NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
ИСЛОМ ДИНИ – ТИНЧЛИК ДИНИДИР! 19:21 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Исломнинг маъноларидан бири – тинчлик. Исломда тинчлик инсон қалбидан бошланади. Сўнг қалбдаги бу тинчлик оилага кўчади.
Батафсил
Таниқли сўз устаси Обид Асомов вафот этди 18:53 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Халқимизнинг ардоқли фарзанди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, қизиқчи ва актёр Обид Асомов 55 ёшида ўткир юрак инфаркти сабабли вафот этди.
Батафсил
Билдиргилар ва эълонлар 18:38 13/12/2018
Батафсил
Президент фармони: Ишлайдиган фахрийларга пенсия тўлиқ берилади 12:02 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Батафсил
Президент қарори: Парашют спорти бўйича секциялар очилади 11:21 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Батафсил

Тақдимот: Наманганда янги шифо марказлари иш бошлади

Декабрь 05
18:30 2018
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги байрами муносабати билан Наманган вилоятида аҳоли саломатлиги ва фаровонлигига хизмат қилувчи бир қатор объектлар фойдаланишга топширилди.
 
 
 
Қайд этиш жоизки, кейинги икки йилда мамлакатимизда, шу жумладан Наманганда ҳам фаолият олиб бораётган нодавлат тиббиёт муассасалари сафи янада кенгаймоқда. Хусусан, Наманган шаҳрида очилган “Remedy medical center” ва иккинчи навбати фойдаланишга топширилган “Oydin shifo servis” масъулияти чекланган жамияти шифохонаси ана шулар жумласидан.
 
Амбулатор шароитда хизмат кўрсатадиган “Remedy medical center” тиббиёт маскани аҳолига кўрсатилаётган тиббий-диагностика ишлари самарадорлигини оширишда муҳим роль ўйнаши табиий. Тадбиркорлар янги саломатлик марказини вужудга келтиришда аввало, энг янги технологияларни қўллашга устувор аҳамият қаратишган. Унда ишга солинган замонавий тиббий асбоб-ускуналар касалликларга тезкор ва аниқ ташҳис қўйишда қатор афзалликларга эга. Лойиҳани амалга ошириш учун бир миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланган. 110 миллион сўм кредит маблағлари йўналтирилган. Пировардида 15 та иш ўрни ҳам яратилди.
 
 
 
- Янги хусусий шифо масканида барча шарт-шароитлар муҳайё қилинган. Чел элдан олиб келиниб, муваффақиятли ишга солинган видеоэндоскопия, лор-комбайн ва бошқа тиббий-диагностика аппаратуралари халқимиз саломатлигига хизмат қилади, - дейди шифокор Қобулжон Сатторов.
 
Наманган шаҳрининг шимолий қисми – Ахсикент даҳаси йўлида жойлашган “Oydin shifo servis” шифохонаси бугунги кунда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда. Изланувчан тадбиркорлар - ака-ука Абдураҳим ва Алишер Муродовларнинг саъй-ҳаракатлари билан шифо масканининг иккинчи навбати ҳам қуриб битказилди. Бунинг учун 9 миллард сўмдан зиёд маблағ сарфланди. 2 миллиард 500 миллион сўмдан ортиқ қийматга тенг, замонавий тиббиётининг юксак талаблари асосида такомиллаштирилган тиббий асбоб-ускуна ва жиҳозлар ўрнатилди. Эътиборлиси, ушбу хайрли мақсадлар учун “Халқ банки” томонидан ажратилган 11 миллард 500 миллион сўмлик кредит маблағлари йўналтирилди. Муассасанинг салоҳияти ўсибгина қолмасдан, бир неча йўналишлар бўйича даволаш ва диагностика ишлари олиб бориладиган бўлимлар ҳам ташкил этилди. Бунинг натижасида иш ўринлари сони 80 тага етганлигини айтиб ўтиш жоиз.
 
 
- Шифохонамизда республикамиз хусусий тиббиёт муассасалари ичида биринчилардан бўлиб, юрак-қон томир касалликлари реабилитацияси бўлими очилди. Шунингдек, жарроҳлик бўлимида қорин бўшлиғидаги касалликлар лапораскопик усулда даволанади. Бундан ташқари терапия, урология, гинекология соҳасига ихтисослашган бўлимлар ҳам бор, - дейди “Oydin shifo servis” шифохонаси бош шифокори, тиббиёт фанлари доктори Мирмаҳмуд Мирсайдуллаев.
 
 
Ҳар икки саломатлик марказларининг тақдимот маросимида қатнашган “Нуроний” жамғармаси Наманган вилояти бўлими раиси Икромхон Нажмиддинов, Наманган шаҳар ҳокими Шавкат Абдураззоқов ўз сўзида Президентимиз ташаббуси билан тиббиётнинг хусусий сектори ривожи учун кенг имкониятлар яратилаётгани, пировардида, мазкур соҳа жадал ривожланиб бораётганлигини эътироф этишди. Ҳар икки марказ фуқароларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати замон талаблари асосида такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этажагини таъкидлашди.
 
Маълумот ўрнида, айни пайтда Наманган вилоятида нодавлат тиббиёт муассасалари сони 321 тадан ошди. 2018 йил мобайнида ўзида беморларни қабул қила бошлаган хусусий шифо масканлари 43 тага етди. Бу рақам йил якунига қадар янада ўсиши кутилмоқда.
 
                                                                                                               Абдулла Ғозиев,
"Шифокор ва ҳаёт" газетаси бош муҳаррири.
 
Оқилхон Дадабоев,
"Namnews.uz" ахборот-таҳлилий портали бош муҳаррири.
 
Суратлар Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.
 
 

Мавзуга оид

  1. KOICA "Тошкент-4" янги аэропорт лойиҳасини ҳукуматга тақдим этди
    2016 йилнинг 29 апрелида давлат дастурларини амалга оширишда беминнат ёрдам берувчи Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги    (KOICA) ва  "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Тошкент шаҳри аэропортида янги халқаро йўловчи терминали қурилиши учун техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш лойиҳаси доирасида оралиқ семинар ўтказишди, деб хабар қилади kun.uz.
    2016-05-28 20:26:371189
  1. Косонсой жамоли: "Обод қишлоқ"нинг кўркам шифо масканлари

    Чиндовул чиройига чирой қўшган 4-оилавий поликлиника биноси “Обод қишлоқ” дастурининг ижроси қандай самаралар бераётганлигини кўз-кўз қилиб турибди. Икки қаватли, замонавий дизайн асосида тамирланиб, пардозлашдан чиқарилган бино ҳудуд қиёфасини тубдан ўзгартириб юборди.

    2018-10-23 18:26:33846
  1. Шоҳжахон Жўраевдан тақдимот: “Ким эдигу, ким бўлдик” (видео)

    Хонанда Шоҳжахон Жўраев навбатдаги танронасини “Ким эдигу, ким бўлдик, Озод, эркин халқ бўлдик!”, -  деб номлади. Унинг овозидаги ўктамлик нақадар мос юқоридаги мисраларга. 

    2016-09-13 14:50:18822
  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:101332
  1. Ҳудудларда илмий-лойиҳа ишлаб чиқариш марказлари иш бошлади

    Марказлар қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига илғор тажрибаларни ўрганишда кўмаклашади.

    2016-09-07 13:57:46890

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz