NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманганда интизомли солиқ тўловчилари муносиб тақдирланмоқда 19:42 19/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Cолиқ сиёсатини амалиётга жорий этишда интизомли солиқ тўловчи сифатида намуна кўрсатиб келаётган бир гуруҳ аёл ҳисобчиларга бошқарманинг “ташаккурнома”си тақдим этиб келинмоқда.
Батафсил
Маст юрган ҳайдовчи қамоққа "кузатилди"... 19:09 19/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Маст ҳолда рулга ўтирган ҳайдовчи йўлда транспортни бошқара олмай, бирор бегуноҳ кишини уриб юборганда нима бўларди?!
Батафсил
"Ko'ngil ko'zi" – кўзи ожизлар учун улкан имконият демак! 13:08 19/03/2019
{$info.title|escape:'html'}

Наврўз арафасида Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан махсус мактаб-интернат ўқувчиларига совғалар топширилди. Болаларга аудио-эртакларни ўзида жамлаган колонкалар ҳамда Брайл шрифтида чоп этилган ўзбек эртаклари тўплами тақдим этилди.

Батафсил
Эълонлар рукни 10:05 18/03/2019
Батафсил
Ёшлар иттифоқининг масъул ходими туман ҳокимига ўринбосар бўлди 18:22 17/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши масъул ходими Фахриддин Йўлдошев Мингбулоқ тумани ҳокимига ўринбосар бўлди.
Батафсил

Солиқ тўловчилар Ишчи гуруҳи фаолиятидан розими?

Январь 10
19:57 2019

Наманган вилояти ҳокимлигида солиқ тизимидаги ислоҳотларни сифатли амалга ошириш, солиқ тўловчиларга кўмаклашиш ва улар билан манзилли ишларни амалга ошириш бўйича ҳудудий Ишчи гуруҳининг семинар-йиғилиши ўтказилди.

Вилоят прокуратураси, солиқ, банк, молия, иқтисодиёт, статистика, савдо-саноат палатаси идоралари раҳбарлари ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари қатнашган тадбирда Президентимизнинг 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги ПФ-5468-сонли Фармони билан тадбиркорлик субъектларига берилаётган имтиёзлар, 2019 йилда солиқ қонунчилигидаги янгиликлар ҳақида атрофлича тушунча берилди.

Республика Давлат солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаев, “Микрокредитбанк” бошқаруви раиси Отабек Алмардонов ва бошқалар мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама ривожлантириш ва уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини эътироф этди.

Таъкидландики, Солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясида солиққа тортиш тизимини тубдан ислоҳ этиш, шу жумладан, солиқлар ва мажбурий тўловларни қисқартириш, самарасиз солиқ имтиёзларини бекор қилиш кўзда тутилган. Қулай рақобатли муҳит яратиш, солиқ қонунчилиги барқарорлиги ва соддалаштирилишини таъминлаш, солиқ юкламасини камайтириш, республикамизнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш ҳамда солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш концепциянинг асосий мақсадлари ҳисобланади.

Шунингдек, тадбирда муҳим ўзгаришлардан бири, яъни ҳисобот йил якунларига кўра, 1 миллиард сўм маҳсулот айланмасига эга бўлган ёки эга бўлиши кутилаётган барча хўжалик субъектлари ва якка тартибдаги тадбиркорлар 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб умумбелгиланган солиқлар тўловига ўтиши, қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва ҳисоб-китобларни тақдим этиш ҳамда бюджет билан ўзаро муносабатлар, камерал назорат ва солиққа оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш хусусида фикр алмашилди.

- Эътиборлиси, 2019 йил 1 январидан ишчи-хизматчиларнинг даромад солиғидаги 4 поғонали ставканинг яхлит 12 фоизга тушурилиши, шунингдек, суғурта бадалларининг бекор қилиниши ходимларнинг ойлик маоши ошишига, янгидан-янги иш ўринлари яратилишига замин ҳозирлайди, - дейди Наманган шаҳридаги “Жаҳон Жавоҳири инвест” масъулияти чекланган жамияти бош ҳисобчиси Феруза Муқимова. - Дастлабки ҳисоб-китобларимизга кўра, ишчи-хизматчиларимизнинг 2018 йилдаги даромад ва суғурта бадаллари фонди 73,1 миллионга тенг бўлган, 2019 йилда эса бу кўрсаткич 57,6 миллион сўмни ташкил этар экан. Хўш, бу нимани англатади? Бу шундан иборатки, 15,5 миллион сўм давлат бюджетига эмас, балки ходимларимизнинг чўнтагига тушади. Ўз-ўзидан ишчи-ходим бу маблағни рўзғорига сарф этади. Қарабсизки, даромад юқори бўлган жойда, албатта иш сифати, унумдорлиги ошади.

Қайд этилганидек, 2019 йил солиқ сиёсати концепцияси билан солиқ қонунчилигига киритилган ўзгаришларга мувофиқ, вилоятда 1 177 та корхоналар қўшилган қиймати солиғини тўлаш режимига ўтиши, 9 507 та корхоналар ресурс солиқларини, 196 та якка тадбиркорлар умумбелгиланган солиқларни, 1886 та якка тартибдаги тадбиркорлар эса ягона солиқ тўловини тўловчиси сифатида солиқ органларида қайта ҳисобга олинишлари керак бўлади.

Мулоқотда тадбиркорларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб қайтарилди, зарур ҳуқуқий маслаҳат берилди.

Тадбирда Наманган вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Алишер Файзуллаев сўзга чиқди.

Бундай мулоқот мулоқот Тўрақўрғон тумани ҳокимлигида солиқ тўловчилар, шу жумладан кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари вакилларининг иштирокида ҳам ташкил этилди. 

 

Наманган вилоят Давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси.

 

 

 

Мавзуга оид

  1. НАМАНГАН АҲЛИ СЕКТОРЛАР ФАОЛИЯТИДАН МАМНУНМИ?
    Вилоят, шаҳар ва туманлардаги “тўртлик” етакчилари, яъни ҳоким, прокурор, ички ишлар ва солиқ идораси раҳбарлари биринчи навбатда халқимиз дардига ҳамнафас бўлишсин. Оёқлари ердан узилмасин. Шахсан Президент илгари сурган – “Инсонларнинг дарду ташвишлари билан яшаш – одамийликнинг олий мезонидир” деган олижаноб ғоя амалдорлар иш фаолиятида дастуриламал вазифага айланмоғи шарт.
    2018-10-23 19:33:321929
  1. СОЛИҚ БИЛИМДОНЛАРИ БЕЛЛАШДИЛАР

    Мамлакатимизда солиқ тарғиботини кучайтириш, аҳоли ўртасида кенг қамровли солиқ сиёсатини олиб бориш, айниқса келгуси авлод солиқ тўловчилари бўлмиш ёшлар орасида солиқ ҳақидаги тушунчаларни янада кенгайтириш, солиқ тўловлари юзасидан кўплаб турли даражадаги тадбирларни  ўтказиш орқали ёшлар онггига солиқларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳамиятини тўлақонли сингдириш муҳим аҳамият касб этади. 

    2016-06-08 10:28:361226
  1. Норин аҳли давлатдан розими?

    “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Шуҳрат Якубов иштирокида аҳоли хонадонларида ўтказилган мулоқотлар давомида бир қатор муаммо ва камчиликлар ҳам кўтарилдики, уларни ҳал қилмай туриб, халқнинг давлатдан ва жамиятдан розилиги ҳақида гап юритиш қийин.

    2018-05-26 13:02:46640
  1. Наманганда Республика ишчи гуруҳининг ёшлар билан учрашувлари бўлиб ўтди

    Ёшларнинг кайфияти, муаммолари ва таклиф-истакларини ўрганиш мақсадида  Наманган вилоятининг барча туман ва шаҳарларида очиқ  учрашув ва мулоқотлар ўтказилди.

    2016-10-20 15:08:16997
  1. Наманганлик зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи ҳаж сафарига жўнаб кетди

    Сафар олдидан барча зиёратчилар жойлардаги марказлашган тиббиёт пунктларида эмландилар.

    2016-08-25 10:27:131216

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz