NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Лука Модрич "Реал"дан кетадими? 20:49 18/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Бу йилги “Олтин тўп”га асосий даъвогарлардан бири бўлган “Реал”нинг 33 ёшли аъзоси Модрич клубидаги ҳолатдан норози ва Мадрид клубидан кетиш истагини билдирган. “Интер” раҳбарияти ёз ойида хорватиялик форвардни ўз сафига қўшиб олмоқчи эди.
Батафсил
Давлат солиқ бошқармаси назорат тадбирлари: бир кунда 250 миллион сўмга яқин ноқонуний товарлар савдосига чек қўйилди 20:27 18/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўтказилган назорат тадбирларида ноқонуний фаолият билан шуғулланиб келаётган фуқаро Фозилжон Тўхтабоевга тегишли умумий қиймати 130 миллион сўм ва фуқаро Акбарали Маматхоновга тегишли умумий қиймати 20 миллион сўмга тенг маҳсулотларнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди. Шунингдек, чортоқлик Носиржон Ҳакимовнинг  ҳам тегишли ҳужжатларсиз чакана савдо фаолияти билан шуғулланаётганлиги маълум бўлди. Пировардида, ҳуқуқбузарнинг жами 18 миллион 200 минг сўмлик ноқонуний товарлари вақтинча олиб қўйилди.
Батафсил
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги раҳбари Россиянинг етакчи матбаа заводи директори билан учрашди 19:07 18/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
1850 йилда ташкил этилган мазкур фабрика қоғоз ва қоғоз саноати соҳасидаги қадимги корхоналардан бири ҳисобланади. “Маяк Канц” заводи бугунги кунда нафақат ички, балки ташқи бозорга ҳам мактаб дафтарлари, умумий дафтарлар ишлаб чиқарувчи Россиядаги энг йирик корхоналардан биридир.
Батафсил
Ўзбекистон – Россия таълим форуми бошланди 11:43 18/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон – Россия таълим форуми бошланди. Мазкур йирик халқаро форум давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг мамлакатимизга давлат ташрифи доирасида ўтказилмоқда. 
Батафсил
Мингбулоқлик фирибгар 10 минг доллар билан қўлга тушди 11:11 18/10/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманидаги “Шуҳрат Абдулқосимович” фермер хўжалиги иш юритувчиси Х.М. катта миқдордаги маблағни қўлга киритиш илинжида фирибгарлик қилаётган пайтда қўлга олинди.

Батафсил

Тарихий ўзгаришлар даври

Июнь 18
14:03 2016

Ҳур диёримизда истиқлолимизнинг навқирон ёшини кенг нишонлашга қизғин тараддуд кўрилмоқда. Тарихан жуда қисқа фурсат – чорак асрда амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, келажак режалари тузилмоқда. Юртбошимизнинг «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида йўқлов ташкил этдик. Шаҳар ва туманларда ўтган давр мобайнида қўлга киритилган ютуқлар, туб ўзгаришлар, истиқбол режалари ҳақида ҳикоя қилинади мазкур йўқловда.

Наманган тумани деганда кўз ўнгимизда уста пахтакорлару, соҳибкор боғбонлар, давлат арбоблари гавдаланади. Ҳадеб Маллабой Боқибоев, Иброҳим Раҳматов, Тожихон Асқарова, Шаҳзода Мирзахўжаева, Абдураҳмон Жўраев сингари ўнлаб деҳқончилик илмининг алломалари номини келтиравериш шартмикан, деювчилар топилади орамизда. Ҳа,  туман шуҳратини оламга ёйган, ўзининг бой тажрибаси билан мактаб яратган ва ана шу ҳаёт мактаби ҳамон йўлчи юлдуз каби йўлларимизни ёритиб турган чароғбонларни тез-тез эсга олиш бизнинг фарзандлик бурчимиз. Тасаввур қилинг: жамоа хўжаликлари ширкатга, ширкат эса фермер хўжаликларига айланди. Наманган туманида эса ўша-ўша – пахтачилик деймизми, ғаллачилик ёки пиллачиликдами белгиланган режа-топшириқлар ҳамиша ортиғи билан бажарилади.  Мева-сабзавотчилик, узумчилик ёки чорвачиликни айтмаса ҳам бўлади. Наманган шаҳри бозорларини қишин-ёзин ана шу неъматлар билан асосан мазкур туман соҳибкорлари таъминлашади.

Шу ўринда биргина мисол: Рустамжон Қозоқбоев 2007 йили собиқ ширкат хўжалигининг чорвачилик фермаси қошида чорвачилик йўналишида иш бошлади. Ўтган йиллар давомида фермер хўжалиги аъзолари қорамоллар зотини яхшилаш, наслли бузоқ олишни кўпайтириш эвазига чорвачилик маҳсулотлари етиштиришда юқори натижаларга эришдилар. Паррандачилик, балиқчиликни ривожлантириш, хўжалик негизида тикувчилик цехи ташкил этиб, қўшимча иш ўринлари яратиш каби қатор ибратли ишлар қилиндики, бу жамоанинг туман, вилоят босқичларидан ўтиб, «Ташаббус» кўрик-танловининг республика босқичида иштирок этишига йўл очди. Бундай хўжаликлар туманда талайгина ва изланишлар ҳамон давом этмоқда.

220 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилаётган туманда улар эҳтиёжини фақат қишлоқ хўжалигини ривожлантириш йўли билан қондириш қийин. Буни ҳаётнинг ўзи тасдиқлади: бир вақтлар туманда пахта тозалаш заводини ҳисобга олмаганда кўзга кўринган бирорта саноат корхонаси йўқ эди. Истиқлол булоқлар кўзини очди, ўнлаб корхоналар ташкил топдики, улар вилоятимиз шуҳратига шуҳрат қўшмоқда. 2011 йилдан буён «Ташаббус» кўрик-танловида нафақат вилоят, ҳатто республика босқичида ана шу корхоналар улоқни қўлдан бермай келишяпти. Ғолибликни «Истиқлол дизайн» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Бахтиёр Умаров бошлаб берганди. Жобирхон Камолиддинов янада мустаҳкамлади. Республика тадбиркорларининг сардори сифатида Президентимиз совринига эга бўлди. 2015 йилни 8 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш ва1 миллион 450 минг АҚШ доллари миқдорида экспорт амалиёти билан якунлаган «Айше хоме текстил” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонада бугунги кунда 175 киши меҳнат қилмоқда. Момиқ сочиқлар ёнига яна ўнлаб турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган жамоа Туркиядан бўяш технологиясини олиб келиб ўрнатгач, яна қўшимча 89 та иш ўрни яратилди.

Туманда фаолият кўрсатаётган «Асрор текстил саноат», «Элимент паинт», «Хумо дизайн сервис», Ровустон қишлоғидаги «Нафис техгроиф», «Маъсуд текстил», «Юнливер чимикал» Ўзбекистон-Корея қўшма корхонаси, «Голдинг силк» ва бошқа қўшма корхоналар номини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Боиси яқин-яқингача ҳам туманда аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўлган кундалик эҳтиёж моллари шаҳардан олиб кетиларди, ҳозир эса туманнинг ўзида кийим-кечакдан тортиб қурилиш материалларигача юз турдан зиёд маҳсулотлар хорижга ҳам экспорт қилинмоқда.

«Тошбулоқ текс» Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси вилоятимиз экспорт салоҳиятини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган корхоналар сирасига киради. Мазкур корхона Германиянинг «Ритер» фирмасида тайёрланган энг замонавий технологиялар билан жиҳозланган бўлиб, бир кеча-кундузда 16-18 тонна ёки йилига 3600 тонна пахта толасини қайта ишлаш қувватига эга ва ана шу калава ипнинг 83 фоиздан кўпроқ қисми хорижга экспорт қилинмоқда. Тумандаги «Ностандарт» ишлаб чиқариш корхонаси ўзининг рақобатбардош маҳсулотлари билан истеъмол бозорига дадил кириб бораётган тадбиркорлик субъектларидан. Бу ерда дастлаб оқава сувларни механик, биокимёвий тозалаш иншоотларини таъмирлаш учун зарур бўлган қирқ турдан ортиқ ностандарт жиҳозлар, махсус насослар тайёрлаш йўлга қўйилди.

Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, туманда рўй бераётган жуда катта юксалишларни кузатиб, шунга амин бўлдикки,  халқимиз нақадар салоҳиятли, ҳар қандай ишнинг уддасидан чиқа олишини, бунга истиқлол кенг йўл очиб берганини амалда исботини кўриб турибмиз. Шербулоқ мавзесида фаолият кўрсатаётган «Мерримедфарм» қўшма корхонасида бугунги кунда маҳаллийлаштириш дастури асосида йигирмадан ортиқ турдаги импорт ўрнини босувчи дори-дармон воситалари ишлаб чиқарилмоқда.

 Яна бир корхона – «Асадбек ғишт саноати» масъулияти чекланган жамияти фаолияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш жоиз. Боиси бу ерда асосан қурилиш материаллари тайёрланарди. Давр руҳи, қолаверса, талаб ва таклифдан келиб чиқиб, болажонларимиз учун миллий ўйинчоқлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

- Турли эртак қаҳрамонларини ўзида акс эттирган ўйинчоқларни тайёрлашда маҳаллий хом ашёлардан фойдаланишга алоҳида эътибор берамиз, - дейди корхона раҳбари Аҳадхон Эгамбердиев. – Банкдан олинган 360 миллион сўмлик кредит маблағидан оқилона фойдаланиб, хориждан энг сўнгги русумдаги технология олиб келиб ўрнатилди. Натижада маҳсулотларимиз тури йигирматадан ошди ва ойига ўртача 100 миллион сўмликдан зиёд ўйинчоқлар ишлаб чиқарилмоқда.

Республикамиз Президентининг 2009 йил 3 августдаги «Қишлоқ жойларида уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида туманда жуда катта кўламда бунёдкорлик ишлари амалга оширилди ва бу саъй-ҳаракат қизғин давом эттирилмоқда. Ўтган давр мобайнида намунавий лойиҳа асосида Шишаки маҳалласида 60 та, Қурамада 20 та, Ўрта Ровустонда 120 та, Ирвадонда 20 та, Орзу даҳасида 460 та турар-жой бинолари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Ўз навбатида 30 га яқин маҳалла гузарлари бунёд этилди.

Бир сўз билан айтганда, туманда мустақиллик байрами арафасида янги-янги ишлаб чиқариш, аҳолига савдо, маданий-маиший хизмат кўрсатувчи иншоотлар қуриб, фойдаланишга топшириш анъанага айланган. Жумладан, ўтган йили туман марказида «Бахт уйи» қурилди, Қурама маҳалласида фойдаланишга топширилган 20 та коттеж типидаги турар-жой биноларининг деярли барчасига муқобил энергия - қуёш батареяси ўрнатилди. Ўтган йиллар мобайнида учта маданият ва аҳоли дам олиш маркази, футбол ўйингоҳи, қирққа яқин мактаб ва коллежлардаги спорт заллари қайта таъмирланди.

2016-2019 йилларда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича тўққизта йўналишда дастур лойиҳаси ишлаб чиқилган. Бунинг учун 234,7 миллиард сўм маблағ сарфлаш кўзда тутилган. Шунга кўра Тошбулоқ шаҳарчасида бешта кўп қаватли турар-жой бинолари қурилади. 2016 йилда тижорат банклари кредити ҳисобидан иккита тўрт қаватли «Камолот уйлари» барпо этилади. Ҳозиргача унинг биринчи босқичи якунланиш арафасида турган бўлса, иккинчиси жадал суръатларда бунёд этилмоқда. Тошбулоқ деҳқон бозори замонавий архитектура талаблари асосида қайта таъмирланмоқда, «Еттибулоқ» маданият ва истироҳат боғи деярли янгидан қурилмоқда. 2016-2019 йилларда саноат салоҳиятини ошириш мақсадида умумий қиймати 84 миллиард сўмлик йигирмата лойиҳа амалга оширилиб, 817 та янги иш ўрни яратилади.

Аҳолига маиший хизмат кўрсатишни янада яхшилашни кўзлаб 4 миллиард сўм қийматдаги 16 та лойиҳани ишга тушириб, 216 та янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган. 10 та қорамолчилик, 6 та паррандачилик, 6 та балиқчилик, 20 та қуёнчилик ва 6 та бошқа йўналишдаги лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш режалаштирилган. Аҳолининг электр энергияси таъминотини яхшилаш учун 75 километр узунликдаги электр тармоқлари ва 78 та объект таъмирланади. Бунинг учун 4,5 миллиард сўм маблағ йўналтирилади.

Шу кунларда туманда мустақилликнинг 25 йиллик тўйига муносиб тўёна тайёрлаш учун курашилмоқда. Деҳқончиликнинг чилиги ҳосили – пилладан кутилганидан зиёд ҳосил етиштирилиб, шартнома режаси ортиғи  билан бажарилди. 5370 гектар майдонда етиштирилган ғалла пешма-пеш ўриб, янчилмоқда. Қувонарлиси, ўтган йилнинг кеч кузидан буён қилинган фидокорона меҳнат ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Туман бўйича ҳар гектар майдондан ўриб олинган ҳосил ўртача 60 центнерданни ташкил этмоқда. 6500 гектар майдонда деҳқончилик қилаётган пахтакорлар бутун диққат-эътиборни тўла гектарлар яратиш, ҳар туп ғўзада шартнома режаси ортиғи билан бажарилишини таъминлайдиган даражада кўсаклар бунёд этишга қаратишяпти. Яна бир гап: туман аҳолисининг шахсий ва дала томорқаларида мева-сабзавот, узум ва полиз, картошка етиштирувчи асосий томорқа майдонлари салкам уч минг гектарни ташкил этади. Ўз касбининг моҳир усталари бўлган миришкор боғбон ва соҳибкорларнинг ерлардан оқилона фойдаланаётганлари бозорларимиз тўкинлигида намоён.

Туманда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш диққат марказида турибди. Қишлоқлардаги врачлик пунктлари қошида ташкил этилган тез тиббий ёрдам бўлимлари энг сўнгги русумдаги тиббиёт асбоб-анжомлари, енгил автомобиллар билан таъминланмоқда. Айни шу кунларда дастур доирасида туман тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий шифохона ва поликлиникада катта ҳажмда реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Йил охиригача тўрт қаватли кўп тармоқли поликлиника, икки қаватли болалар бўлими ҳамда туғруқ комплекси таъмирланиб, энг сўнгги русумдаги тиббиёт анжомлари билан жиҳозланади.

Аҳолига транспорт хизмати кўрсатишни янада яхшилаш мақсадида ўзимизда ишлаб чиқарилган «Исузу» русумли автобуслардан 20 та олиб келиш, ҳудуддаги давлат ва маҳаллий аҳамиятдаги 34 километр йўлларни мукаммал таъмирлаш режалаштирилган.

                                                                

Мўминжон СУЛАЙМОНОВ,

                                                                 Юнусали ҚЎЧҚОРОВ.

      Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.

Манба: "Наманган ҳақиқати"

Мавзуга оид

  1. Улкан ўзгаришлар

    Энг керакли ва қизиқарли маълумотларни фаолиятимда фойдаланиш учун ёзиб оламан. 

    2017-02-14 16:23:29614
  1. Хоразмдаги бир қанча тарихий обидаларда суратга олиш ишлари бўлиб ўтди.

    28-29 сентябрь кунлари Хоразм вилоятига «Euronews» телеканали ходимлари С.Кеарней ва М.Бакю ташриф буюришди, деб хабар беради «Ўзбектуризм» МК матбуот хизмати.

    2016-10-04 20:13:321901
  1. Ёшлик даври шукуҳи

    Ёшлик кишилик умрининг бебаҳо даври. Шунинг учун ёшларни асраб-авайлаш, уларни касбли, ҳунарли, ўқимишли, билимли бўлишларига давлатимиз томонидан катта ғамхўрлик қилинаётир. Янги-янги мактаблар, лицей ва коллежлар киши кўзини қамаштиради.

    2016-07-30 17:28:111098

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz