NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Статистика бўлимидан эслатма: Хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари ва бош ҳисобчилари диққатига! 13:58 17/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Батафсил
Наманганда Ал-Хоразмий ворислари етишиб чиқмоқда 11:28 17/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Нуфузли фан олимпиадасида Асадулло Ғаниев ғолиблар сафидан ўрин эгаллади.
Батафсил
Истеъмолчилар жамияти аралашгач Янгиқўрғондаги мактабда турникет ўрнатилди 22:39 15/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Тадбиркор шу вақтгача ҳеч қандай хизмат кўрсатмаган, бунинг натижасида мактаб жамоаси ва ўқувчиларнинг ҳуқуқлари бузилган.
Батафсил
"Перевал" вақтинчалик ёпилди 21:01 15/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Қамчиқ довонининг А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг 228-253-километрлар оралиғида қор кўчиши эҳтимоли бор.
Батафсил
Ватанига жон берган мардлар асло унутилмагай 20:11 15/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
2000 йили Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида террорчи гуруҳларга қарши жангда ҳалок бўлган Камолиддин Тошпўлатовнинг жасорати ҳеч қачон унутилмайди.
Батафсил

Словения компаниялари Наманганда ҳамкорлик ўрнатади

Июнь 08
08:36 2018
Наманган вилояти ҳокимлигида Словения Республикасининг Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш марказининг МДҲ давлатлари бўйича расмий вакили Давлат Юсупов ва ушбу марказнинг молия ва иқтисод масалалари бўйича таҳлилчиси Тоҳир Шабаев билан учрашув ўтказилди. Бу ҳақда namnews.uz ахборот-таҳлилий порталига вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
 
 
Учрашувда Наманган вилояти ва Словения компаниялари ўртасида инвестиция, савдо, қишлоқ хўжалиги, саноат соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида фикр алмашилди.
Шунингдек, Словения томонига мамлакатимиздаги қулай ишбилармонлик ва инвестиция муҳити ҳақида ахборот берилди. Хусусан, Наманганда дори-дармон ишлаб чиқариш, мевани қайта ишлаш, замонавий транспорт логистика марказларини қуриш, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги (балиқчилик) ва бошқа соҳаларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун бизнес имкониятлари мавжудлиги таъкидланди.
 
 
Мазкур марказ нотижорат илмий изланиш ва консалтинг ташкилоти бўлиб, Словения ҳукумати ва Словениянинг экспорт банки (СИД БАНКА) таъсисчилигида ташкил этилган. Марказнинг асосий фаолияти Словения ва хорижий давлатлар ўртасида икки томонлама ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, хорижий давлатларнинг бозори ва қонунчилигини ўрганишга қаратилган. Марказ Словения компаниялари учун истиқболли бозорларни аниқлаш ҳамда хорижий мамлакатларда фаолият олиб бориш стратегияси ва дастурлар ишлаб чиқариш учун хизмат кўрсатади.

Мавзуга оид

  1. Дўстлик ва ҳамкорлик тараннуми

    “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида 23 июнь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг Тошкент саммити иштирокчилари учун концерт намойиш қилинди. 

    2016-06-24 11:36:461027
  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:101376
  1. Наманганда "Uztex" компаниялари гуруҳининг "Uztex Uchkurgan" қўшма корхонаси иш бошлади

    Шу муносабат билан ташкил этилган маросимда “Ўзбекенгилсаноат” акциядорлик жамияти, “Uztex” компаниялари гуруҳи ва иқтисодиёт тармоқлари раҳбарлари, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган тўқимачилик саноати корхоналари ва хорижий ҳамкор компаниялар вакиллари, журналистлар иштирок этди. 

    2017-11-10 09:32:231712

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz