NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманганда интизомли солиқ тўловчилари муносиб тақдирланмоқда 19:42 19/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Cолиқ сиёсатини амалиётга жорий этишда интизомли солиқ тўловчи сифатида намуна кўрсатиб келаётган бир гуруҳ аёл ҳисобчиларга бошқарманинг “ташаккурнома”си тақдим этиб келинмоқда.
Батафсил
Маст юрган ҳайдовчи қамоққа "кузатилди"... 19:09 19/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Маст ҳолда рулга ўтирган ҳайдовчи йўлда транспортни бошқара олмай, бирор бегуноҳ кишини уриб юборганда нима бўларди?!
Батафсил
"Ko'ngil ko'zi" – кўзи ожизлар учун улкан имконият демак! 13:08 19/03/2019
{$info.title|escape:'html'}

Наврўз арафасида Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан махсус мактаб-интернат ўқувчиларига совғалар топширилди. Болаларга аудио-эртакларни ўзида жамлаган колонкалар ҳамда Брайл шрифтида чоп этилган ўзбек эртаклари тўплами тақдим этилди.

Батафсил
Эълонлар рукни 10:05 18/03/2019
Батафсил
Ёшлар иттифоқининг масъул ходими туман ҳокимига ўринбосар бўлди 18:22 17/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши масъул ходими Фахриддин Йўлдошев Мингбулоқ тумани ҳокимига ўринбосар бўлди.
Батафсил

Тадбиркорнинг солиқ идорасига саволи: Хронометраж нима?

Январь 02
19:11 2019

Савол: - Мен яқинда тадбиркорлик фаолиятимни бошладим.  Савдо дўконимиз ёнида жойлашган ошхонага солиқ ходимлари келиб, хронометраж ўтказишди. Айтинг-чи, хронометраж нима? 

Даврон Сиддиқов, 

Наманган шаҳри.

Саволга Наманган вилояти давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғининг ўринбосари Икромжон Оқилов жавоб беради:

Жавоб: - Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 71-моддасига асосан, хўжалик юритувчи субъектларда кунлик ҳақиқатда келиб тушадиган нақд пул тушумини аниқлаш мақсадида хронометраж ўтказилади. Масалан, солиқ хизмати ходимлари савдо ёки хизмат кўрсатиш шахобчасига келиб, тушум ҳисобини юритиш учун иш куни давомида ўша ерда бўладилар.

Хўш, хронометраж ўзи нима? Бу солиқ тўловчининг хронометраж ўтказилган даврда хақиқатда келиб тушган нақд пул тушумини миқдорини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган солиқ назоратининг бир шакли бўлиб, уни ўтказиш учун Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши билан келишиш талаб этилмайди.

Хронометраж ўтказилган кунда давлат солиқ хизмати органи ходими томонидан солиқ тўловчининг кунлик савдодан тушган нақд пул маблағларини назорат касса машинасига кирим қилиб, харидорга савдо чеки берилишини, квитанция ёки унга тенглаштирилган ҳужжатларни тўлиқ тўлдирилишини назорат қилиш саналади. Хронометраж солиқ тўловчиларда белгиланган иш режимига асосан бир иш кунидан уч иш кунигача ўтказилиши мумкин.

Хронометраж ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси солиқ кодекси, хамда давлат солиқ қўмитаси ва марказий банк бошқарувининг 2008 йил 10 мартдаги 2008-16, 300-В-сонли қарори билан тасдиқланган “Нақд пул тушумининг хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ ўтказилади.

Унга кўра, давлат солиқ хизмати органи ходими нақд пул келиб тушишининг хронометражини ўтказиш учун нақд ҳисоб-китоб асосида товарлар реализация қиладиган ёки хизматлар кўрсатадиган солиқ тўловчи ҳузурида бевосита товарлар реализация қилинадиган, хизматлар кўрсатиладиган жойда ўтказади.

Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш тўғрисидаги буйруқ солиқ солиш объектларини ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларни ҳисобга олиш жараёнида солиқ тўловчи томонидан тушум миқдори камайтирилганлигини тахмин қилиш имконини берадиган тафовутлар аниқланган тақдирда, давлат солиқ хизмати органининг раҳбари ёки раҳбар ўринбосари томонидан қабул қилинади.

Хронометражни ўтказиш тўғрисидаги буйруқда хронометраж ўтказиладиган солиқ тўловчи, хронометражни ўтказиш жойи ва муддати, хронометраж ўтказиладиган давр, хронометраж ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинишига сабаб бўлган тафовут, шунингдек, давлат солиқ хизмати органининг хронометраж ўтказадиган мансабдор шахслари албатта кўрсатилади.

Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражи келиб тушаётган пул тушумини давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахслари томонидан кузатиш ва қайд этиш орқали ўтказилади. Хронометражни ўтказишга бошқа шахсларни, шу жумладан экспертларни жалб этишга йўл қўйилмайди.

Хронометражни амалга ошириш жараёнида текширув ўтказишга, солиқ тўловчидан бирон бир ахборот ёки тушунтиришлар талаб қилишга, солиқ тўловчига нисбатан талаблар тақдим этишга ёки унинг фаолиятига бошқача тарзда аралашишга йўл қўйилмайди.. Бундан фискал хотирали назорат-касса машинасида сақланаётган хронометраж ўтказилаётган вақтга доир маълумотларни олиш мустасно.

Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахси хронометраж натижаси юзасидан маълумотнома тузади. Маълумотноманинг кўчирма нусхаси солиқ тўловчига топширилади.

Хронометраж натижаларидан фақат тақдим этилаётган солиқ ҳисоботи тўғрилигини таҳлил этиш учун, шунингдек, солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги маълумотлар базасини юритиш учун фойдаланилади. Хронометраж натижаси солиқ тўловчини жавобгарликка тортиш учун асос бўла олмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларига асосан, 2018 йилнинг 
1 октябридан бошлаб, давлат солиқ хизмати органлари хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида ўтказилган хронометраж натижаларига кўра охирги ҳисобот даври учун товар (иш, хизмат)лар реализациясидан камайтириб кўрсатилган тушумни ва ходимлар сонини қайта ҳисоб-китоб қилган ҳолда солиқларни ҳисоблашни амалга ошириш ҳақида талабнома юборади. Борди-ю, камайтириб кўрсатиш такроран аниқланганда, ушбу ҳаракатлар солиқ тўлашдан бўйин товлаш сифатида малакаланади.

Наманган вилояти давлат солиқ бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси.

 

© namnews.uz

 

 

Мавзуга оид

  1. ЭНДИ ТАДБИРКОРНИНГ ВАҚТИ ВА НАҚДИ ТЕЖАЛАДИ

    Бунинг ёрқин бир мисоли тариқасида, давлат хизматлари марказлари фаолиятини эътироф этиш даркор. Ушбу марказ томонидан 2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб, нафақат тадбиркорлик субъектларига балки фуқароларга ҳам хизмат кўрсатиши йўлга қўйилди. Энди фуқаролар ҳамда тадбиркорлар рўйхатдан ўтказиш ҳамда турли хилдаги 50 га яқин давлат хизматлари бўйича марказларга мурожаат этишлари мумкин.

    2018-04-26 09:41:01843
  1. СОЛИҚ БИЛИМДОНЛАРИ БЕЛЛАШДИЛАР

    Мамлакатимизда солиқ тарғиботини кучайтириш, аҳоли ўртасида кенг қамровли солиқ сиёсатини олиб бориш, айниқса келгуси авлод солиқ тўловчилари бўлмиш ёшлар орасида солиқ ҳақидаги тушунчаларни янада кенгайтириш, солиқ тўловлари юзасидан кўплаб турли даражадаги тадбирларни  ўтказиш орқали ёшлар онггига солиқларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳамиятини тўлақонли сингдириш муҳим аҳамият касб этади. 

    2016-06-08 10:28:361226
  1. Шу куннинг саволи: КУТУБХОНАЛАР ЭҲТИЁЖНИ ҚОНДИРА ОЛЯПТИМИ?

    Бугунги кунда Наманган вилоятидаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ҳамда умумтаълим мактабларида 776 та кутубхона фаолият кўрсатиб келмоқда. Уларда ишлаб келаётган аксарият ходимларнинг мутахассислиги афсуски, соҳа йўналишига мос эмас. Демак, замонавий тил билан айтганда ахборот-ресурс марказлари, яъни кутубхоналар ўз эгаларини топиши зарур.

    2018-04-30 13:12:44986
  1. iPhone 7 фойдаланувчиларни нима билан ҳайратга солади?

    Apple компанияси журналистларга сентябрда бўлиб ўтадиган тақдимот маросимига таклифнома тарқатди. Мазкур тадбирда янги авлод iPhone'нининг илк тақдимоти кутилмоқда, шу сабабли унга бўлган қизиқиш анъанавий тарзда кучли.

    2016-08-31 22:50:081020

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz