NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Президент фармони амалда: "Наманган" эркин иқтисодий зонаси ўз фаолиятини бошлади 16:02 16/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
"Наманган" эркин иқтисодий зонасининг асосий вазифаси ташқи бозорларда талаб этилаётган ва импорт ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш.
Батафсил
МИБ намунали истеъмолчиларни рағбатлантирмоқда 18:34 15/02/2019
{$info.title|escape:'html'}

Саидметовлар хонадонига яқинда Мажбурий ижро бюроси Наманан вилояти бошқармаси бошлиғининг ташаккурномаси эълон қилинди.

Батафсил
Президент қарорини ўқиб: Қучоқ очиб, халқ ичига борайлик! 17:43 15/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Президентимиз ижодкор зиёлилар билан учрашдию, ҳамма нарса яхшилик томон ўзгарди-қолди. Матбуот ва ахборот бошқармаси ҳам, журналистлар уюшмаси вилоят бўлими ҳам муқим маошлик бўлдилар. Хизмат автомашиналари  туфайли “оёғимиз олтита” бўлиб қолди.
Батафсил
"Миллий тикланиш" партияси Наманганда нималарга эриша олди? 21:03 14/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгашининг навбатдаги Пленуми бўлди.
Батафсил
Бузоқнинг югургани: ДХХ чегарада миллионлаб сўмлик "контрабанда"ни тўхтатиб қолди 17:53 14/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Юртимизга ноқонуний равишда кириб келаётган ёки олиб чиқиб кетилаётган ҳар қандай маҳсулотлар ҳуқуқий органларнинг доимий назоратида.
Батафсил

"Сув келтирган элда азиз": Партия кўмагида Попнинг олис ҳудудига ичимлик суви етиб борди

Август 13
15:53 2018
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан амалга оширилаётган бир қатор хайрли лойиҳалар замирида халқ манфаати ва электорат розилиги турибди. Ана шундай амалий саъй-ҳаракатлардан бири партия томонидан ўтказиб келинаётган cайёр қабуллардир.
ЎзМТДП Наманган вилояти кенгаши томонидан Поп туманидаги “Исковут” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган cайёр қабулларнинг бирида, аҳоли ҳудудда ичимлик суви танқислиги муаммоси мавжудлигини билдириб, партияга мурожаат қилган эди.
 
 
“Сув келтирган - элда азиз” - дейди, доно халқимиз. Азал-азалдан тош йўниб, халқни сув билан таъминлаган Фарходлар жасорати партия томонидан вилоятнинг олис, чекка ҳудудида олиб борилган эзгу ишларда ўз аксини топди.
ЎзМТДП Наманган вилояти кенгаши раиси Ғайратжон Тўйчибоев, Поп тумани партия ташкилоти раиси Умида Сафиддинова, халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзоси Ҳафиза Шокировалар ҳамда “Қишлоқичимликсув” масъулияти чекланган жамияти туман филиали мутахассислари томонидан олиб борилган изланишлар натижасида муаммо сабаблари аниқланди.
 
 
Эскириб қолган сув қувурлари таъмирланиши натижасида “Исковут” МФЙ ҳудудидаги  “Пахтакор”, “Асрор”, “Андоза”, “Адолат”, “Бирдамлик” ҳамда “Оҳангарон” кўчаларида истеъқомат қилувчи 1500дан зиёд аҳоли уйларига ичимлик суви етиб борди. Бунинг натижасида маҳалла аҳлининг партияга қилган мурожаати ижобий ҳал этилди.
 
 
 
Кексалар қўли дуога очилди, ижобати сўралди. Кўнгиллар обод бўлди. Зеро, “Савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиш керак”, деган олижаноб мақсадлар Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг амалий ишларида устуворлик касб этмоқда.
 
ЎзМТДП Наманган вилояти кенгаши ахборот хизмати

Мавзуга оид

  1. Ҳар қалбнинг ўз қўшиғи бор, бу элда

    -дейди Академик ва халқ бадиий жамоалари дирекцияси “Наманган наволари” ансамбли хонандаси Муҳаббатхоним ЙЎЛДОШЕВА.

    2017-02-27 11:23:291890
  1. Наманганда ичимлик суви таъминотини яхшилашга салкам 28 млрд сўм йўналтирилади

    Кейинги икки йилда Наманган вилоятида умумий қиймати 32,7 миллиард сўмга тенг 2 та янги сув тарқатиш иншооти қурилиб, 2 таси реконструкция қилинди. Натижада 419 минг аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланди.  Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

    2017-05-24 16:25:381456
  1. Индонезияда юз берган сув тошқинлари ва кўчкилар 43 кишининг ҳаётига зомин бўлди

    Индонезиянинг Ява оролида содир бўлган табиий офат қурбонлари сони 43 нафарга етди, яна 19 нафар киши қидирилаяпти, деб хабар қилмоқда Синьхуа агентлиги. Бундан аввал, 31 киши ҳалок бўлгани айтилганди. 

    2016-06-20 12:27:051043
  1. Партия ташаббуси: 32 аёл тадбиркор, 435 миллион имтиёзли кредит ва 101 та янги иш ўрни

    «Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага» лойиҳаси мавзуида жойларда 12 марта ўқув семинарлари ўтказилди, - дейди партия вилоят кенгаши аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири Ҳуснида Иминжонова. – 32 нафар хотин-қиз тижорат банклари сертификатлари асосида 435 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредитлар олиб, 101 та янги иш ўринлари яратдилар.

    2017-06-29 00:46:381057
  1. Попда спорт байрами: Белбоғли кураш олис ҳудудларда ҳам оммалашади

    “- Мусобақа мезбонлигига бежиз Поп тумани танлангани йўқ. Икки минг йиллик тарихга эга бўлган миллий спорт тури – белбоғли курашни вилоятимизнинг олис ва тоғолди ҳудудида кенг оммалаштириш борасидаги ташаббусимиз ҳамкорларимиз томонидан қўллаб-қувватланди”, - дейди тадбир ташкилотчиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, ЎзМТДП фракцияси аъзоси Нодиржон Мухторов. “ – Қолаверса, Поп азал-азалдан истеъдодларга бой, моҳир полвонларни етиштирган маскан сифатида ҳурмат қозонган.

    2018-06-29 13:08:391824

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz