NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Болалар тарбияси: ҳам рағбат, ҳам масъулият демак! 19:17 19/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Ишонч телефонлари” орқали етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ёрдам кўрсатилади.
Батафсил
Покистон билан зиёрат туризми бўйича ҳамкорлик қилинади 16:25 19/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Qasim Alishah foundation” жамоат фонди раҳбари Касим Алишаҳ 2018 йил декабрь ойидан Покистон Ислом Республикасида “Ўзбекистон Республикасининг туристик бренди элчиси” сифатида ҳам фаолият юритмоқда.
Батафсил
Ёғ-мой ҳажмини кўпайтиришга эътибор қаратилади 14:45 19/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Мамлакатда муқобил ёғ-мой экинлари ҳажмини кўпайтириш режалаштирилмоқда.
Батафсил
Наманган вилояти ҳокимлиги Оила кодексига ўзгартиш киритиш бўйича таклиф киритди 18:45 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Келин ва куёв ўртасида никоҳ шартномаси тузилмаган ҳолатда уларнинг никоҳи ФҲДЁ органида қайд этилишига йўл қўйилмайди.
Батафсил
Маррани баланд олиб: Бош вазир бўлиш орзусидаги йигит 17:55 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Президентимизнинг ёшларга билдираётган юксак ишончларини доимий фаоллигимиз билан оқлаш биз учун катта фахр ва шарафдир.
Батафсил

Солиқларни ўз вақтида тўлайлик: ОАВ билан бу ҳақда кенг тарғибот қилишга келишилди

Сентябрь 30
17:16 2018
Наманган шаҳридаги “Namangan-S” меҳмонхонасида Наманган вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан солиқ соҳасидаги янгиликлар, жисмоний шахсларнинг мол-мулки ва ер солиғини ҳисоблаш, ундириш ва ушбу солиқ турлари бўйича бериладиган имтиёзлар мазмун-моҳиятига бағишланган “Солиқларни ўз вақтида тўлаш бурчимиз” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
 
Республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокидаги тадбирни Наманган вилояти матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи Зиёвиддин Мансуров қисқача кириш сўзи билан очди.
 
 
Наманган вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Адҳамжон Тиллаволдиев мамлакатимизда иқтисодий муносабатларни либераллаштириш ва кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш, иқтисодиёт тармоқларини жадал ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар, қабул қилинаётган ҳужжатлар мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритди.
 
 
Бошқарманинг масъул ходимлари Нуриддин Алимов ва Зарифжон Зокиров журналистларга Президентимизнинг 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги фармони асосида хўжалик субъектлари ва аҳоли даромадларига нисбатан солиқ юкини пасайтириш, солиққа тортиш тизимини соддалаштириш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш орқали иқтисодиётимизни янада модернизация қилиш ва янгилаш борасидаги ишлар хусусида атрофлича маълумот бердилар.
 
 
 
Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига асосан жисмоний шахслардан олинадиган ер ва мол-мулк солиқларининг ҳар йили 15 октябрга қадар давлат хазинасига ундирилади. Конституциямизнинг 51-моддасида ҳам фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлашга мажбурлиги белгилаб қўйилган. Шундай экан, солиқларни тўлаб бориш Ўзбекистон фуқароси бўлган ҳар бир киши учун муқаддас бурч ҳисобланади, ушбу мажбуриятдан келиб чиқиб, фуқаронинг халқига, Ватанига, қолаверса, ўз-ўзига бўлган муносабати ифодасини топади.
 
Маълумот ўрнида, Наманган вилоятида шу йилнинг ўтган даврида 2017 йил учун ҳисобланган мол-мулк ва ер солиқларини ўз вақтида тўламаган 10 минг 37 нафар солиқ тўловчининг 5 миллиард сўмдан ортиқ қарздорлиги суд орқали Мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорликда ундирилди. 21 мингдан ошиқ юридик шахслар томонидан ҳудудий давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилган 66 минг 118 та солиқ ва мажбурий тўловлар ҳисоботи Солиқ кодексининг 70-моддаси талаблари асосида камерал назоратдан ўтказилиб, аниқланган тафовутлар юзасидан ҳисобланган 94 миллиард 700 миллион сўмлик солиқ ҳамда мажбурий тўловларнинг 43 миллиард 400 миллион сўми бюджетга ундирилди.
 
Анжуманда қайд этилдики, Давлат солиқ қўмитаси томонидан тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни банкка бормасдан “CLICK”, “U-PAY”, “MBANK” ва “PayMe” тўлов тизимлари ёрдамида мобил телефон ёки интернет орқали онлайн режимда тўлаш имконияти яратилган. Ушбу тўлов тизимидан фойдаланиш фуқаролар учун бепул ва амалга оширилган тўловлар учун комиссион тўлов олинмайди. Шунингдек, тўланган солиқлар ҳақидаги маълумотлар солиқ тўловчиларнинг шахсий карточкаларида автоматик равишда қайд қилинади.
 
Конференцияда Фуқароларнинг Конституцияда белгиланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида амалга оширишлари зарурлигини оммавий ахборот воситалари орқали халқимизга тушунарли, содда тилда етказувчи видеоролик, интерактив савол-жавоблар, долзарб мавзуларда кўрсатув, эшиттириш ва мақолалар тайёрлаш юзасидан фикр алмашилди. Бу борада Наманган вилояти матбуот ҳамда давлат солиқ бошқармалари ўртасида меморандум ишлаб чиқилиши айтиб ўтилди.
 
Очиқ ва самимий мулоқот давомида журналистларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтарилди. Солиқ қонунчилигини кенг жамоатчиликка етказишда фаолиик кўрсатган оммавий ахборот воситалари эсдалик совғалари билан тақдирланди.
 
Оқилхон Дадабоев,
“Namnews.uz” ахборот-таҳлилий портали бош муҳаррири.
 
Суратлар Наманган вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан тақдим этилган.

Мавзуга оид

  1. Португалия ўз тарихида илк маротаба Европа чемпионига айланди

    Хабар берганимиздек, Португалия терма жамоаси Евро-2016 финалида Францияни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, қитъанинг тенгсиз жамоасига айланган эди.

    2016-07-11 09:03:51996
  1. Ташкилотчилик ҳам керак, тарғибот ҳам

    Муҳтарам юртбошимиз ташаббуси билан жорий йил “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилинди. Ҳукуматимиз томонидан мазкур йилда амалга оширилиши лозим бўлган  Давлат дастури қабул қилинди.

    2016-07-27 08:22:55891
  1. ОАВ: Хитойнинг биринчи авиалайнери 2016 йили синов парвозларига чиқади

    Хитойнинг биринчи миллий йўловчи самолёти C919 2016 йилнинг иккинчи ярмида синов парвозларини бошлайди, деб ёзмоқда "Цзинцзи цанькао бао" иқтисодий нашрига асосланиб Kun.uz. 

    2016-06-16 11:11:021003
  1. Пушкин таваллудининг 218 йиллиги кенг нишонланди

    Пойтахтимиздаги Халқлар дўстлиги хиёбонида Александр Сергеевич Пушкин таваллудининг 218 йиллигига бағишлаб ўтказилган тадбирда бу яна бир бор яққол намоён бўлди. Эрта тонгдан бу сўлим гўшага турли вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари, миллий маданият марказлари, дипломатик корпус вакиллари, ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунослар, ўқитувчилар, ёшлар тўпланди. 

    2017-06-06 22:47:362385

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz