NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманганда инвестиция муҳити кенгаяди: яқин 2 йилда 19 мингдан зиёд иш ўрни яратилади 19:27 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига кўра, 503 та лойиҳа шакллантирилиб, бу хайрли ишларга 5 триллион 400 миллион сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида 19 минг 200 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар иштирокида эса 16 та лойиҳа амалга оширилиб, бунга 110 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари йўналтирилади.
Батафсил
Наманган вилояти ҳокимлиги "Очиқлик индекси"да етакчи бўлди 15:36 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Очиқлик индекси” рейтингида ҳокимиятлар миқёсида Наманган вилояти ҳокимлиги умумий ҳисобда Тошкент шаҳри ҳокимлигидан (72,07 балл) сўнг иккинчи, вилоятлар ўртасида эса 65,82 балл билан фахрли 1-ўринни эгаллади.
 
Батафсил
Шота Арвеладзе Намангандаги стадионни нега танқид қилди? 12:25 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
- “Навбаҳор” жамоаси ўз ўйини кучайтириши, умуман, ўзбек футболи ривожланиши учун аввало, майдонларни яхшилаш керак. Чунки футболни майдонда ўйналади, - деди "Пахтакор" клуби бош мураббийси Шота Арваладзе.
Батафсил
"Миллий тикланиш" партияси Чортоқнинг олис ҳудудида аҳоли муаммоларини ҳал этмоқда 11:56 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Партия томонидан аҳоли хонадонларида амалга оширилаётган “Уйма-уй” лойиҳасида ҳамда жойларда депутатлар иштирокида ўтказиб келинаётган “Сайёр қабул”лар давомида фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни ижобий ҳал этишга алоҳида эътибор берилмоқда.
Батафсил
Билдириш эълонлари 11:38 18/09/2018
Батафсил

Суриялик 7 ёшли қизнинг твиттери: "Илтимос, бизни ўлдиришни бас қилинг"

Октябрь 05
08:45 2016

7 ёшли Бана Алабед бир ҳафта илгари ўзининг твиттерида ушбу суратни чоп этган. Унинг олдида китоб турибди, столда эса - қўғирчоқ. "Ҳалабдан хайрли кун. Мен уруш ҳақида ўйламаслик учун китоб ўқияпман", - дея изоҳ берилган суратга. 

Суриянинг катталиги бўйича иккинчи шаҳри ҳисобланган Ҳалабда қонли можаролар давом этмоқда. Шаҳарда айирмачилар ва ҳукумат кучлари орасидаги қопқонда қолганлар ҳар куни ҳаёт учун курашишларига тўғри келмоқда, де хабар беради  kun.uz.

Бана ўз твитларини инглиз тилида ёзади, бунда унга онаси - инглиз тили ўқитувчиси Фотима ёрдам бермоқда. Қизча айирмачилар назоратидаги Ҳалаб шаҳрининг шарқий қисмидаги ҳаёти ҳақида сўзлайди.

Суратлардан бирида Бана ўз укалари - 5 ёшли Муҳаммад ва 3 ёшли Нур билан тасвирланган. Суратдаги изоҳда шундай ёзилган: "Самолётлар учиб келмасидан, укаларим билан расм чизяпмиз. Биз расм чизишимиз учун тинчлик керак".

Қисқа видеода эса уч боланинг ётоқхонада эканлигини кўриш мумкин. "Биз доимо бирга бўламиз", - дея жилмаяди Бана укаларини қучиб. 

"Кўряпсизларми, қўшни уйга бома тушди", - дейилади твитлардан бирида, унга вайрон бўлган уйнинг хирароқ сурати илова қилинган. 

Россия ва Сурия ҳарбий кучлари кўп ҳафталардан буён Ҳалабни мунтазам бомбардимон қилмоқда. 

Сўнгги бир неча кунларда Бананинг @alabedbana аккаунтига минглаб фолловерлар қўшилган. Унинг онаси Фотима Банага твитлар ёзишга кўмак бермоқда. 

Фотима ВВС агентлиги билан бўлган суҳбатда унинг қизи "дунё бизнинг овозимизни эшитишини исташини" айтган. "Қизим мендан "Ойи, нима учун бизга ҳеч ким ёрдам бермаяпти?" деб сўрайди", - дейди Фотима.

Унинг баъзи твитлари жуда маъюс. Бироқ бомбардимон пайтида дўстларини йўқотган Бана бундан кўпини кўрган. "У ҳаммасини кўрган, - дейди онаизор. - Бана дўстларининг қандай ўлдирилаётгани-ю, уйларимизни қандай бомбардимон қилаётганликларигача гувоҳ бўлган. У мактабининг бомбардимон қилинишини кўрган. Буларнинг барчаси унга таъсир кўрсатади, албатта". Бироқ нима бўлганда ҳам, Фотима унинг қизи омадли эканини айтади. 

Мавзуга оид

  1. "Толибон"лар томондан асирга олинган профессорлар Трампдан қутқаришни илтимос қилишди

    Бундай беш ой илгари “Толибон”лар томонидан ўғирланиб, асирга олинган америкалик ва австралиялик профессорлар АҚШнинг янги президенти Дональд Трампдан уларни озод қилишда ёрдам беришни илтимос қилди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

    2017-01-12 11:42:071295
  1. ФАРҒОНАЛИК 116 ЁШЛИ БОЙДАДА

    Чимён қишлоғининг Қайилма кўчасида 5 нафар фарзанд, 30 дан ортиқ набира, 20 дан ортиқ чевараю эвараларнинг бобоси истиқомат қилади. Отахон анча тетик, гап-сўзлари жойида, ўтмиш воқеаларини яхши эслайди.
     

    2016-08-03 10:37:49832
  1. Муваффақиятлар бизни марралар сари элтади

    Юрт мустақиллиги шубҳасиз тинчлик ва фаровонлик, тараққиёт ва ривожланиш омили бўлди. Биз бугун ҳақли равишда Ўзбекистонда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари билан фахрлана оламиз.


     

    2016-08-18 13:11:581059
  1. KOICA "Тошкент-4" янги аэропорт лойиҳасини ҳукуматга тақдим этди
    2016 йилнинг 29 апрелида давлат дастурларини амалга оширишда беминнат ёрдам берувчи Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги    (KOICA) ва  "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Тошкент шаҳри аэропортида янги халқаро йўловчи терминали қурилиши учун техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш лойиҳаси доирасида оралиқ семинар ўтказишди, деб хабар қилади kun.uz.
    2016-05-28 20:26:371076

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz