NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
ИСЛОМ ДИНИ – ТИНЧЛИК ДИНИДИР! 19:21 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Исломнинг маъноларидан бири – тинчлик. Исломда тинчлик инсон қалбидан бошланади. Сўнг қалбдаги бу тинчлик оилага кўчади.
Батафсил
Таниқли сўз устаси Обид Асомов вафот этди 18:53 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Халқимизнинг ардоқли фарзанди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, қизиқчи ва актёр Обид Асомов 55 ёшида ўткир юрак инфаркти сабабли вафот этди.
Батафсил
Билдиргилар ва эълонлар 18:38 13/12/2018
Батафсил
Президент фармони: Ишлайдиган фахрийларга пенсия тўлиқ берилади 12:02 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Батафсил
Президент қарори: Парашют спорти бўйича секциялар очилади 11:21 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Батафсил

Тарихни ўзгартираётган инсон

Декабрь 04
10:13 2018
Шундай одамлар бор, улар илғор ташаббуси, азму шижоати ва энг муҳими, юксак маънавий фазилати туфайли оламшумул воқеаларга сабаб­чи бўлади, асрларга татигулик ишларни бошлаб беради. Бугун юртимиз аҳли Президент Шавкат Мирзиёевнинг саъй-ҳаракатларини кўриб, кузатиб ана шундай хулосага келди.
 
Эътибор беринг: қабул қилинаётган ҳар бир фармон ёки қарорда, ҳудудларга ташрифларда, маърузаларда, ўзгартиш ва қўшимчалар киритилаётган қонунлар ёхуд янгитдан жорий этилаётган, лойиҳаси ишлаб чиқилаётган ҳужжатларда фақат бир маслак бот-бот тилга олинади: “халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак.” 
 
Маҳалламизда Умрқул ота деган нуроний бор. У киши қаҳатчиликни ҳам кўрган, уруш йилларидаги очарликка ҳам гувоҳ бўлган. Умрқул бобонинг айтишича, ҳеч бир замонда халққа қайишиш ҳозиргидек бўлмаган. Отахон бунга сабаб қилиб Шавкат Мирзиёевнинг туғма халқпарвар эканлигини айтади. “Табиат ҳар кимга бундай фидойиликни раво кўрмайди. Юртбошимиз оддий одамларнинг қалбини эгаллади. Чекка ҳудудларни яёв кезиб, камсуқум, ўртаҳол оилаларга бориб, уларнинг аҳволини ўрганди. Ҳатто бир оиладаги таъзияни эшитиб, у ерга борди, тўйларда қатнашди. Яқинда эса нукуслик икки ёшнинг тўйига гувоҳ бўлиб, уй совға қилганини телевизор орқали кўрдик. Ўз халқини чин юракдан севган, ардоқлаган инсонгина шундай ишларни қилади. Демак, ҳар биримиз ана шу ноёб фазилати туфайли Юртбошимизга ҳавас қилсак, ибрат олсак, эргашсак арзийди”, дейди нуроний. 


Маънавий юксалишсиз, таълим ва тарбияга эътиборсиз чинакам ривожланишга эришиш мушкул экани бугун янада ойдинлашмоқда. Шу маънода, маънавий-маърифий соҳага қаратилаётган ғамхўрликнинг моҳиятини англаш қийин эмас. Айниқса, муқаддас ислом динини улуғлаш, мамлакат миқёсида Қуръон мусобақасининг ўтказилиши, ёт оқимларга адашиб кириб қолганларни кечириш ҳамда уларга имкон бериш, бу нафақат бағрикенглик, шу билан бирга беқиёс одамийлик намунасидир.
 
— Адашганларни афв этиш, уларга тўғри йўл кўрсатиш ҳақида кўп гапирамиз, аммо амалга келганда, айримлар уялиб қолади, — дея ўз фикрини билдирган эди Озарбайжон халқ ёзувчиси Анор муаллим. — Сўз ва амал уйғунлиги ҳақида гап кетса, менинг кўз олдимда биринчи навбатда Ўзбекистон Респуб­ликаси Президенти Шавкат Мирзиёев гавдаланади.
 
Бокуга сафаримиз чоғида Анор муаллим давлатимиз раҳбарининг эзгу ташаббуслари ҳақида гапирар экан, тўйларни ихчамлаштириш борасидаги фикрларини катта мамнуният билан эшитганини, маросимларни ислоҳ этишга оид ташаббусларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини, мактаб, айниқса, боғчаларга қаратаётган эътиборидан бошқа давлатлар ўрнак олса арзишини айтган эди.
 
Туркиялик адабиётшунос, профессор Сулаймон Қизилтоп­рак эса Ўзбекис­тон ва Туркия ўртасидаги муносабатлар самимиятга йўғрилганини таъкидлар экан, жумладан, шундай дейди:
 
— Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғоннинг таклифига биноан 2017 йил 25 октябрь куни давлат ташрифи билан Туркияга келди. Бу ташриф икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларни янги поғонага кўтаришда муҳим омил бўлди. 
 
Шавкат Мирзиёев Туркияга ташриф буюрганида жуда кўп жойлар қатори тарихий масжидларимизга ҳам қадам ранжида қилди. У одатий меҳмонлардан эмаслиги, тарихий жойларни шунчаки кўздан кечирмаганлиги билан менда ёрқин таассурот қолдирди. Англадимки, у ота-боболаримиз эътиқод қилган ислом динини юксак қад­рлаши билан ибратга ло­йиқдир.
 
Бугун Ўзбекистон жуда кўп соҳаларда дадил одимламоқда. Иқтисодий тараққиёт билан бир қаторда маънавий юксалишга эришилаётгани эса қўшалоқ музаффарликдир. Президент қўшни ва қардош давлатлар билан кўп йиллардан бери узилиб қолган, расмиятчиликдан нарига ўтилмайдиган ришталарни тиклади. Нафақат тиклади, балки унга янгича руҳ берди. 
 
Озарбайжон Ёзувчилар бирлиги раиси ўринбосари, таниқли ёзувчи Рашод Мажид фикрича, Шавкат Мирзиёевтарихни ўзгартирди, эскича қарашлар, қотиб қолган анъаналарга чек қўйди. “Президентин­гиз ташаббуси билан минтақада дўс­тона муҳит пайдо бўлди. Илгари ҳамма ўз ҳолича эди. Энди эса давлат раҳбарлари бир-бирига нафақат ҳамкасб сифатида, балки дўст ва елкадош, самимий ҳамкор деб қарамоқда. Бугунги давр Шавкат Мирзиёев­дек шахснинг иқтидорга келишига муҳтож эди”, — дейди ёзувчи. 
 
Деҳлидаги Жамия Миллия Исламия университетининг профессори Шоҳид Таслим Ўзбекистонни алоҳида меҳр билан тилга олади. У юртимизга турли халқаро анжуманлар туфайли тез-тез келиб туради. Ўзбекчада мукаммал гапиради. Навоий ва Бобур, Машраб каби бобокалонларимизнинг кўплаб ғазалларини ёддан билади. 
 
— Ўзбекистон — алломалар юрти, — дейди Шоҳид Таслим. — Бу заминда камол топган муҳаддислар, олиму уламолар, табиблар, шоирлар Ер юзининг барча минтақасида маълум ва машҳур. Жумладан, ислом дини равнақига улкан ҳисса қўшган буюк олим Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорийдек зоти мукаррамнинг таълимоти бугунги давримиз учун ҳам ўта муҳим ва долзарбдир. Худди шунингдек, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Бурҳониддин Марғилоний, Замахшарий сингари улуғ мураббийларнинг бой маънавий меросидан баҳраманд бўлиш ҳар бир инсонга, айниқса, ёшлар учун кони фойдадир. Президентингиз ана шу мутафаккирларнинг асарларини кенг ўрганиш, тадқиқ ва тарғиб этиш учун барча шарт-шароит­ларни яратиб бергани таҳсинга сазовор. Тарихи, ўзлиги эъзозланадиган юртда ўсиш, ўзгариш бўлишини бугун Ўзбекистон мисолида кўриб турибмиз. 
 
Давлатимиз раҳбарининг олис ва яқин мамлакатлар билан ҳар томонлама алоқани мустаҳкамлашга киришгани халқаро миқёсда ҳам эътироф этилаётгани бизни ғурурлантиради. Бунинг замирида ўзаро дўстликни мустаҳкамлаш орқали бошқа давлатлар, хусусан, нотинч мамлакатлардаги вазиятни барқарорлаштиришдек улуғвор мақсад ҳам мужассам. Шавкат Мирзиёев халқимиз ҳақида қандай қайғурса, Афғонистон тақдирига ҳам шу даражада эътиборли. Ахир, “Қўшнинг тинч — сен тинч” деган нақл бор халқимизда. Бинобарин, мамлакатимиз етакчиси қачон, қаерда бўлмасин, қўшни юрт аҳволи ҳақида куюниб гапиради. Айниқса, БМТнинг 72-сессиясида у киши томонидан илгари сурилган таклифлар, билдирилган фикрлар бутун дунё аҳлини ўйга толдирди, мушоҳадага чорлади. 
 
Ҳар бир мамлакатнинг эртанги тақдири бугун вояга етаётган ўғил-қизлар қўлида. Уларнинг замонавий билим олишлари учун шарт-шароит яратиб берилгандагина кўзланган манзилларга эришиш мумкин. Шу нуқтаи назардан олиб қарайдиган бўлсак, бугунги танланган йўл оқиллик, узоқни кўра билиш ифодасидир.
 
Аждодлардан мерос қадрият ва урф-одатларни улуғлаш, уларнинг муборак изидан бориш, ёшларга кенг имкон бериш, бошини силаш, одамларни эъзозлаш, халқнинг розилигини олишга интилиш — бу чин комиллик белгиси, аслида. Биз бугун ана шу етукликни, олиб борилаётган сиёсатда эса мукаммалликни кўряпмиз. Шу боис ишончимиз юксак, умидимиз улкан. Зеро, ишонч ва умид эртанги ёруғ истиқбол сари дадил одимлашга, буюк келажакни биргаликда қуришга ундайди.
 
Мақсуд Жонихонов,
журналист.
 
 
 
 

Мавзуга оид

  1. Инсон манфаати улуғ

    Акциядорлик жамиятимизда 2577 нафар ходим ишлайди. Уларнинг 230 нафари келажагимиз эгалари бўлган ёшлардир.

    2016-12-05 17:27:34733

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz