NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманган вилояти ҳокимлиги Оила кодексига ўзгартиш киритиш бўйича таклиф киритди 18:45 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Келин ва куёв ўртасида никоҳ шартномаси тузилмаган ҳолатда уларнинг никоҳи ФҲДЁ органида қайд этилишига йўл қўйилмайди.
Батафсил
Маррани баланд олиб: Бош вазир бўлиш орзусидаги йигит 17:55 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Президентимизнинг ёшларга билдираётган юксак ишончларини доимий фаоллигимиз билан оқлаш биз учун катта фахр ва шарафдир.
Батафсил
Билдиришлар қатори 19:40 16/02/2019
Батафсил
Халқаро журналист Наманган вилояти газетасига муҳаррир бўлди 17:15 16/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятининг расмий ижтимоий-сиёсий газетасида янги раҳбар кадр тайинлови амалга оширилди.
Батафсил
Президент фармони амалда: "Наманган" эркин иқтисодий зонаси ўз фаолиятини бошлади 16:02 16/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
"Наманган" эркин иқтисодий зонасининг асосий вазифаси ташқи бозорларда талаб этилаётган ва импорт ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш.
Батафсил

Тбилисидаги 48-халқаро кимё олимпиадасида ўзбекистонлик иштирокчилар 3та медални қўлга киритишди

Август 02
14:13 2016

Муҳтарам Президентимиз томонидан таълим соҳасини ривожлантириш, уни тубдан ислоҳ қилиш, чуқур билимга эга бўлган юқори малакали кадрларни тайёрлаш, ватанпарварлик, инсонпарварлик, миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбияланган, илғор дунёқарашга эга, мустақил фикрловчи баркамол инсонларни шакллантириш устувор вазифа этиб белгилаб берилган.

Ёшларимизга билдирилаётган ғамхўрлик ва эътиборга жавобан  ўқувчиларимиз дунё миқёсида турли кўрик-танлов ва халқаро олимпиадаларда юксак натижаларни қўлга киритмоқдалар.

Кимё фанидан 48-халқаро олимпиадада иштирок этувчи Ўзбекистон Республикаси жамоасини шакллантириш мақсадида белгиланган тартибга мувофиқ 2-босқичли танлов ўтказилди.

Танлов босқичларини сифатли ва юқори даражада ўтказишга эришиш мақсадида муайян ишлар олиб борилди.

Ўқувчиларга ҳавола қилинадиган топшириқлар малакали мутахассислар жалб қилинган ҳолда халқаро талабларга мос, кўп вариантлилик асосида ҳамда маҳфийлиги таъминланган ҳолда тайёрланади.

Кимё фанидан 48-халқаро олимпиада 2016 йил 23 июль – 1 август кунлари Тбилиси шаҳрида (Грузия Республикаси) бўлиб ўтди. Олимпиадада 70 тадан ортиқ давлатдан 300 нафарга яқин  ўқувчи иштирок этди.

Кимё фанидан 48-халқаро олимпиадада иштирок этувчи Ўзбекистон Республикаси жамоаси методик жиҳатдан тўғри танлангналиги, ўқувчилар билан тайёргарлик ишлари юқори даражада ташкил этилганлиги сабабли 4 нафар ўқувчилардан иборат расмий Ўзбекистон Республикаси жамоаси ўқувчиларидан 1 нафари кумуш, 2 нафари бронза медаллари сохиби бўлди.

Олимпиадада медалларни қўлга киритган ўқувчиларимиз Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги «Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида»ги 226-сонли қарорига биноан олий таълим муассасаларига тест синовларисиз ҳамда қўшимча имтиҳонларсиз кириш имтиёзига эга бўлдилар.

Ўқувчининг Ф.И.Ш.

Таълим муассасаси номи

Курс

Медаль

1

Шоюнусов Сарвар Икром ўғли

Тошкент педиатрия тиббиёт институти қошидаги Юнусобод академик лицей

3

Кумуш

2

Омонова Чарос Тўйчи қизи

Тошкент тиббиёт академияси қошидаги академик лицей

3

Бронза

3

Фахриев Жахонгир Алишерович

Самарқанд тиббиёт институти қошадиги 1-сон академик лицей

3

Бронза

Бундан ташқари математика фани бўйича Гонгонг (Хитой халқ республикаси)да 2016 йил 9-16 июль кунлари ўтказилган 57-халқаро олимпиадада иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 1 та бронза медали ва 2 та диплом  қўлга киритди. Мазкур нуфузли халқаро олимпиадада 109 та давлатдан 600 нафардан ортиқ ўқувчилар иштирок этди.

Бронза медалини ЎзМУ қошидаги С.Х.Сирожиддинов номли академик лицей 3-курс ўқувчиси Жўраев Хуршид Адҳам ўғли қўлга киритди.

Мазкур академик лицейнинг ўқувчилари Бобожонова Латофат Турсунбой   қизи ва Хасанов Темурбек Абдурауф ўғли диплом билан тақдирландилар.

Манба:Kun.uz.

Мавзуга оид

  1. Олтин медални қўлга киритган спортчимиз 200 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пули билан тақдирланади

    Риодаги олимпиадада ғолиб бўлган ўзбекистонлик спортчиларга қанча мукофот пули берилиши маълум бўлди

    2016-07-23 15:04:34986
  1. Ўзбекистонлик талаба

    Қозон федерал университетининг ўзбекистонлик талабаси Сабина Мусаева “Дунё дурдонаси - 2016” танловида қатнашиб, ғолиб бўлди.

    2016-06-03 09:12:111072
  1. Таэквондочиларимиз халқаро турнирдан 30 та медаллар билан қайтишди

    Қозоғистонда таэквондонинг ITF йўналиши бўйича халқаро турнир ўтказилди.

    2016-06-13 10:24:21963
  1. Наманганлик Муҳаммадқодир Ўсмирлар Олимпиадасида совриндор бўлди!
    - Ўсмирлар Олимпиадасига жиддий тайёргарлик кўргандик. Арманистон ва Мисрдан ташриф буюрган рақибларим кучли ҳисобланарди. Атиги 1 килограмм фарқ билан мағлуб бўлганим бироз аламли бўлди. Аммо Олимпиада кумуш медаль олганимдан хурсандман. Олдинда кўплаб мусобақалар бор. Мен ўз устимда ишлаб, янада маҳоратимни тоблашим керак, - деди Муҳаммадқодир Тоштемиров.
    2018-10-17 18:02:521724

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz