NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
"НАВБАҲОР": ЮКСАК МАРРАЛАР САРИ! 19:48 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда “Навбаҳор” жамоасининг янги мавсумга бағишланган тақдимот маросими бўлди.
Батафсил
"Тараққиёт стратегияси" марказида ишлашни хоҳлайсизми? 18:19 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбар лавозимларига доимий асосда ишлаш учун танлов эълон қилади!
Батафсил
Ёзги биатлон: кубок Наманганда қолди 17:27 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши томонидан ёзги биатлон бўйича ўтказилган Ўзбекистон кубоги мусобақасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Батафсил
Наманганда минтақавий Ёшлар форуми: "Кўмак" тарғибот гуруҳи қандай ишламоқда? 14:30 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгаши Фарғона водийсидаги “Ёшлар қаноти” қошидаги “Кўмак” тарғибот гуруҳлари фаолиятини такомиллаштириш ва ёшлар ўртасида ички туризмни ривожлантириш масалаларига бағишланган минтақавий форум ўтказди.
Батафсил
Наманганда Наврўз насими ёхуд туристлар ҳайрати 18:40 23/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Бу галги фасллар келинчаги баҳорни Наманган аҳли Юртбошимиз билан қарши олди, давлат раҳбарининг ғамхўрлиги туфайли яқин икки йил ичида кенг кўламдаги ислоҳий ўзгаришлар амалга ошади. 2019 йил чинакамига Наманган йили бўлади!
Батафсил

Ташриф самараси: Наманганда "Библиобус" – кўчма кутубхона ва китоб дўкони хизмат қилади

Март 01
20:21 2019

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шаҳар ҳокимлигида вилоят фаоллари билан ўтказилган йиғилишдан сўнг Намангандаги ижтимоий объектлар ва янги лойиҳалар билан танишди.

Бу ҳақида Президент матбуот хизмати  хабар берди.

Қайд этиш жоиз, давлатимиз раҳбарининг соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни ривожлантиришга оид қарорлари натижасида жойларда замонавий тиббий муассасалар ишга туширилмоқда. Наманган шаҳридаги «ANAMED» хусусий диагностика маркази ана шундай субъектлардан биридир. Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи чоғида ушбу диагностика маркази фаолияти билан танишди.

Нейрожарроҳлик, неврология, кардиология, урологияга ихтисослашган ушбу марказ General Еlectric, Siеmens ва бошқа компанияларнинг илғор диагностика ускуналари билан жиҳозланган. Малакали кадрлар жамоаси шакллантирилган. Бу борада Буюк Британия, Япония, Россиядаги етакчи диагностика марказлари билан ҳамкорлик ўрнатилган. Бир гуруҳ шифокорлар ушбу мамлакатларда малака ошириб қайтган. Ҳиндистон ва Россиядан тажрибали шифокорлар ишга жалб этилган.

Ҳозир бу ерда 30дан зиёд киши ишлайди. Шу ойда стационар ва физиотерапия бўлимлари фойдаланишга топширилиши билан яна элликдан зиёд янги иш жойи яратилади.

Давлатимиз раҳбари касалликларни даволагандан кўра, уларнинг олдини олиш зарурлигини, тўғри ташхис қўйиш ва касалликларни эрта аниқлаш учун бундай диагностика марказлари муҳимлигини таъкидлади. 

Шу ерда Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан Наманган вилояти ахборот-кутубхона марказини модернизация қилиш ва китобхонлик маданиятини ошириш концепцияси тақдимоти ўтказилди. Унга мувофиқ, вилоятда яна 50 та маҳаллада кутубхона, 12 та замонавий кўчма китоб дўконлари барпо этиш, 4 та “Библиобус” фаолиятини йўлга қўйиш ражалаштирилган.

Шавкат Мирзиёев аҳолига китобларни қулай тарзда етказиб бериш, Наманганда яшаб ўтган атоқли аллома ва адибларнинг асарларини нашр этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Президент Наманган шаҳрининг Юксалиш маҳалласи ҳудудида барпо этилаётган кўп қаватли уйлар ва ҳудудни ривожлантиришга оид лойиҳалар билан танишди.

Юксалиш маҳалласи кейинги икки йилда бунёдкорлик майдонига айланди. 2018 йилда бу ерда 588 хонадондан иборат 7 қаватли 14 та арзон уй-жой қуриб, фойдаланишга топширилди. 

Жорий йил охиригача турар жойлар яна 14 тага кўпайиб, хонадонлар сони 1 минг 176 тага етказилади. Уйлар билан бирга инфратузилмалар бунёд этилади, атроф ободонлаштирилади.

Шавкат Мирзиёев уй-жойларни сифатли қуриш билан бирга уларга хизмат кўрсатиш даражасини ҳам ошириш зарурлигини таъкидлади. Маҳалла ёнида 80 гектарлик кичик саноат зонаси ташкил этилиши, бу ерда 7 мингдан ортиқ иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

Корея Республикаси билан ҳамкорликда ташкил этилаётган “Hyundai” автомобиль заводи ҳам шу ҳудудда барпо этилади. Ҳам ҳудуд, ҳам ишлаб чиқариш салоҳияти ортиши ҳисобига Юксалиш маҳалласи юқори технологик ривожланган шаҳарчага айланади. Одамлар шу ҳудуддаги кичик саноат зонаси ва йирик корхоналарда ишлайди.

Давлатимиз раҳбари Наманган шаҳрини замонавий шаҳарсозлик меъёрлари асосида янада обод қилиш, аҳолига қулай шароит яратиш бўйича режалар, Асадулла Хўжаев кўчасидаги бўш турган бино ўрнида “IT park” ташкил этиш лойиҳаси билан танишди. 

Президентимиз шаҳар марказида барпо этилаётган “Афсоналар водийси” боғи қурилиши билан ҳам танишди. Нафақат Марказий Осиёда, балки жаҳонда ўхшаши кам бўладиган мазкур боғ вилоятнинг ташриф қоғозига айланади.

Шу билан, Президентимиз Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди.

 

Мавзуга оид

  1. Япония императори тахтни топшириш бўйича телемурожаат қилади

    Япония императори Акихито 8-август куни халқига телемурожаат қилади. У, тахтни ворисига топшириш ҳақида сўз юритиши мумкин, деб хабар қилмоқда Киодо агентлигига асосланиб kun.uz.

    2016-08-05 08:33:05988
  1. Муроджон Аҳмадалиев “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” унвони билан тақдирланди

    Олимпиаданинг бронза медали соҳиби, бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси  Муроджон Аҳмадалиев Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан Президентимизнинг фармонига кўра “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” унвони билан тақдирланди.

    2016-08-26 09:56:401088
  1. Муфтий Усмонхон Алимов Наманганга ташриф буюрди

    Муборак Рамазон ойининг шукуҳли кунлари давом этмоқда. Бу кунлар Намангандаги тарихий бунёдкорлик ишларига янада барака киритгандай.   

    2016-06-26 13:03:442211
  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:101476

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz