NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Иш ҳақидан ушланадиган даромад солиғи соддалашади(ми?) 20:45 18/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Солиқ тизимини соддалаштириш борасида киритилган қулай ўзгаришларга кўра, 2019 йил 1 январдан эътиборан жисмоний шахслар даромад солиғининг 12 фоизлик ягона ставкаси, 12 фоизлик ягона ижтимоий тўлов ставкаси жорий этилади. Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бекор қилинади.
Батафсил
Ёшлар иттифоқи менга умид ва ишонч берди 20:05 18/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгашининг рамзий сертификати республика Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига, олий таълим муассасаларининг кундузги таълимида тўлов-шартнома асосида таҳсил олаётган чин етим, ногирон, ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ва Меҳрибонлик уйида тарбияланган 7 нафар талабага талим гранти сертификати ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Батафсил
Зафар Мусабоев ва "Нефтчи" яна чемпион! 18:08 18/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мусобақалар давомида рақиблар дарвозасига 25 та гол урган «Нефтчи» жамоаси ҳужумчиси Раҳматулло Қаҳҳоров мавсум тўпурари деган номга эга чиқди. Зафар Мусобоев бошчилигидаги "Нефтчи" футболчилари қаторасига иккинчи бор ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.
Батафсил
Европа чемпионлар лигаси қуръаси: Нимчорак финалда кимлар ўйнайди? 20:42 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бугун (2018 йил, 17 декабрь куни) Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа чемпионлар лигасининг нимчоракфинал босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Батафсил
Оила – жамият таянчи, саодат қасридир! 19:46 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ислом дини ўз аёлига яхши муносабатда бўлган эркак кишини инсонларнинг энг яхшилари қаторига қўшади. Шу билан биргаликда оила раҳбари бўлмиш эр ўз аёлининг баъзи бир камчиликларига кўз юмишга буюриб, оилани бардавом бўлишини кўзлаб, уларга панду насиҳат қилишни тавсия қилади. 

 

 
Батафсил

ТЕРМИЗ – МАРДЛАР ВАТАНИ

Ноябрь 20
09:50 2017

Археологик топилмалар, араб ва юнон манбаларида қайд этилган маълумотлар Термизнинг қадимий эканлигини тасдиқлайди. Милоддан аввалги III-IV асрларда эски Термизнинг қадимий қаъласи ўрнида аҳоли манзили бўлган. Тахмин қилинишича шаҳар номи “Тарамастха” (бақтрча – “нариги соҳилдаги манзил”) сўзидан олинган бўлиб, асрлар давомида турлича аталиб келинган. Х асрдан бошлаб Термиз деб атала бошланган. 
Термиз тумани ҳудудида эски Термиз харобалари (умумий майдони 300 га) сақланиб қолган. Шунингдек, Қоратепа, Чингизтепа, Қирққиз қалъаси, Тўртауз гумбаз мақбараси харобалари, Ўйиқгумбаз, Ҳаким ат-Термизий, Султон Саодат меъморий мажмуалари, Катта масжид, Кокилдор ота хонақоҳи каби меъморий ёдгорликлар сақланган.
 Термиз вақти-вақти билан ғазнавийлар, қорахонийлар, қорахитойлар, салжуқийлар, хоразмшоҳлар давлатлари таркибида бўлган. 1220-йил мўғуллар ҳужуми натижасида вайрон қилинган. Манбаларда таъкидланишича, Термиз аҳолиси мўғулларга қаттиқ қаршилик кўрсатган. Шунинг учун мазкур шаҳарни “Мардлар шаҳри” (“Мадинат ур-рижол”) деб ҳам аташган. 
 Тарихдан маълумки, Мовароуннаҳрни мўғуллар истилосидан озод қилиб, ўлкада ягона марказлашган давлат тузган Амир Темур ўз даврининг ҳукмдори бўлган мураккаб сиймодир. Дунёда буюк лашкарбоши ва давлат арбоби сифатида тан олинган Амир Темур ва темурийлар даврида Термиз маданияти яна гуллаб яшнаган.

1362-1370 йиллар оралиғида Амир Темур томонидан Мовароуннаҳрда марказлашган давлатни ташкил этиш жараёнида Термиз алоҳида ўрин тутган. 1370 йилда Амир Темурнинг тахтга келиши баёнида Амир Саййид Барака билан биргаликда Термиз Саййидлари- ака-ука худовандзодалар Абу Мўоли ва Али Акбарлар тилга олинган. Айни шу йилдан бошлаб Соҳибқирон ва Термиз саййидлари ўртасида яқин муносабатлар юзага келган. Амир Темур 1399 йилда Ҳиндистон юришидан ва 1404 йилда ғарб томонга амалга оширилган муҳорабасидан қайта туриб, Термизда қўниб ўтган. 1409 йилга қадар Термиз темурий Халил Султон ва ундан сўнг Шоҳрух Мирзо ҳукмронлиги даврида Мирзо Улуғбек давлати тасарруфида бўлган. Бу юртнинг иқтисодиёти қайта тикланиб, маданий равнақ сари юз тутиши бевосита Мовароуннаҳрда Амир Темур давлатининг ташкил топиш даврида бошланган. Шимолда Каттақум ва шарқда Солиҳобод қишлоқларига туташ бўлган Термиз катта кенгликни ишгол қилган, аммо у мудофаа истехкомлари билан ўраб олинмаган.  Бу давр шаҳрининг таърифи 1404 йилда Термиз орқали Самарқандга Амир Темур саройига Кастиля қироли Генрих III номидан элчи бўлиб борган Руи Гонсалес де Клавихо кундалигида ўз аксини жуда яхши топган: "Термиз жуда кенг ва аҳолиси зич жойлашган, унда ташқи девор ва мудофаа истеҳкомлари йўқ. Атрофи бог-рог, шаҳарни кўплаб анҳорлар кесиб ўтади. Биз доимо хилма-хил моллар сотиладиган гавжум кўчалар ва майдонлардан ўтиб бордик". Ёки тарихий манбаларда (Маҳмуд ибн Вали) айтилишича, "Термизнинг қишлоқлари кўп бўлган. Унинг муҳим бир қисмини ҳукмдор қароргоҳи, бозор, мадраса ва ҳашаматли жума масжиди бор Саловат (Салиҳобод ) ташкил этади".
  ХVI асрнинг бошларидан ХVII асрнинг биринчи ярмига қадар Сурхон воҳаси Шайбонийлар ва Жонийлар (Аштархонийлар) давлатлари қўл остида бўлган. ХVIII асрнинг биринчи ярмидан ХХ аср бошларигача воҳа Бухоро амирлигининг таркибий қисми ҳисобланган. Воҳанинг хонликлар давридаги муҳим марказларидан бири Термиз ҳисобланган. ХVIII асрнинг иккинчи ярмига келиб, Термиз урушлар натижасида деярли бутунлай вайрон қилинган. 1894-йил Термиз харобаларидан 8 километр нарида жойлашган Паттакесар қишлоғида руслар қалъа қурдирган. Маҳаллий аҳоли уни Тупроққўрғон деб атаган. Ҳозирги Термиз ана шу Тупроққўрғон  атрофида бунёд этилган.
 1999 йил декабр ойида ЮНЕСКО  Бош конференциясининг Парижда ўтган 30-ссесиясида 2001-йилда Термиз шаҳрининг 2500 йиллик ёшини дунё миқёсида кенг нишонлаш ҳақида қарор қабул қилинди. Бу ҳужжатни ҳеч муболағасиз кўҳна Термизнинг жаҳон маданиятининг ривожига қўшган улкан ҳиссасининг эътирофи, дейиш мумкин.  Қадимий маданияти уфуриб турган навқирон Термиз ҳар бир сайёҳни ўзининг афсонавий ва мўжизавий дунёси билан мафтун этади.

Дилдор Ураловна
Сурхондарё вилояти Термиз тумани, 
9-умумий ўрта таълим
мактаби она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.

Мавзуга оид

  1. “ТЧК” бари Beeline Club карталари эгаларига чегирмалар тақдим этади

    Энг йирик алоқа оператори Beeline Gold ва Platinum имтиёз карталари эгалари Beeline Club ҳамкори – “ТЧК” баридан 15% va 20% чегирмадан фойдалана олишлари ҳақида маълум қилади.

    2016-12-15 12:18:181678
  1. ХОСИЯТ РУСТАМОВА: «ҲАҚИҚИЙ ЁЗУВЧИНИНГ ЕР ЮЗИДАН БОШҚА ВАТАНИ ЙЎҚ»

    Бугун  миллий  ва умуминсоний қадриятлар қоришган, адабиёт муштарак  мақсадлар учун курашаётган замонда яшаяпмиз. Мавжуд мураккаб рияликка замондош  шоира Хосият Рустамованинг муносабати қандай?  У билан суҳбатимиз шу хусусида бўлди.

    2018-03-26 17:19:351005

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz