NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
ИСЛОМ ДИНИ – ТИНЧЛИК ДИНИДИР! 19:21 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Исломнинг маъноларидан бири – тинчлик. Исломда тинчлик инсон қалбидан бошланади. Сўнг қалбдаги бу тинчлик оилага кўчади.
Батафсил
Таниқли сўз устаси Обид Асомов вафот этди 18:53 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Халқимизнинг ардоқли фарзанди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, қизиқчи ва актёр Обид Асомов 55 ёшида ўткир юрак инфаркти сабабли вафот этди.
Батафсил
Билдиргилар ва эълонлар 18:38 13/12/2018
Батафсил
Президент фармони: Ишлайдиган фахрийларга пенсия тўлиқ берилади 12:02 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Батафсил
Президент қарори: Парашют спорти бўйича секциялар очилади 11:21 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Батафсил

Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон

Ноябрь 14
09:38 2018
Мамлакатимиз, шу жумладан, Наманган вилоятининг ёш, иқтидорли спортчиларини халқаро ареналарда қўлга киритаётган эътиборга натижаларида шарқона яккакураш усталари, хусусан таэквондочиларимиз ҳам салмоқли ҳисса қўшиб келишмоқда.
 
Яқинда Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ташкил этилган таэквондо WTF бўйича анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёш ўғил-қизлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган ҳолда мусобақадан шода медаллар билан қайтдилар.
 
Корея, Хитой, Бразилия, Туркманистон, Филлипин, Шриланка, Комбоджа, Малайзия, Гонконг, Непал, Швейцария, Эрон каби 30 га яқин давлатлардан келган юзлаб спортчилар иштирок этган мазкур нуфузли турнирда Наманган шаҳридаги Яккакураш спорт турларига  ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчилари 6 та олтин ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
 
Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси таркибида баҳсларга киришган ҳамшаҳарларимиздан Диёрбек Мўйдинов, Муҳаммад Ёқубов, тўрақўрғонлик Диёра Имомалиева, Уйчи туманидан Абдулазиз Ҳамидуллаев, косонсойлик Мумтозбегим Ҳалилова, Наманган туманидан Абдулазиз Маҳмудов ўз вазн тоифаларида барча рақибларини енгиб, ғолиб сифатида эътироф этилди.
 
Мусобақада ярим финалгача етиб келган чортоқлик Ҳожиакбар Абдурасулов ғолиблик шоҳсупасининг учинчи поғонасидан жой эгаллади.
 
Шу ўринда, ёш спортчиларимизнинг шарқий Осиёдаги юксак ғалабаларида ака-ука мураббийлар Холмурод ва Маъмуржон Нозимовларнинг заҳматли меҳнатлари муҳим ўрин тутганлигини айтиб ўтиш лозим.
 
Оқилхон Дадабоев,
“Namnews.uz” ахборот-таҳлилий портали бош муҳаррири.
 

Мавзуга оид

  1. Таэквондочиларимиз халқаро турнирдан 30 та медаллар билан қайтишди

    Қозоғистонда таэквондонинг ITF йўналиши бўйича халқаро турнир ўтказилди.

    2016-06-13 10:24:21903
  1. Пахта "кампанияси"даги зўравонлик: далада 6 киши тиззасигача сувга ботишига мажбурланди
    Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги пахта даласи бўйидаги ариқ ичида турган олти эркакнинг сурати юзасидан жамоатчиликка мурожаат билан чиқди.
    2018-10-27 18:11:021070
  1. ОЛТИН ЁЗ – ЎТМОҚДА СОЗ

    Сўлим ва бетакрор табиат қўйнида жойлашган «Норин» оромгоҳида дам олиш мавсуми давом этмоқда.

    2016-07-15 08:49:301197
  1. "Қизил китоб"ига киритилган жайронни сотиш мақсадида тутиб олган фуқаро жазога тортилди

    Қашқадарё вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ходимлари томонидан ўтказилган текширув-тарғибот тадбирлари давомида камёб жониворлар муҳофазаси билан боғлиқ қонунбузилиш ҳолатига дуч келинди.

    2016-09-22 18:22:34923

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz