NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманганда интизомли солиқ тўловчилари муносиб тақдирланмоқда 19:42 19/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Cолиқ сиёсатини амалиётга жорий этишда интизомли солиқ тўловчи сифатида намуна кўрсатиб келаётган бир гуруҳ аёл ҳисобчиларга бошқарманинг “ташаккурнома”си тақдим этиб келинмоқда.
Батафсил
Маст юрган ҳайдовчи қамоққа "кузатилди"... 19:09 19/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Маст ҳолда рулга ўтирган ҳайдовчи йўлда транспортни бошқара олмай, бирор бегуноҳ кишини уриб юборганда нима бўларди?!
Батафсил
"Ko'ngil ko'zi" – кўзи ожизлар учун улкан имконият демак! 13:08 19/03/2019
{$info.title|escape:'html'}

Наврўз арафасида Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан махсус мактаб-интернат ўқувчиларига совғалар топширилди. Болаларга аудио-эртакларни ўзида жамлаган колонкалар ҳамда Брайл шрифтида чоп этилган ўзбек эртаклари тўплами тақдим этилди.

Батафсил
Эълонлар рукни 10:05 18/03/2019
Батафсил
Ёшлар иттифоқининг масъул ходими туман ҳокимига ўринбосар бўлди 18:22 17/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши масъул ходими Фахриддин Йўлдошев Мингбулоқ тумани ҳокимига ўринбосар бўлди.
Батафсил

Тиббий маслаҳат: йилнинг совуқ пайтида қандай уйғониш мумкин?

Декабрь 17
17:56 2018

Муҳими – ўзингизни иссиқлик ва ёруғлик билан қуршаб олиш. Кўчадаги об-ҳаво каби тунд бўлмаслик.

Етарли даражада ухланг

Агар шу оддий қоидага амал қилмасангиз, нима қилишингизга қарамай, осонликча уйғона олмайсиз. Ҳамманинг ўз уйқу мезони бўлади. Кимдир стандарт саккиз соатда уйғонади, ким учундир олти соат кифоя. Ҳар қандай ҳолатда ҳам агар шахсий меъёрингиздан кам ухласангиз, кейинги маслаҳатлар иш бермайди.

Бир вақтда уйғонинг

Кўпинча биз эътибор бермайдиган яна бир аниқ маслаҳат.

Ҳар куни 6:30да уйғонасиз ва ўқишга пиёда кетасиз. Кутилмаганда бир танишингиз сизни ўз машинасида ташлаб қўйишни таклиф этади. Албатта, сиз хурсандлик билан будильникни 6:45 га қўясиз. Тонгда нима учундир тўйиб ухламагандек бўласиз. Агар одатга кўра уйғонсангиз ва яна 15 дақиқа ухлаб олишга қарор қилсангиз, нима учундир ўзингизни ноқулай ҳис этасиз.

У ҳам, бошқаси ҳам нотўғри. Организм муайян вақтда туришга шу қадар ўрганадики, ўрнатилган графикдан чиқиш сизни тетиклик ва яхши кайфиятдан жудо этади.

Ҳар доим бир вақтда уйғонишга одатланинг. Об-ҳавонинг ўзгариши сизга таъсир кўрсатмасин.

⏱Будильникнинг товуши ёқимлисини танланг

Будильникнинг кескин товуши ҳақиқатан ҳам жиддий зарар келтиради. Тонгги баланд ва кутилмаган қўнғироқ сизни уйқудан қўпол равишда уйғотади. Бу қон босимини ошириб, кескин тарзда адреналин ажралишига олиб келади. Оддий қилиб айтганда, ҳар куни тонгда организм хавотир ва қўрқув ҳисси билан уйғонади. Бундай кундалик зўриқиш охир-оқибат юрак ва томир касалликларини келтириб чиқариши мумкин.

Аста-секин баланд бўладиган сокин оҳанг одамни уйғотишда кескин товушлардан ортда қолмайди. Айримлар виброқўнғироқдан ҳам уйғонишлари мумкин.

Агар уйғотгични эшитиб, юрак уришининг тезлашиши, ўзингизни йўқотиб қўйиш ва фикрларнинг чалкашиб кетишини сезсангиз, оҳангни ўзгартиришингиз лозим.

Кийимларингиз кароват ёнида бўлсин

Куз ва қишда кўрпа тагидан чиқишга ўзингизни мажбурлаш баъзида қийин бўлади. Чунки хона совуқ. Айниқса, бу иситиш мавсуми бошлангунча.

Шунинг учун иссиқ уй кийимини дарҳол кийиш мақсадида уни ёнингизга қўйинг. Ана ўшанда хонадаги совуқ ҳаво осонлик билан уйғонишга халақит қилмайди.

Ёруғлик қўшинг

Ёз ва баҳорда уйғониш осонлигининг асосий сабаби – табиий қуёш нури. Қиш ва кузда ёритиш даражасини сунъий равишда оширишга тўғри келади.

Уйғонишингиз билан хоналарда чироқни ёқинг. Бу сизни тетиклантириб, яна ухлашга ётиш истагини йўқотади. Агар оилангиз билан яшасангиз, сиздан эрта уйғонадиганларда хонангиздаги чироқни уйғонишингиздан бироз олдин ёқишларини сўранг. Агар ёруғликни аста-секинлик билан кўтариш тизимини ўрнатиш имконияти мавжуд бўлса, албатта ундан фойдаланинг.

Қўлларингизни иситинг

Бор-йўғи, қўлларингизни иссиқ сув билан ювинг. Сиз иссиқлик бутун танангиз бўйлаб ҳаракатланаётганини дарҳол ҳис этасиз. Бу кичик одат совуқ тонгни анча ёқимли қилади.

Хоналарни шамоллатинг

Батамом исиниб олгач, хонага мусаффо ҳавони «қўйиб юборинг». У тетиклантириб, хонага софлик олиб келади ва ётоқхонада қолиш истагидан халос этади.

Бир стакан илиқ сув ичинг

Нонушта ва биринчи қаҳва финжонидан аввал бир стакан тоза сув ичиш тавсия этилади. Ана ўшанда ошқозон ўз фаолиятини ишга туширади ва овқат қабул қилиш ва уни ҳазм қилишга киришади. Ёзда салқин минерал сув ичиш мумкин, бироқ қиш кунларида уни истеъмол қилиш ёқимли ҳолатлар олиб келмайди. Агар сув бироз иситилса, уни ичиш анча ёқимли бўлади.

Яхшилаб нонушта қилинг

Яхши нонушта кўп қувват беради. Совуқ пайтларда кунни очликда бошлаш анча мушкул. Буни ҳис қилмасангиз ва тонгда ҳеч нарса истеъмол қилмасангиз-да, бу аниқ факт. Агар нонуштани қолдирмасликка одатлансангиз, ошқозоннинг ўзи сизни тонгда ошхонага етаклайди. Тўшакда узоқ қолиб кета олмайсиз.

Манба: Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг “Саломатлик сабоқлари” канали.

 

Мавзуга оид

  1. «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 3:3: Жанговар дуранг қандай қайд этилди?

    Бугун Олий лига 21- тур ўйинлари доирасида «Навбаҳор» ўз майдонида «Олмалиқ» жамоасини қабул қилди.

    2016-09-09 22:58:45999
  1. ЮРАКЛАРДА ОЛОВ ЛОВУЛЛАТГАН МУРОЖААТНОМА ёки уйғониш ва уйғотиш азоби

    Биз шундай даврда яшаяпмизки, бу давр долғаларидан халқни Ватанни омон олиб чиқиш ва янги тараққиёт босқичига кўтариш учун ҳар биримиз Президентимиз атрофида бирлашиб, фидойи бўлишимиз шарт! Бошқача йўл йўқ бизга! 

    2017-12-22 16:34:511457
  1. 24 ноябрь Наманганда кундузи 2-7 даража совуқ бўлади

    Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича

    2016-11-23 14:46:09836

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz