NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси танлов эълон қилади. 19:25 09/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси Наманган шаҳар давлат ҳизматлари марказининг (аввалда “Карбонам” МЧЖга қарашли бўлган) янги биносини жиҳозлаш учун мебел ва жиҳозлар харид қилиш бўйича ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилар ўртасида танлов эълон қилади.

Батафсил
Наманганлик Гулмирадан антиқа тўқилган оёқ кийимлар 11:30 19/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Гулмиранинг қўл меҳнати маҳсулотлари жуда бежирим, пишиқ ва мустаҳкам бўлиб, оёқ кийим таглигини олиб, пойафзалнинг устки қисмини турли безаклар билан безатган. Энг муҳими, кийиш учун жуда қулай.

Батафсил
Учқўрғон туманида картинг бўйича вилоят очиқ биринчилиги бўлиб ўтди 09:11 14/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган мусобақада мезбонлар билан бирга, Андижон, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва пойтахтдан келган спортчилар беллашди.

Батафсил
Миллий қадриятларимизнинг мусиқий ифодаси 09:07 14/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган санъат коллежида Президентимизнинг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида мақомчилар ансамблининг тақдимот концерти бўлиб ўтди. 

Батафсил
Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида 09:03 14/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Батафсил

Сўзда сеҳр шеърда эса ҳикмат бор

Октябрь 24
02:37 2017

Чиндан ҳам шоир юрагининг туб-тубидан отилаётган тонгги шабнамдек тиниқ фикрлар сатрларга кўчиб, сайқалланиб миллионлаб қалбларга муҳрланади. Эндигина 23 баҳорни қаршилаган Муяссар Раҳимова ижодига назар ташлар эканмиз соф ва самимий туйғуларни хис қиламиз. Унинг келажакда етук шоира бўлишига ишонгимиз келади.

Қуйида ёш шоиранинг ижодидан Сизга ҳам илинишни лозим топдик. Умид қиламизки, Муяссарнинг беғубор сатрлари ўқувчига манзур бўлади.

 Алишер Жўраев,

Namnews.uz ахборот-таҳлилий портали ижодий гуруҳ раҳбари,

шоир, журналист, публицист

 

Сен менинг она тилим

 

Гўдакларга сен қанот,

Яйрар баркамол авлод,

Сен туфайли диллар шод,

Сен ўзингсан жон дилим,

Муқаддас она тилим.

 

Ўзбеклигим белгиси,

Меҳрнинг келар иси,

Озодликнинг нафаси,

Сен ўзингсан жон дилим,

Муқаддас она тилим.

 

Бизларга бер, бор илм,

Олайлик катта таълим,

Сен ўзинг бўл, муаллим,

Сен ўзингсан жон дилим,

Муқаддас она тилим.

Муяссар Раҳимова

 

Namnews.uz маълумоти: Муяссар Раҳимова 1994 йилнинг 11 январида Чортоқда таваллуд топган. 2014 йилда тумандаги Педагогика коллежини тамомлаган. Болалигидан бадиий ижодга ошно. Мақолалари билан вақтли матбуотда иштирок этишга интилади. Ҳозирда Чортоқдаги «Баркамол авлод» маркази «Журналистика ва нотиқлик» тўгараги раҳбари сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда.

Мавзуга оид

  1. Рио-2016. Бектемир Мелиқўзиев финалда, Муроджон Аҳмадалиев эса бронза медали совриндори
    Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида давом этаётган XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг бокс бўйича ўтказилаётган мусобақаларида бугун яна бир спортчимиз ҳал қилувчи финал баҳсида олтин медаллар учун курашиш хуқуқини қўлга киритди.
    2016-08-19 07:54:19606
  1. Иш сўзда эмас амалда! "Самарқанд савхози"даги амалий ишлар ҳақида видеолавҳа

    Келинг сўзни қўяйликда Наманган шаҳар ҳокими нима ишлар қилаётганини томоша қилинг!

    2017-08-04 14:11:131476
  1. БУ КУНЛАРГА ЕТГАНЛАР БОР...

    Туманимиз марказида ёки қишлоқларда, маҳалла ва кўчаларда янги-янги иншоотлар барпо этилмоқда. Йўллар равонлаштирилмоқда. Икки томонида мўъжазгина сервис ва хизмат кўрсатиш шохобчалари қурилмоқда. Буларнинг барчаси тинчлик неъмати, хотиржамлик мевасидир.

    2016-07-07 09:05:44901

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz