NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
"ЭЛОБОД"ДА СУННАТ ТЎЙЛАРИ 21:18 25/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Икромхон Нажмиддинов сўзга чиқиб, мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорлик, мана шундай бунёдкорлик ва меҳру саховат ишлари энг аввало, Президентимиз бошчилигида амалга оширилаётган халқпарвар сиёсатнинг амалдаги ифодаси эканини таъкидладилар.

Батафсил
Наманганда "Миллий кутубхона" лойиҳаси ишга тушди 21:11 25/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

"Миллий тикланиш" партиясининг бу каби лойиҳалари  инсонлар қалбига ёруғлик ва илиқлик киритадиган, оқ билан қора, яхшилик билан ёмонликнинг фарқини онгли равишда англатишга ёрдам берадиган – китобнинг қадрланишига, китобхонлик маданиятининг юксалишига, ёшларнинг эса маънан баркамол бўлиб вояга етишига хизмат қилади.

Батафсил
ТАҲРИРИЯТЛАРДАГИ КЎҲНА АКСИОМА: ЁКИ ЭСКИ ҲАММОМ, ЭСКИ ТОСДАН ҚАЧОН ВА ҚАНДАЙ ҚУТУЛАМИЗ? 20:49 25/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

“Номзод қўллаб-қувватланди”, “Фаровонликка хизмат қилади”, “Автомактаб очилди”, “Тадбиркорлар дастурхон ёзишди” (“НАМАНГАН ҲАҚИҚАТИ”, 24-сон) сингари сийқа сўзлар ўқувчи диққатини тортиш ўрнига зериктиради. Юқорида санаб ўтилган нуқсонлар эса нашр шакл-шамойилини ўта ночор қилиб кўрсатади. Бундай камчиликлар вилоятнинг бош нашрида ҳам учраётгани эса фаолиятга жиддий ёндашувни талаб қилмоқда.

Батафсил
Мустаҳкам қўрғонимиз бут бўлсин 14:03 24/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Йиллар давомида йиғилган маблағларни бир кунда совуриш мантиқсизлик эканини юртдошларимиз ҳам англаб етмоқдалар. Бу борадаги саъй-ҳаракатларимиз юрт равнақи, жамият ривожи, оилалар мустаҳкамлигига хизмат қилиши шубҳасиз.

Батафсил
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси танлов эълон қилади. 19:25 09/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси Наманган шаҳар давлат ҳизматлари марказининг (аввалда “Карбонам” МЧЖга қарашли бўлган) янги биносини жиҳозлаш учун мебел ва жиҳозлар харид қилиш бўйича ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилар ўртасида танлов эълон қилади.

Батафсил

Солиқ қарзи учун "Газ-53" русумли автомашина хатловга олинди

Ноябрь 16
16:58 2017

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 51-моддасида “Фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлашга мажбурдирлар”, -  дейилган бўлса, ўз вақтида тўланмаган солиқларни амалдаги қонунчиликка асосан суд тартибида мажбурий ундирилиши белгилаб қўйилган.

Бироқ айрим фуқаролар томонидан белгиланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларини вақтида тўламаслик ҳолатлари ҳамон учраб турибди. Бу борада Косонсой туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси вакиллари билан ҳамкорликда муддатида тўланмаган солиқларни ундириш юзасидан бир қатор тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

Жумладан, “Қўқимбой янги техникаси” ММТПнинг солиқдан бўлган 23 млн. 800 минг сўм қарзи эвазига корхонага қарашли “Газ-53” русумли, 50 681 DAA давлат рақамли автомашинаси, шунингдек, мазкур ҳудудда жойлашган “Янгишаҳар ниҳоли” фермер хўжалигининг 19 млн. 200 минг сўм солиқ қарзи эвазига 4800 килограмм картошка маҳсулоти хатловга олинди.

Айни пайтда вилоят давлат солиқ бошқармаси ҳамда мажбурий ижро бюроси  ҳамкорлигида солиқлардан мавжуд қарздорликларни ундириш бўйича назорат тадбирлари давом этмоқда.

Дилмурод ТОШПЎЛАТОВ,

Косонсой туман ДСИ

бошлиғининг ўринбосари.

Мавзуга оид

  1. Солиқ қарзи мажбурий ундирувга қаратилмоқда

    Норин тумани, Ҳаққулобод шаҳри, “Ўзбекистон” кўчасида жойлашган фуқаро Акрамжон Ҳолмуродовга қарашли нотурур бино иншоотнинг мол-мулк ва ер солиғидан жами 18 млн. 582 минг сўм қарзи эвазига бино иншооти мажбурий ижро бюроси томонидан хатловга олинди. Хатлов жараёнида А.Ҳолмуродов 9 млн. сўм миқдорида тўловни амалга оширди.

    2017-11-14 13:54:45628
  1. Сиёсий партиялар учун семинар

    Наманганда сиёсий партияларнинг дастурий мақсадлари ва уларнинг доимий электорати манфаатлари ҳамда ҳудудларни ривожлантириш дастуридан келиб чиқиб, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш масалаларига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди. 

    2016-05-28 20:34:59817
  1. СОЛИҚ БИЛИМДОНЛАРИ БЕЛЛАШДИЛАР

    Мамлакатимизда солиқ тарғиботини кучайтириш, аҳоли ўртасида кенг қамровли солиқ сиёсатини олиб бориш, айниқса келгуси авлод солиқ тўловчилари бўлмиш ёшлар орасида солиқ ҳақидаги тушунчаларни янада кенгайтириш, солиқ тўловлари юзасидан кўплаб турли даражадаги тадбирларни  ўтказиш орқали ёшлар онггига солиқларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳамиятини тўлақонли сингдириш муҳим аҳамият касб этади. 

    2016-06-08 10:28:36761
  1. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган вилояти филиалига "HYUNDAI" русумли 10 замонавий реанимобиль топширилди

    Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш жараёнида, айниқса, тез тиббий ёрдам хизматини янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. 
     

    2017-11-25 09:56:37658
  1. Наманган вилоятида янги қонун зўр қониқиш билан қарши олинди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёев 14 сентябрь куни “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунга имзо чекди. 

    2016-09-15 18:41:24832

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz