NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Иш ҳақидан ушланадиган даромад солиғи соддалашади(ми?) 20:45 18/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Солиқ тизимини соддалаштириш борасида киритилган қулай ўзгаришларга кўра, 2019 йил 1 январдан эътиборан жисмоний шахслар даромад солиғининг 12 фоизлик ягона ставкаси, 12 фоизлик ягона ижтимоий тўлов ставкаси жорий этилади. Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бекор қилинади.
Батафсил
Ёшлар иттифоқи менга умид ва ишонч берди 20:05 18/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгашининг рамзий сертификати республика Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига, олий таълим муассасаларининг кундузги таълимида тўлов-шартнома асосида таҳсил олаётган чин етим, ногирон, ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ва Меҳрибонлик уйида тарбияланган 7 нафар талабага талим гранти сертификати ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Батафсил
Зафар Мусабоев ва "Нефтчи" яна чемпион! 18:08 18/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мусобақалар давомида рақиблар дарвозасига 25 та гол урган «Нефтчи» жамоаси ҳужумчиси Раҳматулло Қаҳҳоров мавсум тўпурари деган номга эга чиқди. Зафар Мусобоев бошчилигидаги "Нефтчи" футболчилари қаторасига иккинчи бор ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.
Батафсил
Европа чемпионлар лигаси қуръаси: Нимчорак финалда кимлар ўйнайди? 20:42 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бугун (2018 йил, 17 декабрь куни) Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа чемпионлар лигасининг нимчоракфинал босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Батафсил
Оила – жамият таянчи, саодат қасридир! 19:46 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ислом дини ўз аёлига яхши муносабатда бўлган эркак кишини инсонларнинг энг яхшилари қаторига қўшади. Шу билан биргаликда оила раҳбари бўлмиш эр ўз аёлининг баъзи бир камчиликларига кўз юмишга буюриб, оилани бардавом бўлишини кўзлаб, уларга панду насиҳат қилишни тавсия қилади. 

 

 
Батафсил

Тарвузнинг фойдаси ҳақида биласизми?

Октябрь 03
12:00 2017

Тарвуз нафақат чанқоқбосди полиз экини, балки саломатлик учун ўта шифобахш бўлган дармондори ҳамдир. Айниқса, тарвузнинг қип-қизил мағзи кўпгина фойдали хусусиятларга эга. Демак, бугун сизга тарвузнинг ана шу хусусиятлари ҳақида маълумот бермоқчимиз.

ШАРБАТИ БЎҒИМЛАРДАГИ ОҒРИҚНИ ҚОЛДИРАДИ

Тарвуз аминокислоталар оиласига кирувчи, бўғимлардаги оғриқни қолдирувчи L-цитруллин моддасига бойлиги билан бошқа полиз экинларидан ажралиб туради. Худди ана шу сабаб тарвуз спортчилар учун ҳам фойдали.

Агар сиз жисмоний чиниқишни мақсад қилиб, спорт билан шуғулланаётган бўлсангиз, бўғимларингизда аччиқ оғриқлар кузатилиши табиий. Ана шу оғриқни қолдириш учун эса машғулотлардан олдин бир пиёла тарвуз шарбатини ичинг. Бу ҳам оғриқни қолдиради, ҳам чанқоқни босади.

ТАРКИБИДА ҚАНД МОДДАСИ СЕРОБ!

Пишиб етилган тарвуз 5 фоиздан 13 фоизгача енгил ҳазм бўлувчи қанд моддаларига эга. Тарвузнинг пишиб етилиши давомида мағзида фруктоза ва глюкоза моддалари ажралади. Сахароза моддаси тарвуз палагидан узилгандан сўнг пайдо бўлади. Шу сабабли қандли диабети бор кишиларга янги узилган тарвузни оз-оз миқдорда истеъмол қилиш тавсия этилади. Чунки тарвуз қачон палакдан узилганини аниқлаш қийин.

УРУҒИ ШАМОЛЛАШНИ ОЛАДИ

Тарвуз уруғи шамоллашнинг олдини олиш хосиятига эга. Айниқса, ҳарорат кўтарилишидан азият чекаётган беморга 1 стакан чақилган тарвуз уруғидан тайёрланган дамламани докадан сиздириб берсангиз, унинг ички ва ташқи ҳарорати ўша заҳотиёқ пасаяди.

Шунинг билан бирга, қуритилган тарвуз уруғини тез-тез еб турсангиз, у тери ҳолатини яхшилайди, негаки унинг таркибида темир, рух, оқсил ва бириктирувчи тўқималар бор.

Тарвузнинг таркиби деярли сувдан иборат, яъни унда жами 91 фоиз сув мавжуд. Шу сабабдан ҳам тарвуз энг кам калорияли полиз маҳсулотларидан биридир.

Тарвузнинг 100 грамида атиги 38 калория бор.

ОРГАНИЗМДАН ХИЛТЛАРНИ ЧИҚАРИБ ЮБОРАДИ

Тарвуз инсонда ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди, юрак-қон томир системаси фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади, жигар ва буйракларни тозалайди, шунингдек, организм­дан холестерин моддасини чиқариб юборишга замин ҳозирлайди. Шунинг учун организмида мунтазам тош ҳосил бўлувчи кишиларга тарвуз истеъмол қилиш тавсия этилади.

Кунига 2-3 кг тарвуз истеъмол қилиш организмни барча хилтлардан осонгина халос этади.

КЎЗ ВА МИЯ УЧУН ФОЙДАЛИ

Тарвуз истеъмол қилиш кўриш ва ақлий қобилиятни яхшилайди. Олимлар ўтказган тадқиқотлари натижасида шундай хулосага келишди. Бу тадқиқотлар тарвузнинг мағзи А ва В6 витаминларига бойлигини кўрсатди. А витамини кўриш қобилиятини яхшилайди, В6 витамини эса хотирани мустаҳкамлаб, фикрлаш қобилияти тезлигини оширади.

Тарвуз организмни ультрабинафша нурлардан ҳимоя қилади. Шунингдек, тарвуздаги ликопин деб аталувчи модда кучли антиоксидант хоссаларга эга бўлганидан қуёш нурларининг инсонга аёвсиз салбий таъсирига қаршилик кўрсата олади.

БИЛАСИЗМИ?

Тарвуз организм учун энг хавфсиз маҳсулот саналади. Тарвузнинг қалин пўстлоғи мева ичига атмосферадан турли зарарли моддаларнинг киришига қаршилик қилади. Лекин, айниқса, кейинги йилларда тарвузнинг нитрат моддалар ёрдамида етиштирилган ҳосили кўпайди. Бу эса саломатлик учун хавфли. Аммо сиз хавотир олманг, чунки тарвузнинг қандай етиштирилганини текшириш жуда осон.

Бунинг учун тарвуздан бир бўлак кесиб, сувга солинг. Агар 1-1,5 соат ўтгач, сув лойқаланганга ўхшаш тус олса, бу тарвуз зарарли дориларсиз етиштирилган ва уни ейиш мумкин. Агар сувнинг ранги ялтироқ тиниқ қизғиш, қизил ёки қўнғир тус олса, бундай тарвузни тановул қилманг, чунки у энди дармондори эмас, заҳарнинг ўзгинасидир.

манба: hordiq.uz

Мавзуга оид

  1. Европанинг ARTE телеканалида Ўзбекистон ҳақида фильм намойиш этилди

    “Ипак йўли бўйлаб саёҳат” номли фильмда Ўзбекистон халқларининг тарихи, маданияти, анъаналари ҳамда гўзал ва маҳобатли тарихий шаҳарлари ҳақида ҳикоя қилинади.

    2016-06-16 11:43:281468
  1. Секторнинг фойдаси ёки мфй нега ўз фуқаролари ҳолатини билмайди?

    МФЙ раиси Асқаржон Фозиловни саволга тутдик. У жавоб бериш учун кўпдан буён ишлаб келаётган Алимамат Муҳиддиновни ёрдамга чақирди. Нечта эҳтиёжманд, нечта кам таъминланган, нечта ишсиз, нечта жанжалли оила борлиги ҳақида жойладик. Маҳаллақўм посбон, маслаҳатчилар, узоқ тортитишишди. Прокурор ва ҳоким ўринбосари уларга тушунча беришди. Замон тили билан айтганда “мастер класс” ўтишди. Яқин атрофдаги хонадонлардан бештасини рўйхатини олдик. Гуруҳ раҳбарлари билан бордик.

    2017-07-21 17:48:572406
  1. Олий лига клублариниг расмий веб сайтларини биласизми?

    Ҳозирги даврда интернетда веб сайтлар кундан-кунга ривожланиб бормоқда. Шуни эътиборга олиб, мамлакатимиздаги олий-лига футбол клубларининг расмий веб саҳифалари рўйхатини тақдим этамиз.

    2016-12-27 10:31:58589

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz