NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил
Дима Қаюмдан халқнинг жиддий дарди: Уйимизга газ беринг! 17:32 10/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Қинғир йӯлга кирмасдан,
Дуч келганни урмасдан,
Хитойларга бермасдан,
Ўзимизга газ беринг!
Батафсил

“Солиқ ҳақида Сиз нимани биласиз?” номли викторина ўтказилди

Июль 23
15:28 2016

Аҳоли ўртасида, айниқса ўсиб келаётган ёш авлод вакиллари орасида солиқ маданиятини кенг тарғиб қилиш, мазкур йўналишда кўникмаларни таркиб топтиришда турли хил викторина ҳамда кўрик-танловларнинг ўтказилиши  муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан ёзги болалар оромгоҳларида ҳордиқ чиқараётган болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларнинг солиқлар ҳақидаги билимларини янада юксалтириш мақсадида республикамизнинг барча ҳудудларида анъанавий ўтказиб келинаётган “Солиқ ҳақида Сиз нимани биласиз!” номли викторинанинг пировард мақсади солиқ маданиятини юксалтиришга қаратилганлиги билан эътиборли.

Янгиқўрғон тумани Нанай қишлоғида жойлашган Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Наманган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси қошидаги “Камалак” болалар дам олиш оромгоҳида бўлиб ўтган викторинада шу ерда ҳордиқ чиқараётган ўқувчи ёшларнинг солиқ борасида пухта билим эгаллаганлиги яққол кўзга ташланди. Чунончи, уларнинг  юртимизда жорий этилган солиқ турлари ва бу тўланаётган солиқлар нималарга сарфланиши доирасидаги савол-жавоблари ҳар бир иштирокчида катта таассурот қолдирди.

Тадбирда Норин туманидаги 2-сонли Давлат ихтисослашган мактаб интернатининг 8-синф ўқувчиси Асадбек Исмоилов, Чортоқ шаҳридаги           40 мактабнинг 7-синф ўқувчиси Донёр Зокиров, Тўрақўрғон туманидаги         35-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Гулзода Иминжоновалар солиқлар ҳақида етарли тушунчага эга эканликлари билан тенгдошларига намуна бўлишди.

- Бундай тадбирлар ўқувчилар ўртасида солиқ маданиятини юксалтиришга хизмат қилиши шубҳасиз, - дейди “Камалак” болалар дам олиш оромгоҳи директори Муҳаммаджон Абдувоҳидов. – Ўйлайманки, ёшларимиз солиқларнинг аҳамияти  ҳақида тенгдошлари, қолаверса ота-оналари билан фикр алмашадилар. Албатта, бу ўзининг ижобий натижасини беради.   

- Бугунги учрашувдан болажонларимиз катта таассурот олдилар. Бу каби тадбирлар юксак солиқ маданиятига эга авлодни вояга етказишда муҳим аҳамият касб этади, - дейди оромгоҳ бош етакчиси Азимжон Раззоқов.

Тадбир якунида Давлат солиқ идораларидан ташриф буюрган вакиллар оромгоҳларда ҳордиқ чиқараётган болаларга солиқлар ва уларнинг нималарга сарфланиши, жамият ҳаётидаги ижтимоий аҳамияти ҳақида батафсил маълумотлар беришди ҳамда уларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтаришди. Пировардида фаол иштирок этган ўқувчи ёшлар эсдалик совғалар билан тақдирланди.

 

Баҳодир ҲАМИДОВ,

Наманган вилояти Давлат солиқ бошқармаси

Ахборот хизмати бош мутахассиси

Мавзуга оид

  1. Европанинг ARTE телеканалида Ўзбекистон ҳақида фильм намойиш этилди

    “Ипак йўли бўйлаб саёҳат” номли фильмда Ўзбекистон халқларининг тарихи, маданияти, анъаналари ҳамда гўзал ва маҳобатли тарихий шаҳарлари ҳақида ҳикоя қилинади.

    2016-06-16 11:43:281423
  1. ПУШКИН ТАВАЛЛУДИГА БАҒИШЛАНГАН ОНЛАЙН МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ

    Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида “Камолот”да меҳмонда” лойиҳаси доирасида атоқли рус шоири Александр Сергеевич Пушкин ижодига бағишланган онлайн мулоқот бўлиб ўтди. 

    2016-06-06 10:59:15985
  1. Ёш оилаларга солиқ имтиёзи. Сиз улардан фойдаланяпсизми?

    Ёш оила сифатида якка тартибда уй-жойни сотиб олиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтириладиган солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларингиз суммаларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди.

    2017-06-11 00:30:361408
  1. 40 йиллик тарихга эга бўлган "Навбаҳор" ҳақида нималарни биласиз?

    1992 йилдан эътиборан Ўзбекистон миллий чемпионати мусобақалари ўтказиб келинмоқда. «Навбаҳор» ўшандан буён олий лига баҳсларида мунтазам равишда қатнашиб келмоқда. Таъкидлаш жоиз, “Лочинлар” чемпионатда мунтазам иштирокчиси саналган кам сонли учта жамоасидан бири ҳисобланади.

    2018-04-29 13:20:05597

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz