NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика Ишчи гуруҳи Наманган туманида: Муҳайё туғма юрак нуқсонидан ҳоли бўлди 17:54 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“- Қизимни соғайтириш учун узоқ вақт ҳаракат қилдик. Олиб бормаган шифохонамиз қолмади. Ҳайрият, ниятимизга етадиган кун ҳам бор экан. Таниқли мутахассислар, олим шифокорлар туманимизга келиб, фарзандимни дарддан халос этишди. Халқ бахту саодати йўлидаги хайрли ишларнинг бошида турган Президентимизга минг раҳмат”, - дейди Асқарали Қурбонов.
Батафсил
Сенатор чилим ва электрон сигареталар чеклови ҳақида нима дейди? 17:25 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклашга қаратилган профилактик тадбирларни амалга оширишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, таълим масканлари ва бошқа ташкилотлар иштирок этишининг белгилаб қўйилгани бунда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил
Билдиргилар бўлими 19:07 21/09/2018
Батафсил
Халқимиз учун маҳаллий нашрлар қизиқ ва яқинми? 17:58 21/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Таҳлилларга кўра, туман (шаҳар) газеталарига ҳудудда аҳолининг ҳечқурса 4 фоизи обуна бўлиши кифоя экан. Яъни бир киши обуна бўлганда, шу газетани унинг оила аъзолари ҳам албатта ўқийди ва бу орқали қамров даражаси 20-25 фоизга етади. Аниқроғи, 100 минг аҳоли яшайдиган туман (шаҳар)даги газетанинг обунаси йўқ деганда 4 минг нусха бўлиши керак. Аммо ўрганишлар кўп туман (шаҳар)ларда мазкур рақам 1 фоиз ҳам эмаслигини кўрсатмоқда...”
Батафсил
Наманганда инвестиция муҳити кенгаяди: яқин 2 йилда 19 мингдан зиёд иш ўрни яратилади 19:27 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига кўра, 503 та лойиҳа шакллантирилиб, бу хайрли ишларга 5 триллион 400 миллион сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида 19 минг 200 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар иштирокида эса 16 та лойиҳа амалга оширилиб, бунга 110 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари йўналтирилади.
Батафсил

Тадбиркор қизлар

Июль 23
14:17 2016

Наманганда ўтказилган “Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси” танловининг вилоят босқичида уч йўналиш бўйича 36 ёш тадбиркор иштирок этди. 

“Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида вилоят хотин-қизлар қўмитаси, Марказий банк вилоят бош бошқармаси, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармалари ҳамда “Тадбиркор аёл” уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларнинг интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқариш, илм-фан, маданият ва спорт соҳаларидаги ютуқларини рағбатлантириш, истеъдод ва салоҳиятини юзага чиқариш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

– Президентимизнинг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва бошқа бир қатор Давлат дастурлари асосида амалга оширилаётган ишлар, турли кўрик-танлов, фестиваль каби тадбирлар ёш истеъдодларни кашф этиш ва рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда, – дейди вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасининг хотин-қизлар қўмитаси раиси Раҳбархон Жумабоева. – Жорий йилда касб-ҳунар коллежларини битирган 18 минг 573 қиздан 1 минг 600 дан ортиғи тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирди. Улар томонидан танловнинг шаҳар ва туман босқичларига тақдим этилган бизнес-режалар атрофлича ўрганиб чиқилди. 

Танловнинг “Ишлаб чиқариш борасида энг яхши тадбиркор қиз” йўналишида Наманган педагогика коллежи битирувчиси Малика Ёқубжонова, Поп қишлоқ ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежи битирувчиси Севинч Абдулҳафизова, “Сервис соҳасида энг яхши тадбиркор қиз” йўналишида Мингбулоқ туманидаги Жомашўй мелиорация ва қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи битирувчиси Эъзоза Маҳмуджонова, Поп туманидаги Санг маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи битирувчиси Муниса Машраббоева, “Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги энг яхши тадбиркор қиз” йўналишида Мингбулоқ мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи битирувчиси Шаҳноза Салоҳиддинова, Уйчи туманидаги Жийдакапа қурилиш ва коммунал хўжалик касб-ҳунар коллежи битирувчиси Гулшода Холматова ғолиб деб топилди. 

Ғолиблар танловнинг мамлакат босқичида қатнашади. 

 

 

Акрамжон Сатторов, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА 

Мавзуга оид

  1. Наманганлик футболчи қизлар минтақа ғолиби бўлди

    Наманганда “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида футбол бўйича қизлар ўртасида ўтказилган “Яшил майдон маликалари” мусобақасининг минтақавий босқичида Наманган, Фарғона, Андижон вилоятлари жамоалари ғолиблик учун баҳслашди. 

    2016-08-09 07:36:36746
  1. Наманганда «ёш тадбиркор — юртга мададкор» танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтмоқда

    Ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш борасида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан ҳамда бир қатор ташкилотлар, хусусан, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошчилигидаги бир қатор тижорат банклари билан ҳамкорликда 2008 йилда буён ҳар йили анъанавий тарзда “Ёш тадбиркор – юртга мададкор” танлови ўтказиб келинмоқда.

    2016-07-26 14:20:52836

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz