NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
ИСЛОМ ДИНИ – ТИНЧЛИК ДИНИДИР! 19:21 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Исломнинг маъноларидан бири – тинчлик. Исломда тинчлик инсон қалбидан бошланади. Сўнг қалбдаги бу тинчлик оилага кўчади.
Батафсил
Таниқли сўз устаси Обид Асомов вафот этди 18:53 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Халқимизнинг ардоқли фарзанди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, қизиқчи ва актёр Обид Асомов 55 ёшида ўткир юрак инфаркти сабабли вафот этди.
Батафсил
Билдиргилар ва эълонлар 18:38 13/12/2018
Батафсил
Президент фармони: Ишлайдиган фахрийларга пенсия тўлиқ берилади 12:02 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Батафсил
Президент қарори: Парашют спорти бўйича секциялар очилади 11:21 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Батафсил

Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди

Ноябрь 12
09:28 2018
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 2006 йил 2 сентябрда қабул қилинган қонунга мувофиқ ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда тиббиёт ходимлари куни сифатида нишонлаш эзгу анъанага айланган.
 
Сана муносабати билан Наманган шаҳридаги “Шодиёна” тантаналар мажмуасида вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилган байрам тадбирига соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларни амалга оширишда фаоллик кўрсатаётган тиббиёт ходимлари, соҳа фахрийлари, ёш мутахассислар, давлат ва жамоат ташкилотлари масъуллари ҳамда оммавий ахборот воситалари таклиф этилдилар.
 
 
Наманган вилояти ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров ўз сўзида инсонлар саломатлиги учун бутун умр хизмат қиладиган тиббиёт ходимларини касб байрами билан табриклаб, эзгу тилакларини билдирди. Қайд этилганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ этиб борилмоқда. Кейинги икки йилда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг соҳага оид 50 та фармон, қарор ва фармойишлари қабул қилинди. Ўтган йилга нисбатан солиштирганда, 2018 йилда соҳани ривожлантириш учун давлат бюджетидан ажратилган маблағлар кўлами 140 фоизга ортди.
 
Таъкидлаш жоиз, хусусий тиббиёт муассасалари тармоғини янада кенгайтириш борасида салмоқли ютуқларга эришилмоқда. Буни рақамлар мисолида айтадиган бўлсак, вилоятда жорий йилда режадаги 14 та ўрнига 39 та хусусий тиббиёт муассасаси фойдаланишга топширилди.
 
Вилоят раҳбари бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини қайд этди.
 
Байрам тадбирида вилоят ҳокимининг ўринбосари Фахриддин Маткаримов, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, сенатор Солижон Мўминов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоир Зиёвиддин Мансуров тадбир иштирокчиларига самимий тилакларини йўллашди.
 
 
Тантанали маросимда бир гуруҳ соҳа илғорлари ва фидойиларига вилоят ҳокимининг “Фахрий ёрлиқ” ва байрам совғалари топширилди. Шунингдек, узоқ йиллар тиббиёт тизимида самарали меҳнат қилган саломатлигимиз посбонлари “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.
 
Бундан ташқари республика соғлиқни сақлаш муассасалари миқёсида ўтказилган “Йилнинг энг яхши шифокори” кўрик-танлови вилоят босқичи ғолиблари турли ихтисосликлардаги 30 та номинация бўйича эътироф этилдилар.
 
Байрам тадбирида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Алишер Файз, “Ниҳол” давлат мукофоти совриндорлари Баҳром Назаров, Бекзод Баҳромов, эстрада хонандалари Асилбек Негматов, Умид Бобораҳимовларнинг дилрабо қўшиқлари кўтаринки завқ киритди.
 
Оқилхон Дадабоев,
журналист.
 
Суратлар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

Мавзуга оид

  1. ЖУРНАЛИСТЛАР ШАРАФЛАНДИ

    27 июнь – матбуот ва оммавий   ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Навоий номидаги вилоят театрида  сана муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди. 

    2016-06-27 14:29:09831
  1. Ўзбекистонда тиббиёт ходимлари маошига махсус ойлик устама қўшилади

    Шу йилнинг ноябрь ойидан бошлаб соғлиқни сақлаш тизимида фаолият кўрсатувчи айрим ходимларнинг тариф ставкаларига махсус ойлик устама тўлов тизими жорий этилади. UzbekistanToday нашри бундай устамалар кимларга берилишига аниқлик киритиб ўтган.

    2016-10-14 08:50:471883
  1. Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилмоқда

    Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимини модернизациялаш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар инсон саломатлигини асраш, аҳолининг соғлом ва узоқ умр кўришида муҳим омил бўлмоқда. 

    2016-09-14 15:17:131069

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz