NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
ИСЛОМ ДИНИ – ТИНЧЛИК ДИНИДИР! 19:21 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Исломнинг маъноларидан бири – тинчлик. Исломда тинчлик инсон қалбидан бошланади. Сўнг қалбдаги бу тинчлик оилага кўчади.
Батафсил
Таниқли сўз устаси Обид Асомов вафот этди 18:53 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Халқимизнинг ардоқли фарзанди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, қизиқчи ва актёр Обид Асомов 55 ёшида ўткир юрак инфаркти сабабли вафот этди.
Батафсил
Билдиргилар ва эълонлар 18:38 13/12/2018
Батафсил
Президент фармони: Ишлайдиган фахрийларга пенсия тўлиқ берилади 12:02 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Батафсил
Президент қарори: Парашют спорти бўйича секциялар очилади 11:21 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Батафсил

Ташаббускорлик – етакчилик мезони

Июнь 09
11:08 2016

Наманганда ўтказилган “Донолик ва ташаббускорлик – сиёсий етакчилик мезони” кўрик-танловининг вилоят босқичида 11 нафар иштирокчи учта шарт бўйича ўзаро баҳслашди. 

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, сиёсий-иқтисодий билимини ошириш, оила ва жамиятдаги мавқеини янада юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Давлатимиз раҳбарининг 2004 йил 25 майдаги "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони бу борадаги ишларни янада такомиллаштиришда муҳим дастуриламал бўлаётир. 

– Хотин-қизларнинг сиёсий-ижтимоий фаоллигини янада ошириш жараёнида сиёсий партиялар, жумладан, “Миллий тикланиш” демократик партияси ва унинг “Аёллар қаноти” ҳам фаол иштирок этмоқда, – дейдиФуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Наманган вилояти ҳудудий бўлими раиси ўринбосари Нигора Нуралиева. – ЎзМТДП сайловолди платформасида юксак мақсадларни ўзида мужассам этган “Донолик ва ташаббускорлик – сиёсий етакчилик мезони” лойиҳаси ҳам пухта билим-малакага эга бўлган фаол, билимли ва ташаббускор хотин-қизлар фаолиятида муҳим ўрин тутади. 

Иштирокчилар тақдимот, ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, маънавий билимдонлик, партия дастури, сайловолди платформасида илгари сурилган ғоя-мақсадларни рўёбга чиқариш ва электорат манфаатларини таъминлашга оид шартлар бўйича баҳслашди. 

Чортоқ тиббиёт коллежининг ҳуқуқшунослик фани ўқитувчиси Шаҳноза Маҳмудова биринчи ўринни эгаллади ва танловнинг мамлакат босқичига йўлланмани қўлга киритди. Иккинчи ўринга Косонсой педагогика ва сервис касб-ҳунар коллежининг бошланғич партия ташкилоти етакчиси Муҳайё Холмирзаева, учинчи ўринга Янгиқўрғон туманидаги 37-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Гулбаҳор Акбарова сазовор бўлди. 

Ғолиблар ҳамда “Доно қиз”, “Оқила қиз”, “Ижодкор қиз” каби номинация совриндорларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди. 

 

 

Акрамжон Сатторов, ЎзА 

Мавзуга оид

  1. Муносиб ҳаёт мезони

    Ҳаммамиз Ўзбекистон Республикаси  Конституцияси  руҳи билан  яшаяпмиз.

    2016-12-13 09:11:35563

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz