NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил
Дима Қаюмдан халқнинг жиддий дарди: Уйимизга газ беринг! 17:32 10/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Қинғир йӯлга кирмасдан,
Дуч келганни урмасдан,
Хитойларга бермасдан,
Ўзимизга газ беринг!
Батафсил

СЎЗ ВА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ: ЖУРНАЛИСТ ҚАНДАЙ ЙЎЛ ТУТМОҒИ КЕРАК?

Ноябрь 06
01:24 2018
Шу йилнинг 5 ноябрь куни Тошкентда Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ташаббуси билан ҳуқуқий мавзуларни ёритишда журналистларнинг билим ва кўникмаларини оширишга бағишланган семинар-тренинг ўтказилди.
 
Тадбирда парламент депутатлари, вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотларининг масъул ходимлари, марказий ҳамда ҳудудий босма ва электрон нашрларда фаолият юритаётган 50дан зиёд журналистлар иштирок этдилар.
 

Мулоқотда ҳуқуқий мавзуларни ёритиш, аҳолининг ҳуқуқий  маданиятини юксалтириш, журналистларнинг инсон ҳуқуқларига оид билимини оширишда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
 
Фонд раҳбари хоразмлик мухбирнинг қамалишига муносабат билдирди
 
Семинарли олиб борган фонд раҳбари, моҳир таҳлилчи Саидабдулазиз Юсупов кириш сўзида, 29 октябрь куни  хизмат вазифасини ўтаётган пайтда, Қўшкўпир тумани ИИБ ходимлари томонидан Урганч шаҳрида ушланган журналист “Хоразм ёшлари” газетаси муҳаррири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Давлатназар Рўзметовни қамоққа олиниши билан боғлиқ воқеага ўз муносабатини шундай билдирди:
 
- Бўлиб ўтган ҳодисадан хабарингиз бор. Мендан бу ҳақда ижтимоий тармоқларда фикр билдиришимни кўп марта сўрашди. Журналистнинг ичиб, маст ҳолатда давлат ҳокимияти идорасига кириб тўпалон қилиши мумкинми? Давлатназар аканинг бу хатти-ҳаракати ахлоқ-одоб меъёрларига тўғри келмайди. Аммо у кишини қамоққа олинишини оқламайман, - деди Саидабдулазиз Юсупов.
 
Ҳуқуқий журналистикада катта тажрибага эга бўлган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, "Ўзбекистон овози" ва "Голос Узбекистана" газеталари бош муҳаррири Сафар Остонов инсон ҳуқуқларини таъминлаш, фуқароларнинг поймол бўлган ҳуқуқларини тиклашга оид мурожаатларни ўрганиш ва уни ёритиш масаласида ҳуқуқшунос-юристлар, хусусан адлия идоралари билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатиш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Қолаверса, журналист энг аввало, амалдаги қонун ҳужжатларидан яхши хабардор бўлиши, нима деяётгани ва нима ҳақида ёзаётганлигини чуқур англаб етиши лозим.
 
Акмал Саидов журналистларга нима деди?
 
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзоси Акмал Саидов журналистларга “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси”нинг юртимизда таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берди.
 
Маълумот ўрнида, 1948 йили Франциянинг Париж шаҳрида қабул қилинган мазкур халқаро ҳужжат мустақил Ўзбекистон давлати томонидан 1991 йил 30 сентябрда ратификация қилинган. Ҳозирга қадар дунёнинг 500дан зиёд тилларига таржима қилинган декларация ўтган 27 йил мобайнида мамлакатимизда салкам 1 миллион нусхада ўзбек, рус, қорақалпоқ тилларида чоп этилди. Шу ўринда, 2018 йил 5 майда Президентимиз томонидан “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тўғрисида”ги фармони қабул қилинганлигини эътироф этиш жоиз.
 
Зеро, мазкур Декларация ҳар бир инсоннинг табиий ва ажралмас ҳуқуқ ва эркинликлари баён этилган асосий халқаро ҳужжатдир.
 

Нотиқ билан журналистлар ўртасида кун тартибидаги мавзу юзасидан қизғин баҳс-мунозаралар билдирилди. Оммавий ахборот воситаларининг ўринли саволларига жавоб қайтарган Акмал Саидов инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантиришда биринчидан; инсон (журналист) ўз ҳуқуқини чуқур билиши, иккинчидан; ўз мажбуриятини ҳам теран англаб етиши, учинчидан; ўз ҳуқуқидан фойдаланишда бошқаларга зиён етказиб қўймаслиги ва тўртиничидан; иложи борича бошқа инсонларга қўлидан келганича ёрдам кўрсата олиши кераклигини қайд этди.
 
Мулоқотда мамлакатимизда кейинги икки йил мобайнида амалга оширилган шиддатли ислоҳотлар натижасида оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган ҳуқуқий мавзудаги материаллар сони ортганлиги, бироқ уларнинг аксариятида теран таҳлил ва оперативлилик етишмаётганлиги айтиб ўтилди. Бу борада журналистларнинг билим-кўникмаси ва масъулиятини ошириш зарур, дея фикр билдирилди.
 

- Сўнгги пайтларда ижтимоий  тармоқларда инсон ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ фейк хабарлар, шов-шувли янгиликлар ва ишончсиз материаллар оммалашмоқда, - дейди “Ўзбекистон-24” телеканалига интервью берган семинар иштирокчиси, “Наманган садоси” газетаси махсус мухбири Орифжон Жўраев. – Бундай ҳолатлар қачонгача давом этади? Ахир шунга ўхшаш лавҳалар одамлар психологиясига салбий таъсир қилади-ку. Умуман, бундай материаллар ва уларнинг муаллифларнинг масъулиятини ошириш ҳақида ўйлаш, фаолиятини тартибга солиш фурсати етди. Семинарда айни шу жиҳатларга эътибор қаратилгани айни муддао бўлди.
 
Семинар якунида, журналистлар оммавий ахборот воситаларида ҳуқуқий материалларни бериш, айниқса, инсон ҳуқуқлари мавзусини ёритишда холис, бетараф, чуқур билимга эга бўлиши, шахсий дахлсизлик нозик масала эканлигига эътибор қаратиш, умумэътироф этилган инсоний қадриятлар ва принципларга оғишмай риоя қилиши зарур, деган хулосага келдилар.
 
Давлат имижи қандай ёритилади?
 
Куннинг иккинчи ярмида ташкил этилган “Давлат аҳамиятидаги лойиҳаларни амалга оширилиши жараёнларини оммавий ахборот воситаларида ёритилиши бўйича таклифлар” мавзуидаги семинарда “давлат имижи” тушунчаси борасидаги бир-биридан эътиборли амалий машғулотлар, фойдали тақдимотлар бўлдики, бу журналистлар учун аҳамиятга молик маҳорат сабоқлари бўлиб хизмат қилди.
 
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультети доцентлари Беруний Алимов ва Назира Тошпўлатовалар Ўзбекистон имижини ёритишда эътибор қаратилиши зарур бўлган жиҳатлар ҳақида тўхталишар экан, бу борада қалам аҳлидан катта ижодий маҳорат тақозо этилиши қайд қилишди.
 
Кейинги пайтларда юртимизда қизғин кечаётган ислоҳотлар самараларини, шу жумладан Ҳаракатлар стратегияси, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Ёшлар – келажагимиз” каби давлат дастурлари ижроси бўйича қилинаётган хайрли ишларни ёритишда жанрлар камайиб кетаётганлиги, шунингдек тил ва тасвир маҳорати кўзга ташланмаётгани ҳудудий нашрларда эълон қилинган материаллар мисолида келтириб ўтилди.
 
Семинар давомида бу борада журналистларга миллий ва жаҳон журналистикаси тажрибалари ўртоқлашилиб, тегишли тавсиялар берилди.
 
Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан ҳудудий нашрларда фаолият юритаётган журналистлар учун ташкил этилган тадбирлар давом этмоқда.
 
Оқилхон Дадабоев,
“MILLIY TIKLANISH” ижтимоий-сиёсий газетасининг Наманган вилояти бўйича мухбири,
“Namnews.uz” ахборот-таҳлилий портали бош муҳаррири.
 
 

Мавзуга оид

  1. «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 3:3: Жанговар дуранг қандай қайд этилди?

    Бугун Олий лига 21- тур ўйинлари доирасида «Навбаҳор» ўз майдонида «Олмалиқ» жамоасини қабул қилди.

    2016-09-09 22:58:45887
  1. Ректорлар ўз мурожаатида порахўрликка қарши курашишга сўз беришди!
    Фарзандингизга ёрдам бераман десангиз, ноўрин ва пинҳона хатти-ҳаракатларга йўл қўйманг! Бу йўлдаги ножўя қадам билингки, кун ўтиб бир кун болангиз келажаги учун қаттиқ зарба бўлиши мумкин. Бир ҳақиқатни унутманг! Пора билан ўқишга кирган инсон, бутун ҳаёти давомида шу пулни қайтариб ишлаб олиш ҳаракатида бўлади. У ўқитувчими ёки шифокор, масъул мутасаддими ёки оддий ишчи қатъи назар олдига келган ҳар бир инсонга “товар” сифатида қарайди ва ундан доимо тама қилади. Тама билан суғориладиган қалбда эса яхшилик уруғи унмайди.
    2018-07-22 20:15:182328
  1. Ташкилотчилик ҳам керак, тарғибот ҳам

    Муҳтарам юртбошимиз ташаббуси билан жорий йил “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилинди. Ҳукуматимиз томонидан мазкур йилда амалга оширилиши лозим бўлган  Давлат дастури қабул қилинди.

    2016-07-27 08:22:55807
  1. “Оқ йўл сенга битирувчи”

    Наманган шаҳридаги Наманган Санъат коллежида 7 та йўналиш асосида 16 та мутахассислик бўйича кадрлар тайёрланмоқда.

    2015-2016 ўқув йилида коллежнинг 199 нафар ўқувчилари 16 та мутахассислик бўйича ўқишни тамомладилар.

    2016-06-18 13:52:451560

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz