Таниқли Людмила Иванова бугун, 7 октябрь куни 83 ёшида вафот этди
Шифохонада режалаштирилган даво муолажаларини олиши керак бўлган актриса жонлантириш бўлимида ҳаёт билан видолашди.
Барчамиз учун севимли бўлган қатор кинофильмларда эсдақоларли роллар ижро этган россиялик актриса Людмила Иванова бугун, 7 октябрь куни 83 ёшида вафот этди, деб хабар беради qalampir.uz.
Маълумотларга кўра, актриса 29 сентябрь куни шаҳардаги 13-шаҳар шифохонасига олиб келинган. Бу ерда у режалаштирилган даво муолажаларини олиши лозим эди. Аммо бугун шифохонанинг жонлантириш бўлимида унинг юраги уришдан тўхтади.
“Ишдаги ишқ” фильмида Статистика бошқамаси касаба уюшмаси раҳбари лавозимидаги аёл – Шура ролини қойилмақом тарзда ижро этган актриса Людмила Иванова 1933 йилнинг 22 июнида Москвада туғилган.
МХАТ мактаб-студиясини тамомлагач, 1955 йил Москваги кўчма драма театр гуруҳига қабул қилинган. 1957 йил актриса “Современник” театрига ўтади ва шу ерда 20дан ортиқ спектаклларда иштирок этади.
Театрда роль ижро этиш баробарида Иванова кинода ҳам суратга тушарди. 1958 йилда илк бор “Кўнгиллилар” фильмида роль ижро этган. Умрининг сўнгига қадар эса турли характер ва жанрдаги 80дан ортиқ фильмларда қатнашган.
Эльдар Рязанов томонидан суратга олинган “Ишдаги ишқ” фильмидаги Шура образи, шубҳасиз, актрисанинг энг эсда қоларли ролларидан бири эди. Ўзбек ҳалқи ҳам уни айнан ана шу фильмдаги роли учун севарди...
Мавзуга оид
- 2016 йилнинг 29 апрелида давлат дастурларини амалга оширишда беминнат ёрдам берувчи Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Тошкент шаҳри аэропортида янги халқаро йўловчи терминали қурилиши учун техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш лойиҳаси доирасида оралиқ семинар ўтказишди, деб хабар қилади kun.uz.
Миллионларнинг севимли сухандони, сермаҳсул журналист, бағри кенг устоз Мақсудова Насиба Муродовна кучли юрак хуружи оқибатида 8 февраль куни вафот этди.
1985 йилдан бери мураббийлик қилиб келаётган Тоҳиржон Сатимов Наманган Давлат университетини жисмоний тарбия факультетини 1995 йилда тамомлаган.
4 август куни соат 16:00дан бошлаб янги "Milliy" (MTV) телеканали синов режимида ишга туширилди.
- Истеъдодли олима қарийб 60 йиллик илмий-педагогик фаолияти давомида рентгенология, радиология ва онкология илмий-тадқиқот институти лабораторияси мудири, Тошкент давлат тиббиёт институтида кафедра мудири, Ўзбекистон Республикаси патологоанатомик маркази директори каби лавозимларда самарали меҳнат қилиб, мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш, тиббиёт фанининг долзарб масалаларини тадқиқ этиш, юқори малакали илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ишига муносиб ҳисса қўшди.