NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Мирзиёев ва Путин Ўзбекистондаги илк атом электр станцияси қурилишига старт берди 19:21 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
«Бугун биз Россия Федерацияси билан ҳамкорликнинг янги стратегик йўналиши – атом энергетикасини ривожлантиришга қўл урмоқдамиз. Ушбу лойиҳа мамлакатимиз иқтисодиётида янги тармоқни вужудга келтиради. Бу саноат салоҳиятини янада ривожлантириш ва иқтисодиётимизнинг турли тармоқларида янги иш ўринларини яратишга хизмат қилади», деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил
Наманганда "марказий туғруқхона"нинг масъулиятсиз 27 ходимига қандай чора кўрилди? 18:18 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят перинатал марказида Президент ва ҳукуматнинг соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишга қаратилган фармон ва қарорлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруқлари ижроси тўлиқ таъминланмаяпти. Тиббий-клиник ҳужжатларни юритиш талабларига риоя этилмаётир. Санитария қоида ва меъёрлари талаблари ҳам етарли даражада бажарилаётгани йўқ. Ижро интизоми ниҳоятда суст.  Давлат томонидан дори-дармон таъминоти яхшиланганлигига  қарамай,  асоссиз равишда беморларни сарсон қилиш, яъни  дорихоналарга йўллаш каби ҳолатлар давом этмоқда.
Батафсил
Ишончли музокаралар самараси: Ўзбекистон ва Россия ўртасида 20 та муҳим ҳужжат имзоланди 16:23 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ташриф асносида турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган 20 та ҳужжат имзоланди. Президентлар тор ва кенг доирадаги музокаралар ҳар доимгидек ўзаро ишонч ва очиқлик муҳитида, конструктив руҳда ўтганини таъкидлади. 
Батафсил
Хайрулло Бозоров Россия Федерацияси ҳудудлари раҳбарлари билан музокаралар ўтказди 15:44 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Форумда иштирок этган Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Россия Федерациясининг Оренбург области губернатори Юрий Берг, Самара области губернаторининг ўринбосари Виктор Кудряшов, Челябинск области губернатори Борис Дубровский бошчилигидаги делегациялар билан учрашувлар ўтказди.
Батафсил
Ўзбекистон – Россия: товар айирбошлаш ҳажми 10 миллиард долларга етказилади 15:36 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳисоб-китобларимизга кўра, жорий йилда товар айирбошлаш ҳажми 6 миллиард долларга етади. Бу рақам режалаштирганимиздан ҳам ортиқ. Яқин йиллардаги вазифа савдо айланмасини 10 миллиард долларга етказиш», деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил

Собиқ вазир Улуғбек Иноятов Наманган давлат университетига ректор бўлди

Июнь 29
09:18 2018
Ўзбекистон Республикасининг собиқ халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов Наманган давлат университети ректори этиб тайинланди. У янги лавозимда Абдусалом Воҳидович Умаровнинг ўрнини эгаллади. Бу ҳақда “Namnews.uz” ахборот-таҳлилий порталига университетдаги манба хабар берди.
2013-2018 йилларда Халқ таълими вазири лавозимида фаолият юритган Иноятов шу йилнинг 20 июнь куни ўз лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига республика Инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари Шерзод Шерматов тайинланган эди.
Дарвоқе, Улуғбек Иноятов вазир бўлишдан аввал Тошкент давлат педагогика университетига икки йил ректорлик қилган.
“Namnews.uz” ахборот-таҳлилий портали Улуғбек Илёсович Иноятовга янги вазифадаги фаолиятида мустаҳкам саломатлик, ғайрат шижоат, инновацион ташаббусларни жорий этишда улкан зафарлар тилайди.

Мавзуга оид

  1. Улуғбек Рўзиқулов Покистон бош вазири билан музокаралар ўтказди

    Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Улуғбек Рўзиқулов ўтган ҳафта Покистон бош вазири Наваз Шариф билан учрашди, дея хабар бермоқда UzDaily.

    2016-12-26 09:48:27334
  1. Исроилнинг собиқ президенти Шимон Перес вафот этди

    Исроилнинг собиқ президенти Шимон Перес 28 сентябрда Тель-Авивда 94 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Исроилнинг расмий ахборот агентлигига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди. 

    2016-09-28 10:32:09794
  1. «Наманган китоб олами» мажмуаси фойдаланишга топширилди

    Тантанали маросимда вилоят фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотларининг масъул ходимлари, пойтахтдан келган таниқли ёзувчи ва шоирлар, олимлар, ноширлар, санъаткорлар, вилоят адабий жамоатчилиги, фахрийлар, ёшлар иштирок этди.
    Тадбирда вилоят ҳокими Х.Бозаров иштирок этиб, китоб инсон тафаккур оламининг чироғи эканлигини, айниқса ёш авлод тарбиясида унинг ўрни беқиёслигини таъкидлаб ўтди

    2016-05-28 16:31:401712

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz