенатор чилим ва электрон сигареталар чеклови ҳақида нима дейди? 17:25 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклашга қаратилган профилактик тадбирларни амалга оширишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, таълим масканлари ва бошқа ташкилотлар иштирок этишининг белгилаб қўйилгани бунда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил
Билдиргилар бўлими 19:07 21/09/2018
Батафсил
Халқимиз учун маҳаллий нашрлар қизиқ ва яқинми? 17:58 21/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Таҳлилларга кўра, туман (шаҳар) газеталарига ҳудудда аҳолининг ҳечқурса 4 фоизи обуна бўлиши кифоя экан. Яъни бир киши обуна бўлганда, шу газетани унинг оила аъзолари ҳам албатта ўқийди ва бу орқали қамров даражаси 20-25 фоизга етади. Аниқроғи, 100 минг аҳоли яшайдиган туман (шаҳар)даги газетанинг обунаси йўқ деганда 4 минг нусха бўлиши керак. Аммо ўрганишлар кўп туман (шаҳар)ларда мазкур рақам 1 фоиз ҳам эмаслигини кўрсатмоқда...”
Батафсил
Наманганда инвестиция муҳити кенгаяди: яқин 2 йилда 19 мингдан зиёд иш ўрни яратилади 19:27 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига кўра, 503 та лойиҳа шакллантирилиб, бу хайрли ишларга 5 триллион 400 миллион сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида 19 минг 200 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар иштирокида эса 16 та лойиҳа амалга оширилиб, бунга 110 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари йўналтирилади.
Батафсил

"Сиз ҳамиша эътиборимиздасиз": Халқ демократик партияси кексаларни йўқлади

Июль 12
18:42 2018
Наманган шаҳридаги “Саховат” уйида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Наманган вилояти кенгаши ташаббуси билан “Сиз ҳамиша эътиборимиздасиз” шиори остида йўқлов тадбири ўтказилди.
Қайд этиш жоиз, диний уламолар вакили, меҳнат фахрийларининг ҳамкор сифатида иштирок этишгани  хайрия тадбирини мазмунан янада бойитди. Тўкин дастурхон атрофида  жам бўлган қарияларнинг  партия аппарати ходимлари, депутатлар ва ижодкорлар билан гурунги ғоят самимий кечди.
Маълумот ўрнида, шифокор Ҳамидулло Турсунов раҳбарлигидаги 40 нафардан зиёд мутахассис-ходим айни вақтда мазкур муассасасада истиқомат қилаётган қаровга муҳтож ёлғиз 14 нафар қарияга сидқидилдан хизмат кўрсатмоқда.
“Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳиби Хорунхон ҳожи Аюбхоновнинг “Шукроналик неъмати” номли китоби, кийим-кечак ва озиқ овқат маҳсулотларидан иборат совғалари, айниқса диний маърифий соҳа ривожига Президентимиз томонидан қаратилаётган эътибор, диний эътиқод ва  виждон эркинлигини тўғри талқин этиш ҳамда дуогўйликнинг фазилат экани ҳақидаги теран фикрлари иштирокчиларни фаол мулоқотга чорлади.
Тадбирда иштирок этган ЎзХДП Наманган вилояти кенгаши раиси Равшан Абдуллаев нуроний отахон ва онахонларга самимий дил сўзларини изҳор қилди ва уларга партиянинг эсдалик совғаларини улашди.
 
ЎзХДП Наманган вилояти кенгаши ахборот хизмати.

Мавзуга оид

  1. Ислом Каримов номи ҳамиша ёдда

    Наманган худудий электр тармоқлари  корхонаси  жамоаси эрта тонгда мажлислар залига  йиғилишди.

    2017-01-29 10:27:38745
  1. Россия халқ артисти Алексей Жарков вафот этди

    Таниқли санъаткор, Россия халқ артисти Алексей Жарков 68 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда РФ Кинематографчилар иттифоқи хабар тарқатди, деб ёзмоқда«Вести.ru».

    2016-06-07 12:29:291046
  1. “Солиқ ҳақида Сиз нимани биласиз?” номли викторина ўтказилди

    Аҳоли ўртасида, айниқса ўсиб келаётган ёш авлод вакиллари орасида солиқ маданиятини кенг тарғиб қилиш, мазкур йўналишда кўникмаларни таркиб топтиришда турли хил викторина ҳамда кўрик-танловларнинг ўтказилиши  муҳим аҳамият касб этади. 

    2016-07-23 15:28:03747
  1. Ўзбекистон Халқ демократик партияси пленумида Хотамжон Кетмонов Президент лавозимига номзод сифатида маъқулланди

    2016 йил 17 сентябрь куни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг навбатдаги VI пленуми бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши аъзолари, масъул ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, минтақавий партия кенгашлари раҳбарлари, партия фаоллари ҳамда оммавий ахборот вакиллари иштирок этди.

    2016-09-17 11:18:29599

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz