NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз бешта давлати қаторида 21:21 22/06/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мазкур рейтинги фуқароларнинг куч тизимларига ишончи, содир этилган жиноятлар сони ва салмоғи каби омилларга таянган ҳолда тузилади.
Батафсил
"Ёшлар қаноти" фаолларидан Тошкент шаҳар ҳокимига очиқ мурожаат! 22:24 21/06/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси “Ёшлар қаноти” фаоллари Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Обидович Ортиқхўжаевга азим пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойида Давлат байроғи майдонини яратиш ва унга катта ҳажмдаги флагштокни ўрнатиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган 18 ноябрь кунини кенг миқёсда тантанали ватанпарварлик маросими сифатида ана шу майдонда нишонлаш таклифини билдирди.
Батафсил
Наманганда сув полоси бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди 21:24 21/06/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Наманган вилояти сузиш федерацияси раиси, вилоят прокурори Улуғбек Тошев, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шокиржон Қорабоев сўзга чиқиб, чемпионат қатнашчиларига омад тиладилар.
Батафсил
Шавкат Мирзиёев: "Ўқитувчини ҳурмат қилмаган раҳбарни мен ҳурмат қилмайман" 20:46 21/06/2018
{$info.title|escape:'html'}

Таълим тизимини тубдан ислоҳ қилишимиз керак. Кеча шундай топшириқ бўлди. Халқ таълими тизими кейинги 27 йил давомида барбод бўлиб борди. Ўқув дарсликлари умуман талабга жавоб бермайди. Мактаб болаларининг ўзи хатоларни топиб келяпти. Президентимиз жамиятда ўқитувчиларнинг обрўсини ошириш зарурлигини гапирди

Батафсил
Эълоннома 20:25 21/06/2018
Батафсил

Танқидга жавоб келди: тутун муаммоси бартараф этилди

Июнь 11
11:03 2018
Хабарингиз бор, “Namnews.uz” ахборот-таҳлилий портали орқали шу йилнинг 7 май куни Наманган шаҳри Дамбоғ маҳалласида яшовчи фуқаро Аъзамжон Мамадалиевнинг мурожаати битилган “Кўкка ўрлаётган тутун: Аҳоли саломатлигига хавф солмоқда. Мутасаддилар эса ҳамон жим...” сарлавҳали танқидий мурожаати эълон қилинганди.
 
 
Унда Наманган шаҳрининг “Қўқон” ва “Дамбоғ” кўчалари оралиғида жойлашган собиқ “Совпартактив” шифохонаси, ҳозирги кардиология марказида ишлатилган шприц, осма укол шланглари, бинт, пахта каби тиббиёт буюмлари ушбу тиббий муассасасининг ўзида куйдирилиши, унинг қолдиғи қурум ҳолида атрофдаги хонадонларга тарқалиши, аҳоли анча йиллардан буён аччиқ тутун ва қурум заҳридан азият чекаётгани танқид остига олинган эди.
 
 
Яқинда “Namnews.uz” таҳририятига мазкур муаммони ҳал этиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан Наманган вилояти кардиология маркази бош врачи Зафар Жўрабоев имзоси билан жавоб хати келди. Қуйида Сизларни мазкур жавоб хатининг мазмуни билан таништирамиз:
“ Сизга шуни маълум қиламизки, вилоят кардиология маркази ҳудудида, табиий чиқиндиларни йўқотиш (утилизация қилиш) муфель печида ёқилиши туфайли атроф-муҳитга зарар етказилаётганлигига, фуқаролар томонидан мурожаатлар асосида интернет сайтида берилган мақоладан кейин, вилоят ДСЭНМ мутахассислари иштирокида ҳолат ўрганилди.
Ўрганиш якунида мазкур муфель печи аҳолига яқин ҳудудда жойлашганлиги сабабли ишлатмасликка қарор қабул қилинди ва печь муҳрланди. Ҳозирги кунда ушбу муфель печь муҳрланган ва ишлатилмаётганлигини маълум қиламиз”.
 

Мавзуга оид

  1. Францияда Авиценна халқаро мукофоти таъсис этилди

    Франция Миллий тиббиёт академиясида мукофотларни илк совриндорларига топшириш маросими бўлиб ўтди.

    2016-06-14 10:04:331064
  1. Кўкка ўрлаётган тутун: Аҳоли саломатлигига хавф солмоқда. Мутасаддилар эса ҳамон жим...

    Наманган шаҳрининг "Қўқон" ва "Дамбоғ" кўчалари оралиғида собиқ "Совпартактив" шифохонаси, ҳозирги кардиология маркази жойлашган. Ишлатилган шприц, осма укол шланглари, бинт, пахта каби тиббиёт буюмлари ушбу тиббиёт муассасасининг ўзида куйдирилар экан. Куйдирилган буюмлар қолдиғи қурум ҳолида атрофдаги хонадонларга тарқалади. Аҳоли анча йиллардан буён аччиқ тутун ва қурум заҳридан азият чекмоқда.

    2018-05-07 17:00:07407
  1. Халқни қийнаётган савол: Чортоқда сув муаммоси қачон ечим топади?

    Наманган вилояти, Чортоқ тумани "Навбахор" махалла фуқаролар йиғинидан "Менинг юртим" телеканалига сув йўқлиги муаммоси бўйича мурожаат келиб тушган. Ахолининг сўзларига кўра ҳокимлик ва мутасадди ташкилот вакиллари қарийб ўн йилдан буён "бўлади", "сув етказилади" деган гаплардан нарига ўтишмаяпди.

    2018-01-10 13:03:29547
  1. Арнасой туманида яшовчи Адҳам Эрдошовлар оиласида бирйўла уч чақалоқ дунёга келди

    Жиззах вилоятининг Арнасой тумани “Бахтли” маҳалласида яшовчи Адҳам Эрдошовлар оиласида бирйўла уч чақалоқ – икки ўғил, бир қиз дунёга келди. Бахтиёр ота-она фарзандларига Ҳасан, Ҳусан ва Зулайҳо исмларини қўйишди. 

    2016-06-17 09:32:07796
  1. Билолга ким жавоб беради? (видео)

    Шуни эътироф этиш керакки, ҳаётий воқеаларга асосланган клип назаримизда кичик сюжетли фильмга ўхшаб кетади.

    2017-02-10 19:12:531358

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz