NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманганда фоҳишаларга қарши курашнинг инновацион усули топилди 23:10 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Кузатув камералари ички ишлар бўлимларига уланган бўлиб, ИИБ базаси хотирасида бир ой сақланади ва тун-у кун назоратга олинади.
Батафсил
"GM Uzbekistan" халқ билан сўровнома ўтказмоқчи 21:31 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
“GM Uzbekistan” қўшма корхонаси томонидан аҳоли ўртасида махсус сўровнома ўтказилмоқда.
Батафсил
Президентимиз Германия канцлери билан учрашди: 8 миллиард евродан зиёд келишувларга эришилди 20:39 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Президенти ташрифи арафасида ўтказилган бизнес-форумда 8 миллиард евродан зиёд қийматдаги янги лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилган.

Батафсил
Эълонлар устуни 20:35 21/01/2019
Батафсил
Битта яхши кетди дунёдан: Устоз журналист Файзулло Сирожиддинов вафот этди 17:53 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}

Наманган вилояти матбуоти оғир жудоликка учради. Ажойиб инсон, дилкаш дўст, шогирдларнинг меҳрибон устози, “Наманган ҳақиқати” газетаси таҳририятида узоқ йиллар масъул котиб бўлиб ишлаган Файзулло Сирожиддинов 76 ёшида вафот этди.

Батафсил

Ташкилотчилик ҳам керак, тарғибот ҳам

Июль 27
08:22 2016

Муҳтарам юртбошимиз ташаббуси билан жорий йил “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилинди. Ҳукуматимиз томонидан мазкур йилда амалга оширилиши лозим бўлган  Давлат дастури қабул қилинди. Унда энг аввало юртимиздаги оналар ва болалар саломатлигига бўлган эътибор, уларнинг  ижтимоий муҳофазаси, нафақат тиббиёт, балки бошқа тегишли соҳаларда ҳам  тизимли иш ташкил этиш бўйича қатор чора-тадбирлар белгиланган бўлиб, жойларда ана шу дастур бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

         Президентимиз ўзининг “Она юртимиз бахту-иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир” номли асарида аёллар, қизларга алоҳида эътибор бериб шундай ёзади:  “Қиз болани коллежни битирмасидан, ҳунар эгалламасидан кимки турмушга бермоқчи бўлса, билиб қўйинглар, мен бунга мутлақо қаршиман. Қиз бола, аввало, касб эгалласин, ўз фикрига эга бўлсин, ҳаётни англасин. Шундан кейин у ҳаётда ўз ўрнини топади, йўлини йўқотмайди. Юртимиздаги ҳар бир қиз бола – бу менинг қизим, менинг набирам ва уларни хафа қилишларига мен ҳеч қачон йўл қўймайман”. Фарзандлар тарбияси, келажаги борасида эса  “Янги авлодни тарбиялаш – халқни тарбиялаш деганидир. Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта, бахтли бўлишлари шарт”-деган фикрларни таъкидлаган. Дарҳақиқат, бугунимиз, эртамиз, келажагимиз ёш авлод қўлида. Уларни ҳар томонлама етук, баркамол қилиб тарбияламоғимиз лозим.

Бизнинг ФҲДЁ бўлимида мазкур дастурда белгиланган чора-тадбирлар бўйича шаҳардаги маҳалла фуқаролар йиғинлари, оила поликлиникалари, таълим муассасалари билан ҳамкорликда кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда, “Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари”, “Оила ва никоҳ муносабатларини янада яхшилаш”, “Соғлом онадан соғлом бола дунёга келади”, “Келин-куёвларни никоҳ қуришга тайёрлаш” каби мавзуларда давра суҳбатлари шулар жумласидандир. Шунингдек, “соғлом она ва соғлом бола” тушунчасининг мазмун -  моҳиятини англатувчи буклетлар тайёрланиб, таълим муассасалари, оила поликлиникалари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ва бошқа корхона-ташкилотларга етказилмоқда. Мақсадимиз ягона- оналар ва  болаларни муҳофаза қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдир.

Гулчеҳра Ножиллаева,

Наманган шаҳар 1-сонли ФХДЁ инспектори

Мавзуга оид

  1. «Гарчи шунча мағрур турса ҳам, пиёлага эгилар чойнак». Эркин Воҳидов ўқиган шеърлар (видео)

    «Мендан нима қолар? Икки мисра шеър…», — деб ёзганди шоир Муҳаммад Юсуф. Ҳафтанинг бошида — 30 май, душанба куни ўзбек халқининг забардаст шоирларидан бири, мустамлака даврида миллатини улуғлашга ўзида куч топа олган Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов вафот этди.

    2016-06-05 12:42:541462
  1. Наманган ўқув юртларида тарғибот гуруҳи

    Наманган шаҳридаги ижтимоий-иқтисодиёт ва педагогика коллежи директори Шаҳноза Мамажонованинг айтишича 1685 ўқувчи 58 гуруҳга бирлашиб илм ва ҳунар сирларини ўрганмоқда.

    2016-09-21 15:46:301247
  1. Лола Йўлдошева: Эркаклар бу ишни тўлиғича тушуниб, ҳис эта олмаса керак

    Хонанда Лола Йўлдошева «Билмайсан» қўшиғига ишланган клипни омма эътиборига ҳавола этар экан, уни аёлларнинг қўшиғи деб ҳисоблашини маълум қилди.

    2016-12-19 09:00:12826

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz