NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
"Навбаҳор" ўз майдонида "Сўғдиёна"дан устун келди 23:08 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мазкур учрашувда “Навбаҳор” жамоаси “Сўғдиёна” футболчиларини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мусобақа жадвалида кучли учликдаги ўрнини сақлаб қолди.
Батафсил
ЖАЗИРАМА КУНЛАРИДА НИМА ҚИЛМОҚ КЕРАК? 22:46 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жазирама иссиқ –  бир неча кунда ўртача ҳаво ҳароратининг 10 ва ундан юқори градусга кўтарилишини англатади. Хавфи шундан иборатки, инсон тана ҳарорати 37.1 оС дан кўтарилиши, ёки тана ҳароратининг 38.8 оС га кўтарилиб инсон cаломатлигига салбий таъсир этиши мумкин. Инсон тана ҳароратининг кўтарилиши тананинг қизаришига ва кучли чанқоқга олиб келади.  Кейинчалик, хушдан кетиш, нафас қисиши ва юрак тўхташига олиб келиши мумкин.     
Батафсил
Наманганда "Дамас"ни олиб қочган ўғри топилди 21:51 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Олиб борилган қидирув ишларидан кейин автомашина Давлатобод даҳасидаги “Яшил” деҳқон бозори олдидан техник соз ҳолатда топилган.
Батафсил
Болалар боғчасида шахмат майдончаси 20:32 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Тумандаги 140 ўринга мўлжалланган 2-мактабгача таълим муассасасида партия ташаббуси билан Наманган шаҳар мактабгача таълим бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган “Шахмат майдончаси” болажонларга ўзгача қувонч берди. Ўрнатилган “шахмат майдончаси” ўзининг (5х5) ҳажми жиҳатидан ҳам жуда қулай. Болажонларнинг шахмат доначаларини суришда яхшигина имкониятдир.
Батафсил
"Тонировка" масаласида қарор қабул қилинди 18:34 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}

Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Батафсил

Тадбиркорлар ишига аралашмасликка кафолат берилади, бироқ ҳалол ишлаш ҳам сўралади

Октябрь 28
17:03 2016

Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси, Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлиги раҳбарлари, шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокими тадбиркорлар билан пайшанба куни бўлиб ўтган учрашувда уларга қўллаб-қувватлаш ва ишларига аралашмасликка ваъда бериб, шу қаторида бизнес вакилларидан масъулият ва ҳалоллик билан ишлашни сўрашди.

«Истиқлол» санъат саройида (собиқ «Халқлар дўстлиги») ўтган учрашув Президент в. б. Шавкат Мирзиёевнинг яқиндагина қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига бағишланди.

Унда энг асосий ўзгаришларда бири 1 январдан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини режадан ташқари текширишларнинг барча турлари (юридик шахснинг тугатилиши ва жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида текширувлар бундан мустасно), шу жумладан, жиноят ишлари доирасидаги муқобил текширишларнинг барча турлари бекор қилинишидир.

ДСҚ раҳбари Ботир Парпиев йиғилганлар олдида сўзга чиқар экан, турли хилдаги текширувлар айрим ҳолларда мамлакатда тадбиркорликнинг ривожланишига тўсқинлик қилганини тан олди.

Ундаги статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ҳар йили ўртача 4000 режадан ташқари текширувлар ўтказилган, улар натижасида тадбиркорлар 1,5 млрд сўм миқдорида жаримага тортилиб, 4,4 млрд сўмлик товарлар мусодара қилинган, 1500 дан зиёд материаллар судларга тақдим этилган.

Ҳар йили 200 га яқин корхона фаолияти тўхтатилиб, булар натижасида етказилган зарар миқдори йилига 25 млрд сўмни ташкил этган. Муқобил текширувлар сони эса йилига 1500 дан зиёдроқни ташкил этади. «Бу кўплаб ноқулайликларни келтириб чиқариб, корхоналар фаолиятининг тўхтаб қолиши ва ходимлар маошларининг ушланиб турилишига олиб келарди», — қайд этди ДСҚ раҳбари.

Ботир Парпиев эндиликда бу каби амалиётлар ўтмишда қолганини, солиқ идоралари ходимлари томонидан фармон ижросининг таъминланишини шахсан назорат қилиши, унга риоя этмаганларга нисбатан қўзғатилган ишларни прокуратурада шахсан текширишини маълум қилди.

У солиқ органлари ичидаги қонунбузарликларга қарши муросасиз кураш олиб борилишини айтиб, тадбиркорлар ишига аралашилмаслик ва қўллаб-қувватланишига кафолат берди. Ҳаттоки, ўз қабулхонаси телефон рақамларини ҳам маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, 2016 йилда 127 нафар ходим вазифасидан озод қилинди, 972 нафари маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилди, 32 нафарига нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

Айни пайтда, деди Ботир Парпиев, эълон қилинган эркинликлар тадбиркорларни жавобгарликдан тўла озод этилишини англатмайди. У 2015−2016 йилларда ўтказилган режадан ташқари текширувлар чоғида 225 млрд сўм миқдоридаги солиқлар тўланмагани аниқланганини эслатиб ўтди. Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида назорат-касса машиналаридан фойдаланмаслик билан боғлиқ кўплаб ҳолатлар учрайди. Тугалланмаган икки йил давомида 35 млрд сўмлик маҳсулотлар учун чек берилмаган, 71 млрд сўм банкларга топширилмаган.

Ўзбекистон бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев барчани фаолликка, ечимини топмаган муаммоларни ҳамкорликда ҳал этишга чақирди.

Залдан келган порахўрлик далили ҳақидаги аноним хатни кўрсатар экан, бош прокурор коррупцияга қарши ошкора кураш лозимлигини маълум қилди. «Коррупция масаласини ҳар ким, энг майда ҳолатларда ҳам қарши ҳаракат қилгандагина ҳал этиш мумкин», — деди у.

Айни пайтда Бош прокуратурада катта ишчи гуруҳ ташкил этилган бўлиб, улар тадбиркорлик йўлидаги тўсқинликларни ўрганмоқда. Улар Савдо-саноат палатаси билан фаол маслаҳатлашувлар олиб бормоқда. Мақсад — тадбиркорларга имкон қадар кўмак кўрсатиш, қайд этди Ихтиёр Абдуллаев.

У Бош прокуратура сайти ёки почта орқали бизнеснинг барча соҳалари бўйича қайта кўриб чиқилиб, янгидан ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий актларга киритиладиган аниқ таклифларни юборишни сўради.

Кичик ва ўрта бизнеснинг пойтахт иқтисодиётига қўшаётган улуши (шаҳарда 48 минг тадбиркорлик субъекти фаолият кўрсатмоқда) тўғрисида сўз олган Тошкент ҳокими Раҳмонбек Усмонов унинг ҳудуд яилпи маҳсулотининг 65 фоизи, ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотларининг 70 фоизи, ишлаб чиқарилаётган қурилиш материалларининг 92 фоизи ва экспортнинг 37 фоизи тўғри келишини таъкидлаб ўтди. Йилнинг биринчи тўққиз ойи давомида тадбиркорлик субъектлари сони 5800 тага ошган.

Мамлакат раҳбарияти томонидан сўнгги ойларда тадбиқ этилган ўзгаришлар ҳақида сўзлар экан, пойтахт маъмурияти раҳбари улар маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишда бизнес вакиллари зиммасига янада кўпроқ масъулият юклашини таъкидлади. У барчани ҳалоллик билан ишлашга, ижтимоий соҳа ва бюджет ташкилотлар ходимлари учун муҳим бўлган солиқларни виждонан тўлашга чақирди.

Мавзуга оид

  1. «Гарчи шунча мағрур турса ҳам, пиёлага эгилар чойнак». Эркин Воҳидов ўқиган шеърлар (видео)

    «Мендан нима қолар? Икки мисра шеър…», — деб ёзганди шоир Муҳаммад Юсуф. Ҳафтанинг бошида — 30 май, душанба куни ўзбек халқининг забардаст шоирларидан бири, мустамлака даврида миллатини улуғлашга ўзида куч топа олган Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов вафот этди.

    2016-06-05 12:42:541208
  1. Мингбулоқлик тадбиркор 120 тоннадан ортиқ «луқмаи ҳалол»ни эл дастурхонига тортиқ этди

    Айни кунда 100 гектар майдондаги кўлларда оқ амур, сазан, карп, дўнг пешона каби 500 минг донадан ортиқ балиқ, бир ярим миллион дона чавоқлар парваришланмоқда

    2017-04-05 10:51:161838
  1. Наманганда Италиянинг “ZANOTTI” компанияси вакиллари тадбиркорлар билан учрашди

    Наманганда Италиянинг “ZANOTTI” компанияси вакиллари мева-сабзавот етиштириш ва уни сақлаш билан шуғулланаётган тадбиркорлар билан учрашди. 

    2016-11-11 18:19:55902
  1. Савдо ва хизмат кўрсатиш объектларига терминалларсиз ишлаш тақиқланди

    1 мартдан чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ҳисоб терминалларсиз ишлаш тақиқланиб, нархларни сунъий оширганлик учун жарима белгиланди.

    2017-02-16 19:09:421114
  1. Тўрақўрғонда ўз ишига масъулиятсиз раҳбарлар кескин танқид қилинди

    Туман ҳудудидаги 4 та деҳқон бозори, 1 та универсал бозор ва деҳқон бозори таркибида 2 та дехқон бозори ва 2 та ҳайвон бозорлари фаолияти бугунги кун талабига мутлақо жавоб бермайди.

    2017-04-10 14:00:151150

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz