NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Учқўрғондаги оғир бемор депутат назоратига олинди: соғлиқни сақлаш бошқармаси ўз ваъдасини бажарадими? 12:31 26/04/2018
{$info.title|escape:'html'}
Батафсил
11:20 26/04/2018
Батафсил
ЮРТ АРДОҒИДАГИ НУРОНИЙЛАР МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИ 11:06 26/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Эътироф этиш жоиз, бу йил илк маротаба берилаётган "Меҳнат фахрийси" кўкрак нишонига Наманган вилоятидан 61 нафар кўпни кўрган кайвони отахон ва онахонларимиз муносиб кўрилди.

Батафсил
ЭНДИ ТАДБИРКОРНИНГ ВАҚТИ ВА НАҚДИ ТЕЖАЛАДИ 09:41 26/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бунинг ёрқин бир мисоли тариқасида, давлат хизматлари марказлари фаолиятини эътироф этиш даркор. Ушбу марказ томонидан 2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб, нафақат тадбиркорлик субъектларига балки фуқароларга ҳам хизмат кўрсатиши йўлга қўйилди. Энди фуқаролар ҳамда тадбиркорлар рўйхатдан ўтказиш ҳамда турли хилдаги 50 га яқин давлат хизматлари бўйича марказларга мурожаат этишлари мумкин.

Батафсил
"ЭЛОБОД"ДА СУННАТ ТЎЙЛАРИ 21:18 25/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Икромхон Нажмиддинов сўзга чиқиб, мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорлик, мана шундай бунёдкорлик ва меҳру саховат ишлари энг аввало, Президентимиз бошчилигида амалга оширилаётган халқпарвар сиёсатнинг амалдаги ифодаси эканини таъкидладилар.

Батафсил

Тадбиркорлар тажрибаси бойитилмоқда

Ноябрь 21
13:28 2017

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси хузурида  «Замонавий келажак таълим» нодавлат таълим муассасаси фаолият юритади. У Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган «Бошқарув кадрларини тайёрлаш дастури - Ўзбекистон кичик бизнес корхоналари раҳбарлар ва хусусий тадбиркорлар салоҳиятини мустаҳкамлаш» лойиҳасини амалга оширмоқда. Европа Иттифоқи давлатларида малака оширишда иштирок этувчи Наманган ва Андижон вилоятларида фаолият кўрсатувчи тадбиркорлар учун тайёрлов тренингини ўтказмоқда.

Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган «Бошқарув кадрларини тайёрлаш дастури - Ўзбекистон кичик бизнес корхоналари раҳбарлар ва хусусий тадбиркорлар салоҳиятини мустаҳкамлаш» лойиҳаси – «Бошқарув кадрларни тайёрлаш» дастури – Ўзбекистон Республикасида фаолият олиб борувчи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари салоҳиятини мустаҳкамлайди. Шу орқали кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик секторида фаолият олиб борувчи корхоналар фаолият унумдорлигини ошириш, янги иш ўринларини яратиш, уларнинг ЯИМдаги улушини оширишга кўмаклашишга қартилган.

Лойиҳа Буюк БританиянингWYG International Limited ва Бирмингем Савдо-саноат Палатаси, Франциянинг Parij Il-de-Frans Савдо-саноат Палатаси Грециянинг PLANET S.A. ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Anticrisis Management Consulting масъулияти чекланган жамиятларидан иборат Консорциум томонидан Грециянинг European Profiles S.A. компанияси бошчилигида амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси лойиҳанинг асосий бенефициари ва ҳамкори сифатида логистик, техник ёрдам кўрсатиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг вакиллари учун ташкил этиладиган тренингларни ўтказиш учун шароит яратишга ҳисса қўшмоқда. Лойиҳа доирасида кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватловчи бошқа ташкилотларнинг амалий кўмагидан фойдаланилмоқда.

Лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикасида  фаолият кўрсатувчи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳамда бизнесни қўллаб-қувватловчи ташкилотларнинг менежерлари ва экспертларини Ўзбекистон Республикаси ҳамда Европа Иттифоқи мамлакатларида малакаларини оширишларига кўмаклашлади.

21-22 ноябрь кунлари Наманган шаҳридаги «Замонавий келажак таълим» НТМда лойиҳа доирасида Европа Иттифоқи давлатларида малака оширишда иштирок этувчи тадбиркорлар учун тайёрлов тренинги ташкил этилди. Тренингда иштирок этган тадбиркорларга Европада малака ошириш тартиблари, самарали бизнес мулоқот, малака ошириш жараёнида вақтни бошқариш, хорижий ҳамкорлар билан музокаралар олиб бориш, ўз корхонасининг тақдимотини тайёрлаш ҳамда бизнес муносабатларни йўлга қўйиш каби мавзулар бўйича кўникма берилди.

 

Мавзуга оид

  1. Ҳар бир гектар майдонга 5 та янги иш ўрни: Наманган тажрибаси Ўзбекистонда бандлик муаммосини ҳал этади!

    Аҳолининг бандлиги муаммоси нақақат Ўзбекистонда, балки дунёнинг юқори ривожланган мамлакатларида

    2017-01-07 17:01:331032
  1. Тадбиркорлар ишига аралашмасликка кафолат берилади, бироқ ҳалол ишлаш ҳам сўралади

    Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси, Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлиги раҳбарлари, шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокими тадбиркорлар билан пайшанба куни бўлиб ўтган учрашувда уларга қўллаб-қувватлаш ва ишларига аралашмасликка ваъда бериб, шу қаторида бизнес вакилларидан масъулият ва ҳалоллик билан ишлашни сўрашди.

    2016-10-28 17:03:55654

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz