NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманганда интизомли солиқ тўловчилари муносиб тақдирланмоқда 19:42 19/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Cолиқ сиёсатини амалиётга жорий этишда интизомли солиқ тўловчи сифатида намуна кўрсатиб келаётган бир гуруҳ аёл ҳисобчиларга бошқарманинг “ташаккурнома”си тақдим этиб келинмоқда.
Батафсил
Маст юрган ҳайдовчи қамоққа "кузатилди"... 19:09 19/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Маст ҳолда рулга ўтирган ҳайдовчи йўлда транспортни бошқара олмай, бирор бегуноҳ кишини уриб юборганда нима бўларди?!
Батафсил
"Ko'ngil ko'zi" – кўзи ожизлар учун улкан имконият демак! 13:08 19/03/2019
{$info.title|escape:'html'}

Наврўз арафасида Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан махсус мактаб-интернат ўқувчиларига совғалар топширилди. Болаларга аудио-эртакларни ўзида жамлаган колонкалар ҳамда Брайл шрифтида чоп этилган ўзбек эртаклари тўплами тақдим этилди.

Батафсил
Эълонлар рукни 10:05 18/03/2019
Батафсил
Ёшлар иттифоқининг масъул ходими туман ҳокимига ўринбосар бўлди 18:22 17/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши масъул ходими Фахриддин Йўлдошев Мингбулоқ тумани ҳокимига ўринбосар бўлди.
Батафсил

Таниқли сўз устаси Обид Асомов вафот этди

Декабрь 14
18:53 2018
Халқимизнинг ардоқли фарзанди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, қизиқчи ва актёр Обид Асомов бугун (2018 йил, 14 декабрь куни) 55 ёшида ўткир юрак инфаркти сабабли вафот этди.
 
Обид Асомов бундан бир неча кун аввал Тошкент шаҳридаги 1-сонли клиник шифохонасига ётқизилган эди.
 
Узоқ йиллик танаффусдан кейин катта саҳналарга қайтиб, кулгу шинавандаларига яна олам-олам шодлик ва табассум улашаётган Обид Асомов “Ўзбекфильм” қошидаги “Мультипликацион фильмлар студияси” давлат унитар корхонаси директори вазифасида ҳам фаолият юритиб келаётганди.
 
“Namnews.uz” ахборот таҳлилий портали таҳририяти жамоаси раҳматли Обид Асомовнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
 
Шу ўринда, қўқонлик ҳофиз Тоҳир Маҳкамов ижро этган “Кулганимга ишонманг” қўшиғининг матнини ҳавола этишни жоиз деб билдик:  
 
Кулганимга ишонманг,
Ғамни алдаб юраман.
Гарчи ҳолим нелигин.
Ўзим яхши биламан.
 
Кулганимга ишонманг,
Дилда қайғу бир талай.
Кулиб-кулиб енгарман.
Дардларимни ҳар қалай.
 
Кулганимга ишонманг,
Кулдим дунё ишидан.
Тош чиқади бой берган.
Камбағалнинг ошидан.
 
Кулганимга ишонманг,
Аламларга тўламан.
Худо хоҳлаган куни.
Кулиб-кулиб ўламан.
 
 
Аллоҳ эл адоғидаги санъаткор Обид Асомовни Ўз раҳматига олсин, таниқли сўз устасининг жойлари жаннатда бўлсин!
 

Мавзуга оид

  1. KOICA "Тошкент-4" янги аэропорт лойиҳасини ҳукуматга тақдим этди
    2016 йилнинг 29 апрелида давлат дастурларини амалга оширишда беминнат ёрдам берувчи Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги    (KOICA) ва  "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Тошкент шаҳри аэропортида янги халқаро йўловчи терминали қурилиши учун техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш лойиҳаси доирасида оралиқ семинар ўтказишди, деб хабар қилади kun.uz.
    2016-05-28 20:26:371304
  1. Таниқли Людмила Иванова бугун, 7 октябрь куни 83 ёшида вафот этди

    Шифохонада режалаштирилган даво муолажаларини олиши керак бўлган актриса жонлантириш бўлимида ҳаёт билан видолашди.

    2016-10-08 08:13:48987
  1. Ректорлар ўз мурожаатида порахўрликка қарши курашишга сўз беришди!
    Фарзандингизга ёрдам бераман десангиз, ноўрин ва пинҳона хатти-ҳаракатларга йўл қўйманг! Бу йўлдаги ножўя қадам билингки, кун ўтиб бир кун болангиз келажаги учун қаттиқ зарба бўлиши мумкин. Бир ҳақиқатни унутманг! Пора билан ўқишга кирган инсон, бутун ҳаёти давомида шу пулни қайтариб ишлаб олиш ҳаракатида бўлади. У ўқитувчими ёки шифокор, масъул мутасаддими ёки оддий ишчи қатъи назар олдига келган ҳар бир инсонга “товар” сифатида қарайди ва ундан доимо тама қилади. Тама билан суғориладиган қалбда эса яхшилик уруғи унмайди.
    2018-07-22 20:15:182498
  1. Россия халқ артисти Алексей Жарков вафот этди

    Таниқли санъаткор, Россия халқ артисти Алексей Жарков 68 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда РФ Кинематографчилар иттифоқи хабар тарқатди, деб ёзмоқда«Вести.ru».

    2016-06-07 12:29:291246

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz