NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Болалар тарбияси: ҳам рағбат, ҳам масъулият демак! 19:17 19/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Ишонч телефонлари” орқали етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ёрдам кўрсатилади.
Батафсил
Покистон билан зиёрат туризми бўйича ҳамкорлик қилинади 16:25 19/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Qasim Alishah foundation” жамоат фонди раҳбари Касим Алишаҳ 2018 йил декабрь ойидан Покистон Ислом Республикасида “Ўзбекистон Республикасининг туристик бренди элчиси” сифатида ҳам фаолият юритмоқда.
Батафсил
Ёғ-мой ҳажмини кўпайтиришга эътибор қаратилади 14:45 19/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Мамлакатда муқобил ёғ-мой экинлари ҳажмини кўпайтириш режалаштирилмоқда.
Батафсил
Наманган вилояти ҳокимлиги Оила кодексига ўзгартиш киритиш бўйича таклиф киритди 18:45 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Келин ва куёв ўртасида никоҳ шартномаси тузилмаган ҳолатда уларнинг никоҳи ФҲДЁ органида қайд этилишига йўл қўйилмайди.
Батафсил
Маррани баланд олиб: Бош вазир бўлиш орзусидаги йигит 17:55 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Президентимизнинг ёшларга билдираётган юксак ишончларини доимий фаоллигимиз билан оқлаш биз учун катта фахр ва шарафдир.
Батафсил

Сохта авиачипталар туфайли Домодедовада 30дан зиёд йўловчи ватанига кета олмади

Декабрь 29
09:56 2016

Бишкек ва Ўш шаҳарларига сохта авиачипта сотишда гумонланган Қирғизистон фуқароси қўлга олинган. Бу иш юзасидан жиноий иш қўзғатилган, деб хабар беради «Sputnik».  Россия пойтахти Москва шаҳрида Қирғизистон фуқароларига 5-8 минг рубл нархида сохта авиачипталар сотилган, деб хабар қилмоқда Спутник Қирғизистон нашри. Нашрда берилган хабарга кўра, 200дан ортиқ одамлар ушбу фирибгарлик қурбонига айланган. "26, 27, 28, 29, 30 ва 31 декабр кунлари  Москва — Бишкек ва Москва — Ўш йўналишларида амалга ошириладиган рейсларга 200дан зиёд фуқаро сохта авиачипталарни харид қилган. Фирибгарликда гумонланиб Алтинтай исмли Қирғизистон фуқароси қўлга олинган", — дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, 26-декабр куни бир гуруҳ қирғизистонликлар сохта чипталар туфайли ўз ватанига қайта олмаган. Қурбонларнинг барчаси Домодедово аэропортидан ўз ватанига учиши керак бўлган.
Нашрда ёзилишича, чоршанба куни эрталаб, яна 30 киши худди шундай муаммога дуч келган. "Ҳозирда уларнинг аризаларини полицияда рўйхатдан ўтказяпмиз. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Аниқ бўлишича, уларнинг ҳаммаси чипталарни 5-8 минг рублдан харид қилган. Алданганлар орасида "бориш-қайтиш" чипталарини олганлар ҳам борлиги маълум бўлмоқда. Одамларнинг аксарияти Янги йилни ватанида кутиб олиш истагида бўлган", — деб ёзади нашр. Хабарларга кўра, сохта авиачипталар август ойидан бошлаб сотила бошлаган. Ушбу ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

 

Мавзуга оид

  1. Селена Гомес жиддий хасталик туфайли гастролларини тўхтатади

    Америкалик қўшиқчи ва актриса Селена Гомес жиддий аутоиммун хасталикка қарши курашиш учун Revival концерт тури якунлангандан сўнг, карьерасида танаффус олишини маълум қилди.

    2016-09-05 14:36:01831
  1. Наманганда "Менинг юртим" телеканалининг сохта мухбири ким?

    Наманган вилоятида “Менинг юртим” телеканалининг сохта мухбири аниқланди. Бу ҳақда “MY 5” телеканалининг “Марказий студия” кўрсатуви орқали хабар берилди.

    2018-05-05 15:43:591765
  1. Тубдан янгилашни Рўзиқул Бердиевдан кутган эдик, бироқ у ҳам кутган натижани кўрсата олмади...

    Миллий терма жамоамиз таркибини тубдан янгилашни Рўзиқул Бердиевдан кутган эдик, бироқ бу мураббий ҳам биз кутган натижани кўрсата олмади. Таркибда яна биз кўрган, биз билган футболчилар бўй кўрсата бошлади. Булар Игнатий Нестеров, Акмал Шораҳмедов, Ислом Тўхтахўжаев, Владимир Козак, Иван Нагаев ва Марат Бикмаевлардир. Термага жалб қилинган қолган футболчиларга хали кўп имконият берилмагани боис улар ҳақида тўхталиб ўтирмоқчи эмасман

    2017-11-15 20:51:273098
  1. ТОШКЕНТДАН ФАРҒОНА ВОДИЙСИГА ИЛК ЙЎЛОВЧИ ПОЕЗДИ ҚАЧОН ИШГА ТУШИРИЛИШИ МАЪЛУМ БЎЛДИ

    Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишидаги биринчи йўловчи поезди 27 августдан бошлаб қатнай бошлайди. Поезд пойтахтдан соат 08:30 да йўлга чиқади. Бу ҳақдаги “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раиси Очилбой Раматовнинг буйруғи ижтимоий тармоқларда тарқалди. Компания мазкур маълумот ҳақида расмий хабар берганича йўқ. 

     
    2016-08-20 15:02:341034
  1. 2016 йил охиригача Ўзбекистонда 20 мингдан зиёд фермер хўжалигида интенсив боғ яратиш бўйича лойиҳалар амалга оширилади
    Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Фермерлари кенгаши томонидан кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди, деб хабар беради kun.uz. 
    2016-05-28 17:17:151362

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz