NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманганда фоҳишаларга қарши курашнинг инновацион усули топилди 23:10 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Кузатув камералари ички ишлар бўлимларига уланган бўлиб, ИИБ базаси хотирасида бир ой сақланади ва тун-у кун назоратга олинади.
Батафсил
"GM Uzbekistan" халқ билан сўровнома ўтказмоқчи 21:31 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
“GM Uzbekistan” қўшма корхонаси томонидан аҳоли ўртасида махсус сўровнома ўтказилмоқда.
Батафсил
Президентимиз Германия канцлери билан учрашди: 8 миллиард евродан зиёд келишувларга эришилди 20:39 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Президенти ташрифи арафасида ўтказилган бизнес-форумда 8 миллиард евродан зиёд қийматдаги янги лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилган.

Батафсил
Эълонлар устуни 20:35 21/01/2019
Батафсил
Битта яхши кетди дунёдан: Устоз журналист Файзулло Сирожиддинов вафот этди 17:53 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}

Наманган вилояти матбуоти оғир жудоликка учради. Ажойиб инсон, дилкаш дўст, шогирдларнинг меҳрибон устози, “Наманган ҳақиқати” газетаси таҳририятида узоқ йиллар масъул котиб бўлиб ишлаган Файзулло Сирожиддинов 76 ёшида вафот этди.

Батафсил

Тадбиркорларга ҳамнафасмиз

Май 28
10:29 2016

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 май кунидаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4725-сонли фармонига асосан Наманган шаҳар ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан шаҳарда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг фаолият юритишлари учун қулай шарт-шароит ва муҳит яратиш, уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашиш ҳолатларини олдини олиш, назорат органлари текширувчиларининг ҳуқуқий савиясини ошириш борасидаги ишларни фаоллаштириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятига асоссиз аралашувларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг фаолият юритишлари учун қулай муҳит яратиш мақсадида шаҳар ҳудудидаги “Чорсу”, “Сардоба”, “Дўстлик”, “Чорва ҳайвонлари”, “Жаҳон бозори”, “Қурилиш материаллари” ва “Яшил деҳқон” бозорларининг кириш жойларига Наманган шаҳар ички ишлар бошқармаси Ёнғин хавфсизлиги бўлимининг “Очиқ эшиклар куни”ни тарғиб этувчи панолар осилган. Мавжуд муаммоларни ўрганиш мақсадида 2016 йилда ҳар ҳафтанинг жума кунини тадбиркорлар учун “Очиқ эшиклар куни” деб эълон қилинди. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олувчи ва рухсат берувчи органлар, кадастр, банк, юридик ва молиявий хизмат кўрсатувчи идора вакилларини ҳокимликларга тўплаб, тадбиркорликни бошламоқчи бўлган ва фаолият юритаётган тадбиркорларга тегишли маълумот ва маслаҳатларни бир жойнинг ўзида бериш тизимини йўлга қўйиш мақсадида мазкур тадбир эълон қилинди. “Очиқ эшиклар куни”да келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиб, керакли маслаҳатлар берилмоқда. Тадбиркорлар томонидан келиб тушган мурожаат ва бошқа ҳужжатларни ўз вақтида кўриб чиқиш мақсадида ушбу йўналишдаги ишларни ташкиллаштириш учун Наманган шаҳар ИИБ ЁХБ бошлиғи, подполковник С.  Бобамирзаев ва Наманган шаҳар ИИБ ЁХБ катта инспектори, сержант Қ. А. Саттаровлар масъул этиб тайинландилар. Бўлим томонидан тарғибот-ташвиқот ишлари давом эттирилмоқда.

Ихволжон Тўхтабоев

Наманган шаҳар ИИБ ЁХБ  инспектори.

 

Мавзуга оид

  1. Тадбиркорларга яна бир қулайлик! Бундан албатта фойдаланинг

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотлар тавсифлагичига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарорда кичик тадбиркорлик субъектларига бир қатор қулайликлар яратилган.

    2017-05-31 18:00:312998

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz