Солиқчилар сиёсий-иқтисодий ривожланишга путур, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келувчи иллатга қарши!
Наманган вилоят давлат солиқ бошқармасининг катта мажлислар залида жамиятимизнинг маънавий-аҳлоқий нуфузига катта зарар етказаётган, иқтисодий-ижтимоий фаравонликни таъминлашга тўсиқ бўлаётган коррупцияга барҳам бериш масалаларига бағишланган семинар-йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари вакиллари, тадбиркорлик субъектлари ҳамда бошқарма шахсий таркиби иштирок этди.
Тадбирни вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Абдували Тешабаев олиб борди.
Тадбирда сўз олган Наманган Давлат университети катта ўқитувчиси Озодахон Чубоева, вилоят прокуратураси бўлим прокурори Нодирбек Хасанбоев, адлия бошқармаси бўлим бош маслаҳатчиси Абдураҳим Мусашайхов, вилоят ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси катта муҳандиси, майор Одилбек Шариповлар коррупция ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказиши, давлатнинг конституциявий асосларини ва қонун устуворлигини заифлаштириши, пировардида инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келишини билдирдилар.
Таъкидландики, мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ мазкур иллатга қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинган. Бугунги кунга келиб республикамизда коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олишнинг мустаҳкам ҳуқуқий базаси ва аниқ тизими шаклланди. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ЎРҚ-419-сонли Қонуни коррупция ва унинг иллатларига қарши курашиш, бу борада профилактик тадбирларни кучайтириш лозимлиги уқтирилди.
Шунингдек, ушбу иллатга қарши курашишни жаҳон талаблари асосида ташкил этиш мақсадида мамлакатимиз 2008 йилда Бирлашган миллатлар ташкилотининг 2003 йил 13 октябрдаги “Коррупцияга қарши Конвенцияси”ни ратификация қилингани таъкидланди.
Тадбир якунида муҳокама қилинган масалалар бўйича билдирилган фикр-мулоҳзалардан тегишли хулоса чиқарган ҳолда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган визифалар белгилаб олинди.
Ушбу тадбир Наманган шаҳри ва барча туман Давлат солиқ инспекцияларида ўтказилди.
Наманган вилоят Давлат солиқ бошқармаси
жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими
Мавзуга оид
Уммон султони чилим (кальян) чекишга қарши кураш бошлаб, шундай хизматлар таклиф этиладиган кафе ва ресторан эгаларига нисбатан қоидаларнинг қатъийлаштирилиши ҳақида маълум қилган.
Халқимиз балиқни «луқмаи ҳалол», дея эъзозлайди. Сабаби, балиқ таркибида инсон саломатлиги учун зарур кўплаб фойдали моддалар мавжуд бўлиб, мутахассисларнинг фикрича, унинг ўрнини қоплашнинг муқобили йўқ экан. Шунинг учун балиқ ва балиқ маҳсулотлари истеъмол қилишнинг табиий меёърлари ишлаб чиқилган.
Наманганда сиёсий партияларнинг дастурий мақсадлари ва уларнинг доимий электорати манфаатлари ҳамда ҳудудларни ривожлантириш дастуридан келиб чиқиб, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш масалаларига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Республика бўйича энг кўп ажрашиш Тошкентда (32 фоиз) кузатилмоқда, деб ёзмоқда “Оила даврасида” нашри. Масалан, жорий йилнинг 9 ойида шаҳар бўйича 3442 та ажрашиш қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони