NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика ишчи гуруҳи ўрганаётган Янгиқўрғонда юз берган жанжал ўлим билан тугади 19:56 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Республика ишчи гуруҳи муаммоларни ўрганиш ва уни бартараф этиш бўйича қизғин фаолият олиб бораётган бир кезда Янгиқўрғон туманида икки маҳалладош иштирокида юз берган кўнгилсиз ҳодиса ўлим билан якун топди. 

Батафсил
Наманганда порахўр ички ишлар ходими қўлга тушди 18:37 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ички ишлар мулозими Ғолибжон Ўринбоев М. ни жиноий жавобгарликка тортмаслик ва “Cobalt” автомашинасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига унинг укаси Б. дан 1 минг АҚШ долларини пора сифатида беришини талаб қилган. Бу далилий факт ўтказилган тезкор тадбир давомида ўз тасдиғини топган.
Батафсил
Тожикистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга нодир китоб совға қилди 17:46 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Чашмаи Хирад” китобида ўзбек адабиётига улкан ҳисса қўшган буюк мутафаккир, шеърият мулкининг султони ҳазрат Алишер Навоийнинг тожик тилига таржима қилинган асарлари тўпланган.
Батафсил
Ўзбекистон ва Тожикистон: стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома имзоланди 17:09 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларидаги катта ўзгаришлар ҳақида кўп гапириш мумкин. Лекин энг муҳим ютуқ – амалий ишларимиз миллионлаб одамларга наф келтираётгани, уларнинг қалбида илиқлик уйғотаётганидир. Биз бундан буён ҳам халқларимиз дўстлигининг бузилмас кўпригини ҳар томонлама мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз”, - деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил
Наманганда мудҳиш оилавий жанжал: Ота ўз ўғлини ўлдириб қўйди 16:25 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Шу йилнинг 14 август куни соат 19:00ларда Наманган шаҳридаги Бунёдкор маҳалласида яшовчи фуқаро Б. Ж. маиший жанжал давомида ўғли А. Ж. нинг чап оёғига ошхона пичоғи билан уриб, тан жароҳати етказган. Бунинг оқибатида тан жароҳатини олган А.Ж. шифохонада вафот этган.

Батафсил

ТАҲРИРИЯТЛАРДАГИ КЎҲНА АКСИОМА: ЁКИ ЭСКИ ҲАММОМ, ЭСКИ ТОСДАН ҚАЧОН ВА ҚАНДАЙ ҚУТУЛАМИЗ?

Апрель 25
20:49 2018

Газетхонга маълумки, “Ҳуррият” – Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси нашри сифатида вилоят ва туманлар газеталари шарҳини йўлга қўйган эди. Бундан мақсад – бир-биримизга кўзгу бўлиш, камчиликларни бартараф этиб, муштарийлар қўлига сифатли маҳсулот етказиб бериш, оммани газетхонликка чорлашдан иборат. Ушбу фаолиятни давом эттириб, бугунги сонда эътиборни Наманган вилоятига қаратдик.

Бир донишмандга иккита хабар бор, бири яхши, бири ёмон, қайси биридан бошлайлик дейишса, “Ёмонидан бошлай қолинг, сўнггида яхшисини эшитсам, ёмонини ҳазм қилиш осон бўлади”, деган экан. Биз ҳам шу йўлдан бориб, аввал нашрларда кўп учраётган хатоларга тўхталишни лозим топдик.

Газеталарни қўлга олишингиз билан биринчи галда шакл кўзга ташланади. Афсуски, шаклда оқсаш, яъни масъул котиб ва дизайнерларга тегишли хатолар ҳамон барҳам топмаяпти, аксариятида учрайдиган камчилик матнларнинг нотўғри жойлаштирилиши бўлиб қолаётир. Ёнма-ён турган икки мақола бири ўта сиқиқ, бири эркин бўлиши мумкинми?! Таҳририят ходимлари, жумладан, профессионал журналист газеталар учун белгиланган меъёрлардан хабардор бўлиши керак эмасми?! 9 шрифт билан қаторлар оралиғи 1,5 миллиметр бўлиши зарурлиги ҳақида кўп гапирилди, ёзилди, аммо негадир масъуллар ушбу талабга қўл силтаб келишмоқда. Ҳатто сўзлар оралиғи (пробел) ҳам бетартиб, гўё матн сочиб юборилгандай, айрим қаторларда иккита сўзу, бири бу бошда, бири у бошда жойлашиб қолган. Сарлавҳалар учун танланган шрифтлар ҳам қониқарсиз. Бир хил ҳажмни эгаллаб турган икки мақоланинг сарлавҳалари бири катта, бири анча майда қилиб берилган. Тиренинг ўрнида ва кичик чизиқ зарур пайтда ҳам бир хил чизиқчадан фойдаланилган. Сарлавҳалар диққатни тортмайдиган дарак гаплардан иборат:

Масалан, “Номзод қўллаб-қувватланди”, “Фаровонликка хизмат қилади”, “Автомактаб очилди”, “Тадбиркорлар дастурхон ёзишди” (“НАМАНГАН ҲАҚИҚАТИ”, 24-сон) сингари сийқа сўзлар ўқувчи диққатини тортиш ўрнига зериктиради. Юқорида санаб ўтилган нуқсонлар эса нашр шакл-шамойилини ўта ночор қилиб кўрсатади. Бундай камчиликлар вилоятнинг бош нашрида ҳам учраётгани эса фаолиятга жиддий ёндашувни талаб қилмоқда. Қизиғи шундаки, “НАМАНГАНСКАЯ ПРАВДА” газетасида матн жойлаштириш талабларига тўла риоя қилинган, сарлавҳалар шрифти ҳам матнга мос танланган. Ҳолбуки, ёнма-ён ишлайдиган икки таҳририят ходимлари шакл борасида ҳам бир-биридан ўрнак олишса, мақсадга мувофиқ бўларди.

 

 

Айрим матнлардаги сиқиқликни айтмаса, вилоят тиббиёт ходимлари нашри “ШИФОКОР ВА ҲАЁТ” газетаси шакл-шамойили, мавзулар ранг-баранглиги, жумладан, адади (10 мингдан зиёд нусхада) билан муштарийни қониқтиради.

“Келажакнинг нурли уфқлари” МЧЖ муассислигидаги “ТАРАҚҚИЁТ МЕЗОНИ” газетаси эса таҳлилий, мулоҳазали мақолалари билан эътиборимизни тортди. Хусусан, нашрнинг жорий йил 26 мартдаги 10-сонида чоп этилган “Умр довонлари оша рукнида берилган “Отасига ўхшаган қиз” номли эссе енгил ва мириқиб ўқиладиган материаллардан бири бўлибди. Маҳаллий ишбилармон фермер Раънохон Қориева ҳақидаги ушбу мақола ҳажман анча катта бўлса-да, муаллиф (Боқий Мирзо) мулоҳазалари, ўринли ташбеҳлари ўқувчини бефарқ қолдирмайди. Мазкур сондан жой олган “Ёмон тарбия аччиқ кўз ёшларимиздир” таҳлилий мақоласида эса вояга етмай туриб жиноятга қўл урган ўспиринлар ҳаёти ҳақида сўз боради ва ота-оналар ҳушёрликка чақирилади. Нашрнинг бошқа сонларида ҳам айни пайтда кун тартибида турган долзарб мавзуларда материаллар бериб борилаётгани қувонарли ҳол. 9-сондаги “Жаҳонга юз тутаётган диёр: қадриятлар, анъаналар, яқин қўшничилик, иқтисодий тараққиёт ва туризм”, “Мурожаатлар орқали муаммолар ечим топмоқда”, “302 миллион сўм эвазига (тагсарл: ғишт заводи хатловга олинди)” кабилар фикримизни тасдиқлайди.

Эътиборимизни жалб қилган нашрлардан яна бири “ДУНЁ ВА ДАВР” МЧЖ муассислигида чоп этилаётган шу номдаги газета бўлди. Ҳар бир саҳифасида ярқ этиб кўзга ташланадиган сарлавҳаларни учратиш мумкин: “Тўйлар қилинг, лекин меъёрида”, “Қариндошингиз судланганми? Энди бу савол берилмаслиги мумкин”, “Муаммолар кўп, ҳал этишда ҳамкорлик керак!”, “Етти кунлик бахтим, етти йиллик армоним...”, “Аянчли аҳволда яшаётган оила”, “Уйдаги аҳлатни кўчага чиқарма, камбағаллик келтиради”, деган ақида қани?” каби материалларни кўриб, “Мана бу газетани ўқиса бўларкан” дея завқ билан қўлга оласиз. Аммо нашрнинг барча сонларидаги мақоалаларнинг ярмидан кўпи бошқа манбалардан олинганини билгач, ҳафсалангиз пир бўлади. Тўғри, манба аниқ кўрсатилган, ўқувчилар аудиторияси ҳам турлича бўлиши мумкин, лекин бу тарзда газета чоп эттиришдан мақсад нима, сабаби қандай, ходимлар етишмаслигими ё... Нашрнинг 29 мартдаги 10-сонида жами 11 та материал берилган, шундан 8 таси “ЎзА”, “Соғлом авлод газетаси”, “Дарё”, “хс.уз” ва бошқа манбалардан олинганини қандай изоҳлаш мумкин? Шу ўринда юқорида санаб ўтилган сарлавҳалардан бирига эътибор беринг: “аҳлат” сўзида “х” ўрнида “ҳ” ишлатилгани майда-чуйда хатолардан бири сифатида узрли ҳолатдир, уларнинг ўта катта шрифтда берилганини эса ўзига хос услуб дея баҳолай қолайлик, бироқ ахлат билан чиқиндининг фарқига бориш керак. Мазкур сарлавҳада айнан “чиқинди” сўзи қўлланиши зарур эди.

“Мега медия сервис” МЧЖ муассислигидаги “ТАМАДДУН” газетаси ўқишли материалларга бой, аммо нашрда андак тартибсизлик кузатилади (13 март сонида биринчи бетда ҳам, учинчи бетда ҳам шеърлар берилган). Ижтимоий-оммабоп ахборот газетаси сифатида рўйхатдан ўтган бўлса-да, асосий эътибор адабий-бадиий йўналиш-га қаратилган. Биринчи бет аралаш мавзулар, иккинчи бет “Публитсистика”, учинчи бет “Назм, наср” (шу саҳифа ЎзАСни айнан такрорлаган), тўртинчи бет эса “Гулшан” деб номланган, демак, материаллар ҳам шунга монанд. “Ижтимоий-оммабоп ахборот газетаси” бугуннинг муҳим масалаларига урғу бериши лозим эмасмиди?!

Ўтган вақт мобайнида амалга оширилган ислоҳотлар, хусусан, давлатимиз раҳбарининг қўшни мамлакатлар билан алоқаларга катта эътибор қаратаётгани кўплаб нашрлар сингари “ЧУСТ ҲАҚИҚАТИ” ва “ПОП ТОНГИ” газеталарининг ҳам диққат марказида турибди. Мазкур нашрларда Ўзбекистон ва Тожикистоннинг қўшничилик муносабатлари асносида бошланган янги даврни акс эттирувчи махсус саҳифалар, тожик тилидаги мақолалар берилгани ҳаёт билан ҳамқадамлигидан далолат берса-да, шакл борасида ҳамон эски услуб. Мавзулар ранг-баранглиги ва таҳлилий-танқидий, мулоҳазага чорловчи мақолаларни-да учратмадик. Хусусан, “Поп тонги” туман ҳокимлиги нашрида ҳам “ДУНЁ ВА ДАВР” хусусий газетасидаги ҳолатни кўриб, ҳайратда қолдик. Бор-йўғи тўрт саҳифалик газетанинг 27 март 12-сонида саккизта материал бошқа манбалар (шундан еттитаси ЎзА)дан олинган ва юқоридаги хусусий нашр билан бир хил бўлиб қолган.

“ЧОРТОҚ ҲАҚИҚАТИ”, “ЯНГИҚЎРҒОН ҲАЁТИ” газеталарида ҳам шакл эътиборни тортмайди, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий мавзулар ёритилган, аммо таҳлил, танқид, мулоҳаза биз кузатган март ойи сонларида деярли учрамади.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси минтақавий сиёсий нашри “ХАЛҚ ИРОДАСИ”ни ҳар жиҳатдан қониқарли, дейиш мумкин. Шакл янгича, мавзулар ранг-баранглиги кузатилади, таҳлилий, мулоҳазали мақолалар ҳам доимий бериб борилмоқда. Газетанинг жорий йилги 3-, 4-сонларида “Муаммо: таҳлил ва танқид” рукни остида “Танишим юқори ташкилотдан”, “Тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқи тикланди”, “Газ назоратчилари миллионларни талон-тарож қилди” каби мақолалар, шунингдек, бугун кун тартибида муҳим ўрин тутаётган никоҳ тўйлари ҳақида депутатлар, ҳуқуқшунослар, ўқитувчи ва маданият ходимлари вакилларининг давра суҳбати ва мулоҳазалари ҳам газетхонни мушоҳадага чорлайди. “АДОЛАТ МЕДИА” МЧЖнинг шу номдаги юридик, ижтимоий-сиёсий нашри ҳақида ҳам худди шундай ижобий фикрлар айтса арзийди.

Қисқаси, ҳар жиҳатдан мукаммал нашрни чоп эттириб, газетхон қўлига етказиш ва юқорида қайд этилган нуқсонларга барҳам бериш учун ишга янгича ёндашув зарурлиги кўриниб турибди. Аммо чекка ҳудудлардаги шарт-шароитни ҳисобга оладиган бўлсак, таниқли адабиётшунос олим Озод Шарафиддиновнинг қуйидаги сўзлари ёдга тушади: “Инсон меҳнатига яраша ҳақ олмаса, шунга яраша меҳнат қила бошлайди”. Ҳақ гап, рағбат бор жойда ривожланиш бўлишини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди. Вилоят ва туманлар мутасаддилари бу борада ташаббускор бўлиб, маҳаллий нашрлар таҳририятлари моддий-техника базасини яхшилашга эътибор беришлари ва шу йўл билан самарага эришишлари мумкин. Акс ҳолда эски ҳаммом, эски тосдан қутулиш қийин. Аслида, марказий нашрларда ҳам аҳвол бир хилда яхши деб бўлмайди. Кўпчилик севиб ўқийдиган биргина “Ҳуррият” газетаси таҳририятидаги шарт-шароит ҳамкасбларимизга яхши маълум. Айни пайтда мамлакатимизда рўй бераётган ўзгаришлар, ислоҳотлар ҳеч бир соҳани четлаб ўтмайди, шубҳасиз, бундан биз журналистлар ҳам умидвор ва манфаатдормиз. Муҳими, унда ҳар биримизнинг ҳиссамиз бўлиши даркор.

Холида ФАЙЗИЕВА.

(“Ҳуррият” газетаси, 2018 йил, 18 апрель, 17-сонидан олинди).

Мавзуга оид

  1. ТОШКЕНТДАН ФАРҒОНА ВОДИЙСИГА ИЛК ЙЎЛОВЧИ ПОЕЗДИ ҚАЧОН ИШГА ТУШИРИЛИШИ МАЪЛУМ БЎЛДИ

    Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишидаги биринчи йўловчи поезди 27 августдан бошлаб қатнай бошлайди. Поезд пойтахтдан соат 08:30 да йўлга чиқади. Бу ҳақдаги “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раиси Очилбой Раматовнинг буйруғи ижтимоий тармоқларда тарқалди. Компания мазкур маълумот ҳақида расмий хабар берганича йўқ. 

     
    2016-08-20 15:02:34839
  1. «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 3:3: Жанговар дуранг қандай қайд этилди?

    Бугун Олий лига 21- тур ўйинлари доирасида «Навбаҳор» ўз майдонида «Олмалиқ» жамоасини қабул қилди.

    2016-09-09 22:58:45807
  1. ОҚҚУШ, ЧЎРТАНБАЛИҚ ВА ҚИСҚИЧБАҚА Эски масалга янгича нигоҳ

    Алқисса, ўша учлик – Оққуш, Чўртанбалиқ ва Қисқичбақа урина-сурина ҳаракат қилишса-да, аравани жойидан силжита олишмабди. Лекин ўлгудай чарчаб, ҳолдан тойишибди.

    2017-02-25 18:30:021530
  1. Жуда иссиқ чой ёки қаҳва саратонни келтириб чиқариши аниқланди

    Жуда иссиқ ичимликларни истеъмол қилиш ошқозон ракини келтириб чиқариши мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таркибига кирувчи Халқаро саратонни ўрганиш тадқиқот агентлиги мутахассислари шундай хулосага келишди. 

    2016-06-17 10:06:53960
  1. Ошкоралик ва очиқлик асосида

    Республикамиз миқёсида бўлиб ўтаётган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови Косонсой туманида ҳам юқори савияда ўтказилмоқда. Мазкур ижтимоий-сиёсий тадбир туман марказида жойлашган Маҳдуми Аъзам маҳалласида очиқ овоз бериш йўли билан ташкил этилди.

    2016-05-28 20:53:28906

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz