NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Билдириш бўлими 14:57 16/10/2018
Батафсил
ЎЗБЕКИСТОН-РОССИЯ: Ўзаро ҳамкорлик олий таълим соҳасида яхши самара бермоқда 19:32 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган муҳандислик-технология институтида жаҳоннинг нуфузли олий таълим муассасалари билан хамкорликда малакали кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Россия Федерациясининг Саратов Давлат техника университетининг Энгельс технология институти билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилгани бу борадаги яна бир амалий қадам бўлди.

Батафсил
Журналистлар Наманганда жам бўлди: Обод қишлоқ манзаралари ОАВда акс этяптими? 12:23 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Обод қишлоқ манзараларини оммавий ахборот воситаларида халқчил ва мазмунли етказишда Фарғона водийсидаги айрим босма ва электрон нашрлар, ижодкорларда етарли маҳорат кўзга ташланмаётгани, “Обод қишлоқ” дастури ғояси нима учун амалга ошираётганлигини одамларимизга тўлақонли етказиб бериш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Батафсил
Фахрий педагог Мукаррам момонинг айтганлари: "Менга энг "иккичи" синфни беришганди" 10:01 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ёдимда, мактабда энди иш бошлаган кезларим эди. Ёш ва тажрибасизлигимни ҳам эътиборга олмай, менга энг "иккичи" ва тўполончи синфни беришган. Тиниб-тинчимаслигим учунми, меҳнатим туфайли шу болаларни одобли ва билимли қилиб, фаол йигит-қизлар қаторига қўшдим.
Батафсил
ИСЛОМ КАРИМОВНИНГ ОТАСИ ҚАНДАЙ ИНСОН БЎЛГАН ЭДИ? 19:16 14/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ислом Каримовнинг падари бузруквори Абдуғани бобо 1894 йилда туғилган. Абдуғани бобо бутун умр хизматчи бўлиб ишлаган ва ўзларига ҳам, бошқаларга ҳам қаттиққўл, талабчан инсон эди. Соқолини қиртишлаб олиб, этигини ярқиратиб мойлаб юришга одатланган Абдуғани бобо аввало ўзлари қатъий интизом ва тартиб-қоидага риоя этар, фарзандларидан ҳам шуни талаб қилар эди. Маҳалла-кўйнинг эҳтиромини қозонган инсон бўлган.
Батафсил

ТАДБИРКОРЛИК ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ

Октябрь 10
18:34 2016

Cоҳибқирон Амир Темурнинг «Тажрибамда кўрилган­ким, азми қатъий, тадбиркор, ҳушёр, мард ва шижоат­ли бир киши мингта тадбир­сиз, лоқайд кишидан яхшироқдир», деган ҳикмати боқийдир. Бунинг  аҳамиятга эга эканини Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш. М. Мирзиёев томонидан 5 октябрда қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини
таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга
ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга
доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармоннинг мазмун-моҳиятида яққол кўриш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг жорий йил 8 сентябрдаги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги нутқида келгусида амалга ошириладиган  устувор йўналишлар белгилаб берилар экан, “Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес субъектлари манфаатларини мустаҳкам ҳимоя қилиш тўғрисидаги талаб ва топшириқлари ижросини изчил давом эттириш даркор. Турли бюрократик тўсиқлар ва асоссиз текширувларни бундан кейин ҳам қатъият билан чеклаш зарур”, деб таъкидладилар.

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини ривожлантирмасдан, унга тегишли кўмак ва рағбат бермасдан, зарур имконият, имтиёз ва преференциялар яратмасдан туриб, биз иқтисодиётимизнинг келажагини таъминлай олмаймиз”, деган пурмаъно фикрларини ҳаётнинг ўзи исботлаб берди. Ҳа­қиқатан ҳам, тадбиркорлик нафақат даромад манбаи, балки одамларнинг интеллек­туал ижоди ва қобилиятини юзага чиқарадиган, миллий қадриятларимизни янада ривожлантирадиган, инсонларнинг келажакка ишончини оширадиган восита ҳамдир.

Айни пайтда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 56,5 фоизга етди. Шунингдек, жорий йилнинг биринчи ярмида қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда янада рағбатлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар 16,4 мингдан ортиқ янги кичик бизнес субъектлари, уларнинг асосий қисмини саноат ва қурилиш соҳасида (31,4 фоиз) ташкил қилиш, ялпи ички маҳсулотда кичик бизнес улушини 2015 йилнинг биринчи ярмидаги 44,7 фоиздан 46 фоизга, саноатда 35,5 фоиздан 41,9 фоизга, инвестицияларда 33,5 фоиздан 37,7 фоизга, бандликда 77,3 фоиздан 77,7 фоизга ошириш имконини берди. 

Эътироф этиш жоизки, “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”га мувофиқ ху­сусий мулкнинг ҳуқуқи ҳимоя­си­ тобора такомиллашиб бормоқда. Сўнгги йилларда­ соҳага доир «Хусусий мулк­ни ҳи­моя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари­ тўғрисида», «Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида», «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида», «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида» (янги таҳрирда)ги ва бошқа ўнлаб қонунлар қабул қилинди.­

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 2015 йил 15 майдаги «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусу­сий тадбиркорликни ишонч­ли ҳимоя қилишни таъмин­лаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш йўлидаги тўсиқ ва чекловларга барҳам бериш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини янада ошириш учун қулай иқтисодий, ҳуқуқий шароит яратиш борасидаги ишларни ривожлантиришга кўмаклашган бўлса, мазкур Фармон бу йўналишдаги фаолиятни янги босқичга олиб чиқди, десак муболаға бўлмайди.

Ўрганишларимиз шуни кўрсатмоқдаки, Фармон билан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига аралашувни тубдан қисқартиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишини таъминлаш, уларнинг профилактикаси самарадорлигини  ошириш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилмасликни энг муҳим устувор йўналиш ва давлат органларининг биринчи даражали вазифаси сифатида мустаҳкамланиши тадбиркорлик соҳасида фаолият олиб бораётган фуқароларимизга янги куч ва ғайрат бағишлади.  Хусусан, Наманган шаҳридаги «Imron Textile Group» хусусий корхонасининг бош менежери Насрулло Иноятовнинг фикрича, 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб тадбиркорлик субъектлари фаолиятини режадан ташқари  ҳамда жиноят ишлари доирасидаги муқобил текширишларнинг барча турларини бекор қилиниши, қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатлар асосида қисқа муддатли текширишлар ўтказишнинг чекланган имконияти сақланиб қолган бўлсада, текшириш муддати бир иш куни билан чекланиши тадбиркорларни ўз фаолиятларини янада ривожлантириш йўлида сидқидилдан ишлашларига  замин яратади.

Маълумки, барқарор иқ­тисодий ўсиш ва мамлакати­мизнинг келажак истиқболи,­ аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифати кўп жиҳатдан хусусий мулк ва тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳи­моя қилишни кучайтиришга­ қаратилган янги ҳуқуқий меъёрларнинг амалда сўзсиз қўлланилишини тақозо этади.­

Шу нуқтаи назардан қабул қилинган мазкур Фармон ижроси мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини равнақ топтириш, иқтисодиётни диверсификация қилиш, рақобатбардош товарлар ишлаб чиқариш потенциалини ошириш орқали экспорт имкониятларини кенгайтиришга мустаҳкам замин яратади.

Хуллас, дунёда «ўзбек модели» дея эътироф этилаётган ривожланиш стратегиямизнинг реал натижаларида, барча соҳада­ қўлга киритаётган залворли ютуқларимиз моҳияти ва аҳамиятида «Ислоҳот — ислоҳот учун эмас, аввало инсон манфаати учун» тамойилининг устуворлигини кўрамиз. Ишбилармонлик муҳитини ривожлантириб, шу орқали жамият ва давлат­ равнақига ҳисса қўшаётган тадбиркорларимиз ҳуқуқлари­ ва қонуний манфаатлари ҳимоясининг такомиллашуви­ замирида ҳам ана шу олижа­ноб мақсад мужассам.

Зеро, Фармоннинг бош мақсади ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлиги кафолатларининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш,республикада инвестициява ишбилармонлик муҳитини яхшилашдан иборатдир.

Зафар ХУДОЙБЕРДИЕВ,

  Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг

қилиш мустақил институти Наманган бўлинмаси раҳбари, иқтисод фанлари номзоди, доцент

Мавзуга оид

  1. Галдаги вазифа янада масъулиятли

       Юрт мустақиллиги шубҳасиз тинчлик ва фаровонлик, тараққиёт ва ривожланиш омили бўлди. Биз бугун ҳақли равишда Ўзбекистонда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари билан фахрлана оламиз. 

    2016-07-23 14:08:37739
  1. Наманганда тиббиёт юксак даражада ривожланади!

    Давлатимиз раҳбари ташрифнинг иккинчи кунида вилоят тиббиёт ходимлари вакиллари билан учрашди.  Ҳозиргача ҳукуматимиз томонидан тиббиётга кўрсатилаётган ғамхўрликлар янада кучайтирилади. Хусусан вилоят кардиология маркази беқиёс кўркамлик касб этади. Уни таъмирлашга 2,5 миллиард сўм, жиҳозлар сотиб олишга 1,1 млн. доллар  маблағ ажратиладиган бўлди. Бу маскан Республика  ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббий маркази Наманган филиали номини олади.

    2017-07-08 14:34:053240

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz